Шадмонов Азиз Азимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув даврида эркинлик феноменининг трансформацияси (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fal673
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02
Илмий раҳбар: Бозоров Мустафо Жабборович, фалсафа фанлари номзоди, профессор
Расмий оппонентлар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади эркинлик феноменининг замонавий сивилизацион ривожланишга хос ўзгарувчанлик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эркинлик феноменининг адолат, тенглик, масʼулият каби мезонларини миллий-маънавий қадриятлар (ватанпарварлик, фидойилик, эл-юртга садоқат), диний-ахлоқий қадриятлар (иймон, виждон ва нафсни енгиш) мазмунига сингдириш орқали жамиятда содир бўлаётган маънавий таназзул, истеъмолчилик кайфияти, маданий стандартлашув каби деструктив таъсирини юмшатишга ҳамда ижтимоий барқарорликка таъсир кўрсатиши асосланган;
ёшлар онгида эркинлик ҳиссини шакллантиришда унинг ижтимоий-детерминистик моҳияти (қарорларини ижтимоий қадриятлар, ахлоқий меъёрлар ва ҳуқуқий жавобгарлик асосида қабул қилиш) асосида танлов, ирода, интилиш, муроса, келишув каби сифатларни коррексия (танқидий баҳолаш, ички инстинктларни бошқариш, манфаатлар ўртасида мувозанатни сақлаш) қилиш компетенсиялари аниқлаштирилган;
глобаллашув шароитида эркинликни таъминлашнинг методологик (аксиологик, синергетик, компаратив) ва консептуал (инсонпарварлик, эркпарварлик ва ижтимоий адолат тамойилларига асосланган) гипотезалари асосида эркинликни кафолатлаш, сиёсий-ҳуқуқий тизимнинг самарадорлигини таъминлаш, инсоннинг маънавий етуклиги, ижтимоий масʼулияти ва гуманистик қадриятларни идрок этиш омиллари очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда эркинлик феномени асосида ёшлар онгида ҳалоллик, адолат, сабр, хайрихоҳлик, виждон, ҳақиқат, муҳаббат ва садоқат сингари ахлоқий тамойилларни шакллантирувчи ижтимоий-маънавий механизмларнинг шахс ва жамият манфаатларини уйғунлаштириш, ижтимоий консенсус каби тамойиллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув даврида эркинлик феноменининг трансформациясини ижтимоий-фалсафий тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
эркинлик феноменининг адолат, тенглик, масʼулият каби мезонларини миллий-маънавий қадриятлар (ватанпарварлик, фидойилик, эл-юртга садоқат), диний-ахлоқий қадриятлар (иймон, виждон ва нафсни енгиш) мазмунига сингдириш орқали жамиятда содир бўлаётган глобаллашув жараёнларининг маънавий таназзул, истеъмолчилик психологияси, маданий стандартлашув каби деструктив таъсирини юмшатишга ҳамда ижтимоий барқарорликка мафкуравий иммунитет ва ижтимоий мулоқот маданияти сифатида ижобий таъсир кўрсатишига оид илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11 рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдисциплинар платформасини яратиш” (2020-2022 йй) амалий тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 12-августдаги 04/11-6195-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва ёшлар онгида эркинлик туйғусини шакллантиришга, ёшлар онгида ҳалоллик, адолат каби ахлоқий тамойилларни ривожлантиришга хизмат қилган;
ёшлар онгида эркинлик туйғусини шакллантиришда эркинликнинг ижтимоий-детерминистик моҳияти (қарорларини ижтимоий қадриятлар, ахлоқий меёрлар ва ҳуқуқий жавобгарлик асосида қабул қилиш) асосида танлов, ирода, интилиш, муроса, келишув каби сифатларни коррексия (танқидий баҳолаш, ички инстинктларни бошқариш, манфаатлар ўртасида мувозанатни сақлаш) қилиш компетенсияларига оид назарий хулосалар ва методологик тавсиялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2024-йилга мўлжалланган ёʻл харитасидаги “Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш” ёʻналиши 4-банди “Эркин фуқаролик жамиятини ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада такомиллаштириш, Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича хабга айлантириш”да фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марказий Кенгашининг 2024-йил 21-августдаги 01-27/415-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг тадбирларини амалга оширишда ва партия фаолиятидаги долзарб масалаларни самарали ҳал этишга хизмат қилган;
эркинликни таъминлашнинг методологик (аксиологик, синергетик, компаратив) ва консептуал (инсонпарварлик, эркпарварлик ва ижтимоий адолат тамойилларига асосланган) гипотезалари асосида глобаллашув шароитида эркинликни кафолатлаш сиёсий-ҳуқуқий тизимларнинг самарадорлиги, инсоннинг маънавий етуклиги, ижтимоий масʼулияти ва гуманистик қадриятларни идрок этишига боғлиқлигига оид хулоса ҳамда таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар номоддий миллий меросни ривожлантириш шўбаси томонидан И-203-4 рақам “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштириш” (2022-2023 йй) фундаментал лойиҳа доирасида жорий қилинган миллатлараро муносабатларини ёʻлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2025-йил 27-июндаги 02-14-06-898-сон маълумотномаси). Натижада, глобаллашув жараёнида эркинлик феноменини ўрганиш орқали ҳозирги замон жамият ҳаётидаги инсон маънавий-руҳий олами, истак ва интилишларига оид ғоялардан унумли фойдаланишга ва давлат тизимидаги ҳуқуқий нормалардан шахснинг қадр-қимматини ошириш механизмларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда эркинлик феномени асосида ёшлар онгида ҳалоллик, адолат, сабр, хайрихоҳлик, виждон, ҳақиқат, муҳаббат ва садоқат сингари ахлоқий тамойилларни шакллантирувчи ижтимоий-маънавий механизмларнинг шахс ва жамият манфаатларини уйғунлаштириш, ижтимоий консенсус каби тамойилларига доир илмий, амалий ҳамда методологик ғоялар, таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йилда эфирга узатилган “Идрок” кўрсатуви ҳамда Самарқанд радиосининг “Хайрли кун” эшиттиришининг дастур ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 13-августдаги 01-07/219-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар онгида ҳалоллик, адолат, сабр, диёнат, виждон каби ахлоқий тамойилларни интенсив раавишда шакллантиришнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish