Махмудов Иззатилло Нематиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий адолатни таъминлаш – ижтимоий давлатнинг асосий вазифаси”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fal1597
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Илмий раҳбар: Шарипов Абдухакимжон Зиёитдинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бафоев Фируз Муртазоевич, сиёсий фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий давлат барпо этиш шароитида ижтимоий адолатни таъминлаш омилларини асослаб беришдан иборат.
III.     Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий давлат самарадорлиги адолатнинг обектив (ресурслардан тенг фойдаланиш, имкониятлар кенглиги, бошқарув легитимлиги, ижтимоий ҳимоя шаффофлиги) ва субектив (жамият онгида давлатга ишонч, коррупсияга муросасиз муносабат, иқтисодий-ижтимоий тараққиётдан қониқиш ҳисси, ,барқарор социал мобиллик) даражалари ўртасидаги мувозанатга боғлиқлиги ҳамда маҳалла институтининг ижтимоий ресурс сифатидаги ўрни, оила адолат ва меъёрнинг репродуктив модули эканлиги, ижтимоий ёрдамнинг “манзиллилик” каби индикаторлари такомиллаштирилган;
рақамли муҳитда ижтимоий адолатнинг классик дистрибутив (табиий ва моддий ресурсларни тенг тақсимлаш), корректив (зиддиятларни юмшатиш), процессуал (қарор қабул қилишда холислик) турларига информацион адолат (очиқ ахборот тизимига эгалик) турини киритиш зарурати методологик жиҳатдан асосланган ва унинг мезонлари сифатида ахборотга кириш имкониятининг тенглиги, давлат хизматларининг очиқ маълумотлар базаларида шаффоф тақдим этилиш, фойдаланувчининг рақамли ҳуқуқлари ҳимояси ва шаффофлик мониторинги каби кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
ижтимоий адолатга салбий таъсир кўрсатувчи иқтисодий (ҳудудлар бўйича инвестиция асимметрияси, кичик бизнес ва меҳнат бозорига киришдаги имкониятлар тенгсизлиги), ижтимоий (таълим имкониятларидаги тенгсизлик, ижтимоий ҳимоя ресурсларининг нотекис манзиллилиги) ва ҳуқуқий (ҳуқуқлар тенгсизлиги, жазо номуқаррарлиги), маънавий (коррупсия, ахлоқий дефицит ва ижтимоий бефарқлик) каби диспропорцияларни хизматлар кўрсатишни рақамлаштириш, “бир дарча – бир қарор” моделини жорий этиш, манзилли ижтимоий ҳимоя тизимини қайта конфигурация қилиш каби институционал механизмлари исботланган;
коррупсия жамиятда адолацизликнинг репродуктив деформатори сифатида ижтимоий тузумнинг социал-норматив архитектоникасини емирувчи мураккаб тизимли дисфунксия эканлиги, ижтимоий онгда “адолатли давлат” идеалини сўндириши, социал мобиллик имконини деформациялаши асосланган ҳамда уни бартараф этишда маҳалланинг ижтимоий давлатда “фрактал микромодел” сифатидаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий функсиялари, ижтимоий адолатни таъминлашнинг мақсадли йўналтирилган механизмига трансформацияси, проактив иқтисодий роли (маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ҳудудий иқтисодий драйвер) ҳамда шахс онгини ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш каби хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий адолатни таъминлаш ижтимоий давлатнинг фундаментал вазифаси сифатида асослашҳамда адолатни таъминлашга хизмат қилувчи институционал механизмларни тадқиқ этиш доирасида ишлаб чиқилган хулосалар асосида:
ижтимоий давлат самарадорлиги адолатнинг обектив (ресурслардан тенг фойдаланиш, имкониятлар кенглиги, бошқарув легитимлиги, ижтимоий ҳимоя шаффофлиги) ва субектив (жамият онгида давлатга ишонч, коррупсияга муросасиз муносабат, иқтисодий-ижтимоий тараққиётдан қониқиш ҳисси, ,барқарор социал мобиллик) даражалари ўртасидаги мувозанатга боғлиқлиги ҳамда маҳалла институтининг ижтимоий ресурс сифатидаги ўрни, оила адолат ва меъёрнинг репродуктив модули эканлиги, ижтимоий ёрдамнинг “манзиллилик” каби индикаторларига оид назарий умумлашма ва хулосалардан Бухоро давлат университетида бажарилган ОТ-Ф1-002 рақам “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” ва ПЗ-202005236-рақам “Оила психологияси фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” (2021-2022 йй.) мавзусидаги инновасион-тадқиқот лойиҳаларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 10-декабрдаги 01-11-05/7686-сон ва 01-11-05/7687-сон маълумотномалари). Натижада, оилада фарзанд тарбиясини, ёшларда адолатпарварлик тамойилларини қадрлаш, уларга амал қилиш кўникмаларини шакллантиришга Натижада, ёшларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини изчил ривожлантиришга, рақамли очиқлик, шаффофлик, жазо муқаррарлиги ва антикоррупсион маданият элементларини тарбиявий жараёнларга интеграция қилишнинг самарали методикасини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
рақамли муҳитда ижтимоий адолатнинг классик дистрибутив (табиий ва моддий ресурсларни тенг тақсимлаш), корректив (зиддиятларни юмшатиш), процессуал (қарор қабул қилишда холислик) турларига информацион адолат (очиқ ахборот тизимига эгалик) турини киритиш зарурати методологик жиҳатдан асосланган ва унинг мезонлари сифатида ахборотга кириш имкониятининг тенглиги, давлат хизматларининг очиқ маълумотлар базаларида шаффоф тақдим этилиш, фойдаланувчининг рақамли ҳуқуқлари ҳимояси ва шаффофлик мониторинги каби кўрсаткичларига доир хулосалар ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ-йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 9-банди “Янги Ўзбекистон – халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар” мавзусида тарғибот ишлари 2024 йилнинг июл-декабр ойлари учун мўлжалланган иш режаси ИИИ бандидаги “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар” доирасида “Эзгулик шиоримиз, маърифат қуролимиз”, “Маънавият фестивали”, “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!” тадбирларини ташкиллаштиришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 11-декабрдаги 10/841-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда адолатга садоқат, ҳалоллик, коррупсияга муросасиз муносабат, фуқаролик бурчига масъулият билан ёндашиш каби фазилатларни қарор топтириш орқали уларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини изчил шакллантиришга қаратилган тадбирлар сифати ва мазмунини илмий жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
ижтимоий адолатга салбий таъсир кўрсатувчи иқтисодий (ҳудудлар бўйича инвестиция асимметрияси, кичик бизнес ва меҳнат бозорига киришдаги имкониятлар тенгсизлиги), ижтимоий (таълим имкониятларидаги тенгсизлик, ижтимоий ҳимоя ресурсларининг нотекис манзиллилиги) ва ҳуқуқий (ҳуқуқлар тенгсизлиги, жазо номуқаррарлиги), маънавий (коррупсия, ахлоқий дефицит ва ижтимоий бефарқлик) каби диспропорцияларни хизматлар кўрсатишни рақамлаштириш, “бир дарча – бир қарор” моделини жорий этиш, манзилли ижтимоий ҳимоя тизимини қайта конфигурация қилиш каби институционал механизмларига оид амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг устав ва дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жумладан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг ВИ бандидаги “Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар”ни амалга оширишга қаратилган устувор вазифаларни ишлаб чиқиш”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-йил 10-декабрдаги 02/04-118-сон маълумотномаси). Натижада, сайловолди дастурида ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни белгилаш, партия тизимидаги ходимларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ижтимоий адолатни таъминлаш, жамиятда соғлом маънавий-маърифий муҳитни сақлаш ва ривожлантириш орқали сиёсий-ҳуқуқий ҳамда ижтимоий-маданий соҳалардаги устувор вазифаларнинг изчил ва самарали амалга оширилишига амалий жиҳатдан хизмат қилган;
коррупсия жамиятда адолацизликнинг репродуктив деформатори сифатида ижтимоий тузумнинг социал-норматив архитектоникасини емирувчи мураккаб тизимли дисфунксия эканлиги, ижтимоий онгда “адолатли давлат” идеалини сўндириши, социал мобиллик имконини деформациялаши асосланган ҳамда уни бартараф этишда маҳалланинг ижтимоий давлатда “фрактал микромодел” сифатидаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий функсиялари, ижтимоий адолатни таъминлашнинг мақсадли йўналтирилган механизмига трансформацияси, проактив иқтисодий роли (маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ҳудудий иқтисодий драйвер) ҳамда шахс онгини ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш каби хусусиятларига оид илмий хулоса ва амалий таклифлардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йилда эфирга узатилган “Давлат рамзлари”, “Конституция қомуси” теледастурлари доирасида эфирга узатилган кўрсатувлар ва радиоешиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 10-декабрдаги 02-09-510-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлод онгида ижтимоий адолат, ҳалоллик, адолатли жамият қуриш ғояларига садоқат, коррупсияга нисбатан муросасиз муносабат, қонун устуворлигини қадрлаш, фуқаролик масъулиятини ошириш, маънавий барқарорликни мустаҳкамлаш ва ижтимоий давлат қурилишидаги фаол иштирокини таъминлашга қаратилган миллий контент материалларини тайёрлаб, уларни оммалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish