Хидоятов Мурод Батировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Рақамли маркетинг воситаларидан олий таълим муассасаларида фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11 –Маркетинг.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.1.PhD/Iqt5168.
Илмий раҳбари: Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Мусаев Бекжон Шукуриллаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли маркетинг воситаларидан олий таълим муассасаларида фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларининг рақамли маркетинг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш индикаторларининг (веб-сайт сифати, ижтимоий тармоқлардаги фаоллик, онлайн реклама, контент стратегияси ва мобил мослашувчанлик) меъёрий қийматларининг паст (0≤WР≤33), ўрта (34≤WР≤66) ва юқори (67≤WР≤100) даражасида онлайн репутациясини оширишга йўналтирилган маркетинг стратегияларини танлаш таклифи асосланган;
олий таълим муассасаларининг “таълим-тадқиқот-инновация-рақамли трансформация” йўналишларини уйғунлаштиришга қаратилган илғор экотизим модели доирасида “университет рақамли экотизим харитаси”ни ишлаб чиқиш асосида рақамли маркетинг технологияларидан фойдаланиш орқали таълим хизматлари самарадорлигини ошириш таклифи асосланган; 
Ўзбекистон олий таълим муассасалари фаолиятида миллий рақамли рейтинг платформасини яратиш асосида таълим хизматлари кўрсатишни ривожлантиришнинг 2030 йилгача  прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасалари бренди нуфузи ва абитуриентлар хабардорлигини оширишга қаратилган мақсадли онлайн реклама механизмида демографик (ёш, жойлашув, даромад даражаси) ва психографик (қи¬зи¬қишлар, мотивация, қийматлар) сегментация параметрларининг интеграциялашган моделидан фойдаланиш натижасида реклама конверсиясини ўртача 20 фоизгача ошириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли маркетинг воситаларидан олий таълим муассасаларида фойдаланишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
олий таълим муассасаларининг рақамли маркетинг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш индикаторларининг (веб-сайт сифати, ижтимоий тармоқлардаги фаоллик, онлайн реклама, контент стратегияси ва мобил мослашувчанлик) меъёрий қийматларининг паст (0≤WР≤33), ўрта (34≤WР≤66) ва юқори (67≤WР≤100) даражасида онлайн репутациясини оширишга йўналтирилган маркетинг стратегияларини танлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида ва ТИҚХММИ - Миллий тадқиқот университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025 йил 4-июндаги 02/01-01-192-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида рақамли маркетинг кўрсаткичларини норматив мезонлар асосида баҳолаш, индикаторлар асосида самарадорликни кузатиш ва маркетинг фаолиятини рейтинг натижаларига асосланган ҳолда оптималлаштириш ҳамда онлайн репутацияни оширишга йўналтирилган маркетинг стратегияларини шакллантириш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларининг “таълим-тадқиқот-инновация-рақамли трансформация” йўналишларини уйғунлаштиришга қаратилган илғор экотизим модели доирасида “университет рақамли экотизим харитаси”ни ишлаб чиқиш асосида рақамли маркетинг технологияларидан фойдаланиш орқали таълим хизматлари самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025 йил 4-июндаги 02/01-01-192-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларига абитуриентларни кенг жалб этиш ва университетларнинг маркетинг бўлимлари фаолиятида рақамли маркетингдан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда стратегик рақамли трансформация моделлари ишлаб чиқиш имкони яратилган;
Ўзбекистон олий таълим муассасалари фаолиятида миллий рақамли рейтинг платформасини яратиш асосида таълим хизматлари кўрсатишни ривожлантиришнинг 2030 йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида ва ТИҚХММИ - Миллий тадқиқот университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025 йил 4-июндаги 02/01-01-192-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида рақамли маркетинг фаолиятини мониторинг қилиш, платформа орқали контент самарадорлигини баҳолаш ва рейтинг асосида рақамли стратегияларни шакллантириш амалиётини жорий этиш имкони яратилган;
олий таълим муассасалари бренди нуфузи ва абитуриентлар хабардорлигини оширишга қаратилган мақсадли онлайн реклама механизмида демографик (ёш, жойлашув, даромад даражаси) ва психографик (қи¬зи¬қишлар, мотивация, қийматлар) сегментация параметрларининг интеграциялашган моделидан фойдаланиш натижасида реклама конверсиясини ўртача 20 фоизгача ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида ва ТИҚХММИ - Миллий тадқиқот университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025 йил 4-июндаги 02/01-01-192-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий таълим муассасаларида реклама стратегияларини оптималлаштириш, маркетинг бюджетининг самарали тақсимоти ҳамда мақсадли рақамли кампаниялар орқали қабул жараёнида конверсия кўрсаткичларини ошириш амалиётида қўллаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish