Тохиров Жахонгир Маҳмуджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат хусусий шериклиги асосида хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий масалалари (Наманган вилояти мисолида), 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3143.
Илмий раҳбар: Маткаримов Комолиддин Жўрабаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.15.07.
Расмий оппонентлар: Алишер Оқбоев Расулжанович иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент. Комилжон Тажибаев Қурбанович иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат хусусий шериклиги асосида хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий масалалари бўйича илмий-услубий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “давлат-хусусий шериклиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни лойиҳа иштирокчилари ўртасида мажбуриятлар, инвестиция юки ва бошқарув ваколатларининг ўзаро мувофиқлаштирилиши орқали рисклар ва фойданинг белгиланган нисбатда тақсимланишини назарда тутувчи узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
Наманган вилоятида давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган лойиҳалар доирасида мактабгача та'лим муассасаларида тадбиркорлик фаолияти ижтимоий самарадорлигининг “қониқарсиз” (0 ≤ ИСТФ ≤ 45), “қониқарли” (45 < ИСТФ ≤ 60), “яхши” (60 < ИСТФ ≤ 85), “а'ло” (85 < ИСТФ ≤ 100) миқдорий чегараларига мувофиқ тадбирлар тизимини қўллаш орқали янада самарали ва шаффоф бўлишини та'минлаш асосланган;
тадбиркорлик фаолияти амалга оширилаётган об'ектни субсидиялаш, кредитлаш, моддий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хусусий шериклик доирасида давлат идоралари ва хусусий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларни амалга оширишда “вазиятга кўра мослашувчан” стандартлар, техник талаблар ва инвестиция параметрларини жоий этиш асосланган;
Наманган вилоятида давлат хусусий шериклик асосида тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи омилларнинг авторегрессив тақсимланган лаг (АРДЛ) бўйича эконометрик модели асосида тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат хусусий шериклиги асосида хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий масалалари бўйича ишлаб чиқилган илмий амалий ва услубий таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “давлат-хусусий шериклиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни лойиҳа иштирокчилари ўртасида мажбуриятлар, инвестиция юки ва бошқарув ваколатларининг ўзаро мувофиқлаштирилиши орқали рисклар ва фойданинг белгиланган нисбатда тақсимланишини назарда тутувчи узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари учун тавсия этилган “Соҳа иқтисодиёти ва менежменти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “давлат-хусусий шериклиги” тушинчасининг мазмуни, моҳияти, ахамияти ва зарурияти бўйича билим, малака ва кўникмалар шакиллантириш имкони яратилган;
Наманган вилоятида давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган лойиҳалар доирасида мактабгача таълим муассасаларида тадбиркорлик фаолияти ижтимоий самарадорлигининг “қониқарсиз” (0 ≤ ИСТФ ≤ 45), “қониқарли” (45 < ИСТФ ≤ 60), “яхши” (60 < ИСТФ ≤ 85), “а'ло” (85 < ИСТФ ≤ 100) миқдорий чегараларига мувофиқ тадбирлар тизимини қўллаш орқали янада самарали ва шаффоф бўлишини таъминлаш таклифи Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан давлат хусусий шерикчилик тизимини яхшилашга доир чора-тадбирлар дастурини ишлаб чқишда фойдаланилган (Наманган вилоят ҳокимлигининг 2025 йил 16 декабрдаги 02/10-6637- сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган лойиҳалар доирасида мактабгача та'лим муассасаларида тадбиркорлик фаолияти ижтимоий самарадорлигини таъминлаш имконини берган;
тадбиркорлик фаолияти амалга оширилаётган объектни субсидиялаш, кредитлаш, моддий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хусусий шериклик доирасида давлат идоралари ва хусусий тадбиркорлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларни амалга оширишда “вазиятга кўра мослашувчан” стандартлар, техник талаблар ва инвестиция параметрларини жоий этиш таклифи Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан давлат хусусий шерикчилик тизимини яхшилашга доир чора-тадбирлар дастурини ишлаб чқишда фойдаланилган (Наманган вилоят ҳокимлигининг 2025 йил 16 декабрдаги 02/10-6637- сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида давлат хусусий шерикликнинг турли шакллари учун тадбиркорлик фаолиятини субсидиялаш, кредитлаш, моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Наманган вилоятида ДХШ лойиҳалари асосида мактабгача таълим муассасаларига қилинган инвестициялар ҳажмини 3 барорбарга ошириш имконини берган;
Наманган вилоятида давлат хусусий шериклик асосида тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи омилларнинг авторегрессив тақсимланган лаг (АРДЛ) бўйича эконометрик модели асосида тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан давлат хусусий шерикчилик тизимини яхшилашга доир чора-тадбирлар дастурини ишлаб чқишда фойдаланилган (Наманган вилоят ҳокимлигининг 2025 йил 16 декабрдаги 02/10-6637- сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида қисқа муддатда ўзгаришини ҳамда жамиятга яқин келажакда ДХШ асосида тадбиркорлар сонининг ортишига сабаб бўлган омилни аниқлаш ҳамда тадбиркорлар ривожланишини асосий омилларни баҳолаш имконини берган.