Мадумарова Шохсанам Мухторали қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ҳуқуқий маданиятнинг ўрни” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fal1492 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD. PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Исмоилов Темурбек Исломович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Расмий оппонентлар: Юнусова Манзурахон Пазлиддиновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Сиддиқов Илёсбек Бахрамович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ҳуқуқий маданиятнинг аҳамиятини аниқлаш ва уни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тадқиқотда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий маданият ўртасидаги узвий боғлиқлик ижтимоий борлиқ ва ижтимоий онгнинг диалектик детерминизми, сабаб-оқибат муносабатлари ҳамда тизимлилик ва тарихийлик тамойиллари асосида фалсафий жиҳатдан кенг ва изчил тарзда аниқланган;
ҳуқуқий маданият фуқаролик жамиятининг аксиологик пойдевори, норматив-регулятив механизми ва ижтимоий легитимликни таъминловчи муҳим омил сифатида талқин этилиб, унинг жамият барқарорлиги, ҳуқуқий тартибот ва фуқаролик фаоллигига таъсир этиш механизмлари асосланган;
Ўзбекистон шароитида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш жараёни ижтимоий модернизация, ҳуқуқий онгнинг янгиланиши, фуқаролик идентификациясининг шаклланиши ҳамда сивилизацион тараққиёт жараёнлари билан узвий боғлиқликда, комплекс ва тизимли фалсафий таҳлил асосида очиқланган;
фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ҳуқуқий маданиятни такомиллаштиришга қаратилган гносеологик, аксиологик ва праксеологик парадигмалар интеграцияси асосида илмий жиҳатдан янгича консептуал ёндашув ҳамда амалий аҳамиятга эга бўлган тавсиялар тизими ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот ишининг илмий ва амалий ютуқларидан қуйидагиларни жорий қилишга эришилди:
тадқиқотда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий маданият ўртасидаги узвий боғлиқлик ижтимоий борлиқ ва ижтимоий онгнинг диалектик детерминизми, сабаб-оқибат муносабатлари ҳамда тизимлилик ва тарихийлик тамойиллари асосида фалсафий жиҳатдан кенг ва изчил тарзда аниқланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2024-йил учун чора тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаат кенгаши йиғилиши, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва “Стратегия-2030” давлат дастурининг тарғиботига доир чора-тадбирлари” 15-банди “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Республика Маънавият ва Маърифат кенгаши йиғилиши, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва “Стратегия-2030” давлат дастурининг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти 2025-йил 22-январдаги 10/35-сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини юксалтиришда ҳуқуқий маданиятнинг ўрнини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришга хизмат қилган.
ҳуқуқий маданият фуқаролик жамиятининг аксиологик пойдевори, норматив-регулятив механизми ва ижтимоий легитимликни таъминловчи муҳим омил сифатида талқин этилиб, унинг жамият барқарорлиги, ҳуқуқий тартибот ва фуқаролик фаоллигига таъсир этиш механизмлари асосланганига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижод бирлашмаси, “Ўзбекистон” телерадиоканалининг бир қатор дастурлари (“Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари 2024-йил ноябр-декабр ойларидаги сонлари)да ссенарийлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижод бирлашмасининг 2025-йил 4-февралдаги 05-09-101-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялар ва илмий хулосалар Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга таъсир этувчи ҳуқуқий маданиятнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини илмий асослашга хизмат қилган.
Ўзбекистон шароитида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш жараёни ижтимоий модернизация, ҳуқуқий онгнинг янгиланиши, фуқаролик идентификациясининг шаклланиши ҳамда  тараққиёт жараёнлари билан узвий боғлиқликда, комплекс ва тизимли фалсафий таҳлил асосида очиқланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2024-йил учун чора тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаат кенгаши йиғилиши, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва “Стратегия-2030” давлат дастурининг тарғиботига доир чора-тадбирлари” 15-банди “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Республика Маънавият ва Маърифат кенгаши йиғилиши, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва “Стратегия-2030” давлат дастурининг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти 2025-йил 22-январдаги 10/35-сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлатиришда ҳуқуқий маданиятнинг ўрнини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришга хизмат қилган.
фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ҳуқуқий маданиятни такомиллаштиришга қаратилган гносеологик, аксиологик ва праксеологик парадигмалар интеграцияси асосида илмий жиҳатдан янгича консептуал ёндашув ҳамда амалий аҳамиятга эга бўлган тавсиялар тизими ишлаб чиқилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижод бирлашмаси, “Ўзбекистон” телерадиоканалининг бир қатор дастурлари (“Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари 2024-йил ноябр-декабр ойларидаги сонлари)да ссенарийлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижод бирлашмасининг 2025-йил 4-февралдаги 05-09-101-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялар ва илмий хулосалар Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга таъсир этувчи ҳуқуқий маданиятнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини илмий асослашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish