Эримбетова Элза Кудайназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Бадиий асар тилида образлилик категориясининг лингвистик хусусиятлари (инглиз ва қорақалпоқ тиллари мисолида)», 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil810.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хаджиева Дилбар Таджимуратовна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тешабоева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Худаибергенов Азамат Абдикаликович, филология фанлари доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги бадиий асарларда образлилик категориясининг лингвистик хусусиятларини қиёсий ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий асарда сезги образлилигининг шаклланиши ва идрок этилишини изоҳловчи когнитив-стилистик интерпретатив модел ва вазифасини таҳлил қилиш учун когнитив тилшунослик ва стилистикани бирлаштириб, фақат тил бирликлари орқали эмас, балки лингвистик ишора – когнитив механизм ва ўқувчи идроки босқичлари орқали стилистик таҳлиллари ўзаро таъсир қилишининг янги тизими аниқланган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги бадиий асарларида визуал ва таъм билиш образлиликларнинг тиллараро, маданиятлараро қиёсий тадқиқи амалга оширилиб, ранг номлари ва таъмга оид лексик бирликлар асосида шаклланадиган миллий-маданий когнитив прототиплар тизимининг ўзига хосликлари очиб берилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги бадиий асарларда эшитиш ва ҳидга боғлиқ образлиликлар тизимли равишда ўрганилиб, қиёсий лингвостилистик таҳлили самарали тадқиқ қилинган ва эшитиш ва ҳидга боғлиқ тажрибанинг ҳар икки маданиятда асосан ассоциатив ва консептуал миллий адабий анъаналарга хос стилистик моделларга таяниши исботланган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги бадиий асарларида тактил ва кинестетик образлиликларнинг функсионал ва семантик хусусиятлари таҳлили, тана сезгилари ва ҳаракатларга оид образлиликларнинг шаклланиши когнитив механизмлар (тажрибавий схемалар, тана билан боғлиқ консептлар) ва маданий омиллар билан боғлиқ функсионал-семантик хусусиятлари илмий асосда далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий инглиз ва қорақалпоқ ёзувчиларининг бадиий асарларида образлилик категориясининг лисоний хусусиятларини когнитив нуқтаи назардан ўрганиш жараёнида олинган натижалар асосида:
бадиий асарда сезги образлилигининг шаклланиши ва идрок этилишини изоҳловчи когнитив-стилистик интерпретатив модел ва вазифасини таҳлил қилиш учун когнитив тилшунослик ва стилистикани бирлаштириб, фақат тил бирликлари орқали эмас, балки лингвистик ишора – когнитив механизм ва ўқувчи идроки босқичлари орқали стилистик таҳлиллари ўзаро таъсирига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси маданий мерос бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2024-йил 26-декабрдаги 366-сон маълумотномаси). Натижада, музейнинг инглиз ва қорақалпоқ халқи маданиятини бадиий асарларда акс эттирувчи кўргазмалар, тайёрланган экспозиция материалларининг бойитилишига, савиясининг оширилишига эришилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги бадиий асарларида визуал ва таъм билиш образлиликларнинг тиллараро, маданиятлараро қиёсий тадқиқи амалга оширилиб, ранг номлари ва таъмга оид лексик бирликлар асосида шаклланадиган миллий-маданий когнитив прототиплар тизимининг ўзига хосликларига доир хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган 2024-йил 20-ноябр куни эфирга узатилган “Қорақалпоғистон” телеканалининг “Тил бойлиги – эл бойлиги” кўрсатуви ва радиоканалнинг “Тилга эътибор – элга эътибор” эшиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2024-йил 21-ноябрдаги 05-22/506-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги замонавий бадиий асарларида визуал образлиликларнинг тиллараро ва маданиятлараро қиёсланиши, рангли атамаларнинг қўлланилишига алоҳида эътибор берилиб, миллий-маданий хусусиятларни халққа тушунтириш асосида ёш авлоднинг бадиий асарларга бўлган қизиқишини янада оширишга эришилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги бадиий асарларда эшитиш ва ҳидга боғлиқ образлиликлар тизимли равишда ўрганилиб, қиёсий лингвостилистик таҳлили самарали тадқиқ қилинган ва эшитиш ва ҳидга боғлиқ тажрибанинг ҳар икки маданиятда асосан ассоциатив ва консептуал миллий адабий анъаналарга хос стилистик моделларга таяниши ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Қорақалпоқ давлат университетида 2024-йилдан 2025-йил март ойигача амалга оширилган АЛ-662204393-сон “Қорақалпоғистон фолклоршунослик антологиясини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 2025-йил 4-сентябрдаги 01-21-04/2728-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳа доирасида тайёрланган материалларнинг инглиз ва қорақалпоқ бадиий асарларининг образлилик яратишдаги хусусиятлари ҳақидаги назарий материаллар билан бойитилишига, ишнинг илмий даражаси ошишига эришилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги бадиий асарларида тактил ва кинестетик образлиликларнинг функсионал ва семантик хусусиятлари таҳлили, тана сезгилари ва ҳаракатларга оид образлиликларнинг шаклланиши когнитив механизмлар (тажрибавий схемалар, тана билан боғлиқ консептлар) ва маданий омиллар билан боғлиқ функсионал-семантик хусусиятларига асосланган хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг ёш шоирларини малакасини оширишда, турли тўгараклар, семинарлар ва маҳорат дарсларини ўтказишда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 19-сентябрдаги 75-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ёзувчиларнинг асарларида тактил ва кинестетик образлиликларнинг тўлиқ таҳлилини, жисмоний ҳис-туйғулар ва ҳаракатларнинг тасвирий кўринишларини ажратиб кўрсатди, уларни когнитив ва маданий қарашлар ёрдамида муҳокама қилиш маҳоратига эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish