Махманазаров Орифжон Мирзоназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўткир ичак тутилишининг жигар сурункали диффуз касалликлари билан биргаликда кечишида ташҳислаш ва даволаш натижаларини такомиллаштириш” 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.2.PhD/Tib3629.
Илмий раҳбар: Уроқов Шухрат Тўхтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қурбаниязов Зафар Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир ичак тутулиши жигарнинг сурункали диффуз касалликлари билан бирга келган холларда даво чораларини мукаммаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор жигарнинг диффуз касалликлари бўлган беморларда ўткир ичак тутилиши клиник кечишининг хусусиятлари ва стационар олди давр давомийлигининг энтерал етишмовчилик синдромининг ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
илк бор жигарнинг диффуз жигар касалликлари бўлган беморларда ўткир ичак тутилишини даволашда жарроҳликгача бўлган даврда комплекс фармакотерапия қўлланилишининг самарадорлиги клиник ва лаборатор таҳлиллар асосида исботланган; 
илк бор энтерал етишмовчилик даражасига қараб ўткир ичак тутилиши бўлган беморларда гемостаз тизимидаги ўзгаришларни баҳолаш муҳимлиги исботланган;
илк бор гепатотроп терапияни терапия мажмуасига ўз вақтида қўллаш алгоритмини киритиш орқали диффуз жигар касалликлари бўлган беморларда ўткир ичак тутилишини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилаш имконияти ва самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиши бўйича 2025 йил  2 декабрдаги 30/09 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: жигарнинг диффуз касалликлари бўлган беморларда ўткир ичак тутилиши клиник кечишининг хусусиятлари ва статционар олди давр давомийлигининг энтерал етишмовчилик синдромининг ривожланиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиетга жорий килиниши: олинган натижалар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (№142/1-I сонли Буйруқ 7- октябр 2024-йил) ва Республика шошилинч тиббий Илмий Маркази Қорақалпоғистон филиали (№54 соли Буйруқ 28-феврал 2025-йил) да амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ЎИТ ва ЖДК — юқори ўлим кўрсаткичига эга бўлган оғир касалликлар. Ушбу янгилик орқали касалликнинг этиологияси, патогенези ва клиник кечишининг ўзига хос хусусиятларини тушуниш, асоратлар сонини ва беморларнинг ўлим кўрсаткичини сезиларли даражада пасайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: аниқ патогенез ва клиник хусусиятларга асосланган оптималлаштирилган даволаш беморларнинг шифохонада ўтказиш вақтини қисқартиради, бу эса карт-кунларнин камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор учун 987600 сўм, 106 нафар бемор учун эса 104685600 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: ушбу илмий янгилик ЖДК билан оғриган беморларда ЎИТнинг этиологияси, патогенези ва клиник хусусиятларини чуқур ўрганиш орқали, касалхонага ётқизишдан олдинги даврнинг ЭЕС ривожланишига таъсирига алоҳида эътибор қаратиш заруриятини камайтирди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор жигарнинг диффуз жигар касалликлари бўлган беморларда ўткир ичак тутилишини даволашда жарроҳликгача бўлган даврда комплекс фармакотерапия қўлланилишининг самарадорлиги клиник ва лаборатор таҳлиллар асосида исботланган. Илмий янгиликнинг амалиетга жорий килиниши: олинган натижалар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (№142/1-I сонли Буйруқ 7- октябр 2024-йил) ва Республика шошилинч тиббий Илмий Маркази Қорақалпоғистон филиали (№54 соли Буйруқ 28-феврал 2025-йил) да амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий янгилик орқали операциягача бўлган даврдаги комплекс фармакотерапияни яхшилаб, беморларнинг ўлим кўрсаткичини кескин камайтиришга ва асоратларнинг олдини олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Асоратлар сонининг камайиши ва бемор аҳволининг тез яхшиланиши тиббиёт муассасасининг ресурсларидан самаралироқ фойдаланиш имконини кенгайтириши ҳисобига ҳам бир бемор учун 1165000 сўм, 106 нафар бемор учун 123490000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: операциягача бўлган комплекс фармакотерапиянинг асосий жиҳати айнан шу боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда, жигарни ҳимоялаш ва ЭЕСнинг олдини олишга қаратилиши кераклигини кўрсатди.
учинчи илмий янгилик; илк бор энтерал етишмовчилик даражасига қараб ўткир ичак тутилиши бўлган беморларда гемостаз тизимидаги ўзгаришларни баҳолаш тавсия этилган. Илмий янгиликнинг амалиетга жорий килиниши: олинган натижалар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (№142/1-I сонли Буйруқ 7- октябр 2024-йил) ва Республика шошилинч тиббий Илмий Маркази Қорақалпоғистон филиали (№54 соли Буйруқ 28-феврал 2025-йил) да амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: гемостаз бузилишлари натижасида юзага келадиган оғир асоратлар (масалан, ўпка артерияси тромбоэмболияси) беморнинг ногиронлигига ёки ўлимига олиб келиши мумкин. Ушбу янги тавсия ногиронликка олиб келувчи оқибатларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: ЭЕС даражасига қараб гемостазни бошқариш учун фақат зарур дори воситалари ва муолажаларни ўз вақтида қўллаш орқали 1 нафар бемор учун 745900 сўм, 106 нафар бемор учун 79065400 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: ушбу илмий янгилик орқали жарроҳлик тактикасини ва антикоагулянт терапияни беморнинг ҳақиқий физиологик ҳолатига мослаштиришга имкон беради. Натижада, тромботик ва геморрагик асоратларнинг олди олинади, даволашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги оширилади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор гепатотроп терапияни терапия мажмуасига ўз вақтида қўллаш алгоритмини киритиш орқали диффуз жигар касалликлари бўлган беморларда ўткир ичак тутилишини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилаш имконияти ва самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиетга жорий килиниши: олинган илмий натижалар РШЁТМ Бухоро вилояти филиали (МЗ РУз № 8н-з/356, 10-октябрь 2024-йил) ва РШЁТМ Хоразм вилояти филиали (МЗ РУз № 8н-з/356, 22-октябрь 2024-йил) да амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: гепатотроп терапияни даволаш мажмуасига ўз вақтида киритиш алгоритми жарроҳликдан кейинги ўлим кўрсаткичларини пасайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: асоратлар (масалан, жигар ёки буйрак етишмовчилиги) сонининг камайиши, уларни даволаш учун кетадиган қиммат реанимация муолажалари, узоқ муддатли интенсив терапия ва қўшимча дори-дармонларга бўлган эҳтиёжни кескин камайиши ҳисобига 1 нафар бемор учун 870500 сўм, 106 нафар бемор учун 92273000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: ушбу илмий янгилик натижалари жигар дисфункциясини коррекция қилиш ва олдини олишга қаратилган бўлиб, асоратлар ва ўлим кўрсаткичларини пасайтириш ҳамда даволашнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish