Абдукадирова Камола Азимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим хизматлари бозори рақобатбардошлигини оширишда транформацион жараёнларнинг назарий асослари”, 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4861
Илмий раҳбар: Расулев Алишер Файзиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Суюн Артикович - иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хошимов Пазлиддин Зухурович - иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент амалий фанлар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг  мақсади: Олий таълим хизматлари бозори рақобатбардошлигини оширишда трансформацион жараёнларнинг назарий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “олий таълим хизматлари бозори рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни олий таълим муассасалари фаолиятининг манфаатдор томонлари талаблари ҳамда таъсисчи томонидан қўйилган мақсадларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган; 
услубий ёндашувга кўра олий таълим хизматлари бозори рақобатбардошлигини таъминлаш механизмлари мамлакатдаги мавжуд давлат, хусусий, хорижий ва қўшма таълим дастурлари каби гуруҳлар орасида олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшиши жиҳатидан такомиллаштирилган;  
жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмалари асосида илмий-тадқиқот, ўқув-услубий, пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш натижасида рақобатбардош хизматлар тақчиллигини бартараф этишда асос бўлувчи олий таълим муассасалари ривожланишининг трансформация босқичларини табақалаштириш таклифи асосланган; 
ОТМ хизматларининг устунлигини баҳолашда жойлашув, миллий рейтинг ва тўлов арзонлигининг таълим сифатига таъсирини баҳолаш учун олиб борилган сўровномага асосан тузилган мултиномиал логистик регрессия модели натижалари ёрдамида илмий асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Олий таълим хизматлари бозори рақобатбардошлигининг назарий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
услубий ёндашувга кўра “олий таълим хизматлари бозори рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини олий таълим муассасалари фаолиятининг манфаатдор томонлари талаблари ҳамда таъсисчи томонидан қўйилган мақсадларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан богʼлиқ назарий ва услубий ишланмалардан иқтисодиётнинг барча таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодиёт ва бизнес» номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши талабаларда “Олий таълим хизматлари бозори рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имконини берган; 
услубий ёндашувга кўра олий таълим хизматлари бозори рақобатбардошлигини таъминлаш механизмларини мамлакатдаги мавжуд давлат, хусусий, хорижий ва қўшма таълим дастурлари каби гуруҳлар орасида олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодий тармоқларини барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшиши жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан иқтисодиётнинг барча таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодиёт ва бизнес» номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши орқали олий таълим хизматлар бозори рақобатбардошлигини оширишда назардан четда қолган омилларга ҳам эътибор қаратиш кераклиги исботланиб, бу истеъмолчиларга тақдим этилаётган хизматларни янада самарали ташкил этиш имконини яратган; 
Олий таълим муассасаларини ривожланиш трансформацияси самарадорлигини босқичма-босқич ўзини–ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмалари асосида илмий-тадқиқот, ўқув-услубий ва қонунда тақиқланмаган бошқа ишларни бажариш, пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш  натижасида рақаботбардош хизматлар тақчиллигини бартараф этилишида асос бўлувчи олий таълим муассасалари ривожланишининг трансформация босқичларини табақалаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 19-майдаги “Таълим тўғрисидаги” қонунида белгиланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 24-октябрдаги 01/01-01-423-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида мамлакатимизда мавжуд давлат, хусусий ҳамда хорижий олий таълим муассасалари орасида рақаботбардош хизматлар тақчиллигини бартараф этилишини таъминлаш имкони яратилади; 
Ўзбекистон олий таълим хизматлари устунлигини баҳолашда жойлашув, миллий рейтинг ва тўлов арзонлигининг таълим сифатига таъсирини баҳолаш учун олиб борилган сўровномага асосан тузилган мултиномиал логистик регрессия модели натижалари ёрдамида илмий асосланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сонли “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизими 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони чора тадбирларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 24-октябрдаги 01/0101-423-сон маълумотномаси). Профессор ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, жамоатчилик ва иш берувчилар фикрини ўрганиш орқали олий таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологиялни жорий этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар орқали келажакда ОТМ таълим сифатини сабаб қилиб ўқишга кирадиган талабалар улушини кўпайишига эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish