Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Ботир Инатовичнинг

фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шаҳар автобус йўналишларида транспорт хизмати сифат кўрсаткичларини такомиллаштириш», 05.08.06–Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PHD/T289.

Илмий раҳбар: Назаров Анвар Арипович, техника фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, DSc.27.06.2017.Т.09.01.

Расмий оппонентлар: Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор; Сидикназаров Кахрамон Миллябаевич, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: шаҳар автобус йўналишларида транспорт хизмати сифат кўрсаткичларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

шаҳар автобус йўналишларида транспорт хизмати сифат кўрсаткичларини интеграл баҳолаш мезони такомиллаштирилган;

автобусларни ҳаракатланиш режими билан бошқариладиган чорраҳалар орасидаги боғлиқликни аниқлаш усули ишлаб чиқилган;

перегон участкаларда автобусларнинг режалаштирилган ҳаракат интервалини таъминлаш усули ишлаб чиқилган;

шаҳар автобус йўналишларида ҳаракатланувчи таркиб сиғимидан фойдаланиш коэффициенти меъёрий қийматини, унга таъсир этувчи кўрсаткичлар орқали таъминлаш усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Шаҳар автобус йўналишларида транспорт хизмати сифат кўрсаткичларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

такомиллаштирилган транспорт хизмати сифат кўрсаткичларини интеграл баҳолаш мезони “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автосаройлар автобус йўналишларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини баҳолашда жорий этилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2018 йил 28 декабрдаги 6/16-102-сон маълумотномаси). Натижада автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш сифат кўрсаткичларини интеграл баҳолаш имконияти яратилган;

ишлаб чиқилган автобусларни ҳаракатланиш режими билан бошқариладиган чорраҳалар орасидаги боғлиқликни аниқлаш усули “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автосаройлар автобус йўналишлари иш фаолиятига жорий этилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2018 йил 28 декабрдаги 6/16-102-сон маълумотномаси). Натижада йўналишда автобусларнинг бошқариладиган чорраҳаларда ушланиб қолиш эҳтимоллиги аниқланиб, иш жадвалларига ўзгартириш киритиш имкониятига эришилган;

ишлаб чиқилган перегон участкаларда автобусларнинг режалаштирилган ҳаракат интервалини таъминлаш усули “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автосаройлар автобус йўналишлари иш фаолиятига жорий этилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2018 йил 28 декабрдаги 6/16-102-сон маълумотномаси). Натижада йўналишда автобусларнинг перегон участкаларда ушланиб қолиш эҳтимоллиги аниқланиб, иш жадвалларига ўзгартириш киритиш имкониятига эришилган;

ишлаб чиқилган шаҳар автобус йўналишларида ҳаракатланувчи таркиб сиғимидан фойдаланиш коэффициенти меъёрий қийматини, унга таъсир этувчи кўрсаткичлар орқали таъминлаш усули “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автосаройлар автобус йўналишлари иш фаолиятига жорий этилган (“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2018 йил 28 декабрдаги 6/16-102-сон маълумотномаси). Натижада йўналишларда автобуслар сиғимидан фойдаланиш коэффициентини талаб этиладиган қийматини таъминлаш имкониятига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish