Бердиханова Арзайıм Жалгасбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ тилига инглиз тилидан ўзлашган сўзларнинг семантик-структур таҳлили”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3829.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори, профессор; Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот номи: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ тилига инглиз тилидан ўзлашган сўзларни семантик-тузулмавий асосда тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзлашма сўзлар манба тилда полисемантик хусусиятга эга тил бирлиги бўлса-да, ўзлаштириш жараёнида барча маъноларини бир тилдан иккинчи тилга ўтишда тўлиқ ўзлаштирилмаслиги аниқланган;
инглизча ўзлашмаларнинг қабул қилувчи тил тизимида товуш таркиби, талаффуз модели, график шакл, графема–фонема мослиги, товуш алмашинуви каби жараёнлар бўйича мослашуви бирламчи манбалар асосида қорақалпоқ тилида фонетик адаптация, график стандартлашув ва вариантларнинг барқарорлашувига доир умумий қонуниятлар асосланган;
инглиз тилидан кирган сўзлар озиқ-овқат, кийим-кечак, спорт, ИТ технологиялари, иқтисодиёт каби тематик гуруҳларга ажратилган ва уларнинг қайси соҳаларда энг фаол ўзлашаётгани аниқланиб, ИТ ва озиқ-овқат йўналишида энг тез ўзлашувчи сўзлар қатлами очиб берилган;
структурал-семантик таҳлил ёрдамида ўзлашмаларнинг ички структураси ва семантик қатламларида ўзлашиш жараёнида тил меъёрлари бир қадар интеграциялашуви исботланган, бунда ўзлашма сўзларни тадқиқ қилишда структур-семантик таҳлил чет тиллардан ўзлашган сўзларни ўзлаштирилаётган тилга мослашувчанлик даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўзлашма сўзлар манба тилда полисемантик хусусиятга эга тил бирлиги бўлса-да, ўзлаштириш жараёнида барча маъноларини бир тилдан иккинчи тилга ўтишда тўлиқ ўзлаштирилмаслиги ҳақидаги тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5 "Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигидаги тарихини илмий ўрганиш" номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 28-январ 35/1-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик фанлари тарихини илмий ўрганиш жараёнида турли даврларда ўзлашган сўзларнинг семантикасини тушунтиришга ёрдам берган;
инглизча ўзлашмаларнинг қабул қилувчи тил тизимида товуш таркиби, талаффуз модели, график шакл, графема-фонема мослиги, товуш алмашинуви каби жараёнлар бўйича мослашуви бирламчи манбалар асосида таҳлил қилинган, қорақалпоқ тилида фонетик адаптация, график стандартлашув ва вариантларнинг барқарорлашувига доир умумий қонуниятлар ҳақидаги маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025-йил 29-январ 11-09/9-01/62-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ тилига инглиз тилидан кириб келган ўзлашма сўзларнинг даврлардаги хусусиятларини ўрганишга хизмат қилган;
инглиз тилидан кирган сўзлар озиқ-овқат, кийим-кечак, спорт, ИТ технологиялари, иқтисодиёт каби тематик гуруҳларга ажратилган ва уларнинг қайси соҳаларда энг фаол ўзлашаётгани аниқланиб, ИТ ва озиқ-овқат йўналишида энг тез ўзлашувчи сўзлар қатлами ҳамда структурал-семантик таҳлил ёрдамида ўзлашмаларнинг ички структураси ва семантик қатламларида ўзлашиш жараёнида тил меъёрлари бир қадар интеграциялашуви исботланган, бунда ўзлашма сўзларни тадқиқ қилишда структур-семантик таҳлил чет тиллардан ўзлашган сўзларни ўзлаштирилаётган тилга мослашувчанлик даражаси ҳақидаги маълумотлар “Хабар” дастури ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телеканалининг 2025-йил 14-феврал 05-22/90-сон маълумотномаси). Натижада, ахборот дастурларидаги ссенарийларни халққа тушунарли, аниқ ва миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда етказишга эришилган.