Юсупов Шохзод Махматмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банкларида кредит портфели сифатини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5791
Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Интернатионал Счоол Оф Финанcе Течнологй Анд Сcиенcе институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Норов Акмал Рузимаматович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Хужамуратов Аббос Мардонович PhD.
Етакчи ташкилот: Аксионерлик тижорат банки “Халқ банк”.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида кредит портфели сифатини ошириш йўллари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга ажратиладиган кредитлар бўйича рискларни пасайтириш ва кредит портфели самарадорлигини оширишда кредит таъминоти миқдорини 125 фоизга ошириш, унинг таркибида кўчмас мулк обектлари улушини 70 фоизга етказиш ҳамда технологик ускуналар улушини 55 фоиз даражасида чеклаш орқали барқарор ва мувозанатли таъминот тузилмасини шакллантириш таклиф этилган;
кредит портфелида жамоавий асосда қадрсизланадиган кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар ва захира харажатларини камайтиришда давлат дастурларидан қатʼий назар активлар сифати бўйича молиявий беқарор ва “қониқарсиз”, “шубҳали”, “умидсиз” тоифадаги қарздор мижозларга кредит ажратиш ёки шартларни қайта кўриб чиқишни тўхтатиш таклиф этилган;
инвестицион кредитлар ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳаларда юзага келадиган муаммоларни банк томонидан ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, кредитни қайтариш юкининг пул оқимларига мутаносиб равишда тақсимланишини таъминлашда кредитнинг асосий қисмига нисбатан имтиёзли даврни чегаралаш, операцион жараённинг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда “инвестицион давр+6 ой” муддатгача белгилаш таклиф этилган;
кредит портфелини динамик диверсификация қилиш алгоритми асосида “Риск – даромад” қонунияти доирасида кредит портфели ҳажмини оширишнинг 2025-2030-йиллар учун прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида кредит портфели сифатини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга ажратиладиган кредитлар бўйича рискларни пасайтириш ва кредит портфели самарадорлигини оширишда кредит таъминоти миқдорини 125 фоизга ошириш, унинг таркибида кўчмас мулк обектлари улушини 70 фоизга етказиш ҳамда технологик ускуналар улушини 55 фоиз даражасида чеклаш орқали барқарор ва мувозанатли таъминот тузилмасини шакллантиришга доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” бошқарувининг 2020-йил 18-августдаги 84-10-сон қарори билан тасдиқланган “Бозор таваккалчилигни бошқариш тартиби”да ўз аксини топган (“Ўзбекистон Саноатқурилиш банки”нинг 2025-йил 24-сентябрдаги 231-сон маълумотномаси). Натижада, бозор таваккалчилигини мониторингини олиб бориш механизми такомиллаштирилган ва таваккалчиликни бошқариш усуллари хорижий стандартларга мувофиқлаштирилишига эришилган;
кредит портфелида жамоавий асосда қадрсизланадиган кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар ва захира харажатларини камайтиришда давлат дастурларидан қатʼий назар активлар сифати бўйича молиявий беқарор ва “қониқарсиз”, “шубҳали”, “умидсиз” тоифадаги қарздор мижозларга кредит ажратиш ёки шартларни қайта кўриб чиқишни тўхтатишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-майдаги ПФ-5992-сон “2020-2025-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (“Ўзбекистон Саноатқурилиш банки”нинг 2025-йил 24-сентябрдаги 231-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2021-йил давомида 38,9 млрд. сўмлик субсидияланган кредитлар беришдан воз кечилган;
инвестицион кредитлар ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳаларда юзага келадиган муаммоларни банк томонидан ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, кредитни қайтариш юкининг пул оқимларига мутаносиб равишда тақсимланишини таъминлашда кредитнинг асосий қисмига нисбатан имтиёзли даврни чегаралаш, операцион жараённинг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда “инвестицион давр+6 ой” муддатгача белгилаш таклифи 2021-йил 20-декабрдаги 152/6-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзсаноатқурилишбанкда рискларни бошқариш ишларини ташкил этиш бўйича ЙЎриқнома”да ўз аксини топган (“Ўзбекистон Саноатқурилиш банки”нинг 2025-йил 24-сентябрдаги 231-сон маълумотномаси). Натижада, кредитни мониторинг қилишда операцион рискларни баҳолаш мезони илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштиришга эришилган;
кредит портфелини динамик диверсификация қилиш алгоритми асосида “Риск – даромад” қонунияти доирасида кредит портфели ҳажмини оширишнинг 2025-2030-йиллар учун прогноз ссенарийларига доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятини баҳолашда жорий этилган (“Ўзбекистон Саноатқурилиш банки”нинг 2025-йил 24-сентябрдаги 231-сон маълумотномаси). Натижада, кредит портфелини диверсификациялашга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик таҳлил натижаларга таянган ҳолда кредит портфелини “Риск – даромад” қонунияти асосида динамик диверсификация қилиш йўлга қўйилган.