Сайидова Мухаббат Ғаффоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган жамиятда маънавий-маданий деформациялашув омилларига қарши курашиш механизми”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fal1384
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Илмий раҳбар: Яздонов Улуғбек Тошмуротович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Турдиев Беҳруз Собирович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Наркулов Сухроб Дўстмуродович, фалсафа фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашув шароитида маданий деформациялашув жараёнларига қарши курашишнинг самарали механизмларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий ўзликдан бегоналашув, “оммавий маданият” стереотипларига тақлид ва тарихий меросга нисбатан нигилистик муносабат натижасида жамиятда юзага келаётган маънавий-маданий деформациялашув жараёнининг қадриятлар тизимининг бузилиши (ёшлар онгида миллий ва умуминсоний қадриятлар иерархиясининг бузилиши ҳамда сохта идеалларнинг ҳукмронлик қилиши), жамиятнинг парчаланиши (жамоавийлик туйғусининг йўқолиши, оилавий ришталар ва авлодлар ўртасидаги ворисликнинг узилиши) ҳамда маънавий-манипулятив қарамлик (руҳий қашшоқлик, ахборот хуружлари ва ёт мафкуралар таъсирига тез берилувчанлик) каби салбий оқибатлари асослаб берилган;
моддий ва маънавий қадриятларнинг деформациясига олиб келувчи жамоатчилик назоратининг сусайиши, ижтимоий масʼулиятнинг етишмаслиги ва “тарбиявий вакуум” ҳолатларини бартараф этишнинг институционал (ҳамкорликни “рақамли муҳит” талабларига мослаштириш ва виртуал назорат механизмларини жорий этиш), когнитив (ахборот истеъмоли маданияти ва медиа-саводхонликни шакллантириш), ҳуқуқий-маданий (миллий контент улушини ошириш, ҳуқуқий ва ахлоқий жавобгарликни кучайтириш) йўналишлари ҳамда миллий қадриятларга содиқлик, танқидий тафаккур, ижтимоий фаоллик каби мезонлари аниқлаштирилган;
жамиятни маънавий-маданий таназзулга етакловчи деструктив ғоялар (“оммавий маданият”, вандализм, космополитизм, нигилизм)нинг кучайиши ҳамда ижтимоий онгда адаптациялашувида лоқайдлик (дахлдорлик ҳиссининг йўқолиши, маънавий бўшлиқ ҳосил бўлиши), псевдомодернизм тенденсиясининг кучайиши (ўзга маданиятларни устун қўйиш, ахлоқсизликни фаолият тарзи сифатида қабул қилиш), маргиналлашув (тарихий ва маданий илдизларидан узилиб қолиши, бузғунчи ғоялар таъсирига тез берилиши) каби сабабиятлар далилланган;
маънавий-маданий деформациялашувнинг глобал маданий унификация, технологик детерминизм, истеъмолчилик психологиясининг устуворлиги каби тенденсиялари ҳамда уларнинг функсионал интеграциялашуви (бир-бирини кучайтирган ҳолда таъсир этиши, маргинал маданият шаклини ҳосил қилиши, деформацияни эволюцион тарзда келтириб чиқариши) каби хусусиятлари ҳамда уларнинг ижтимоий динамикаси (аксиологик трансформация, ижтимоий стратификация, экзистенсиал инқироз) очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлашган жамиятда маънавий-маданий деформациялашув омилларига қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
миллий ўзликдан бегоналашув, “оммавий маданият” стереотипларига тақлид ва тарихий меросга нисбатан нигилистик муносабат натижасида жамиятда юзага келаётган маънавий-маданий деформациялашув жараёнининг қадриятлар тизимининг бузилиши (жамиятнинг парчаланиши (жамоавийлик туйғусининг йўқолиши, оилавий ришталар ва авлодлар ўртасидаги ворисликнинг узилиши) ҳамда маънавий-манипулятив қарамлик (руҳий қашшоқлик, ахборот хуружлари ва ёт мафкуралар таъсирига тез берилувчанлик) каби салбий оқибатларига доир хулоса ва умумлашмалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-2024-йилларга мўлжалланган маданий-маърифий ва тарғибот ишлари умуммиллий Консепсияси ва Комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда, ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишда, маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича консепсия ссенарийсини ишлаб чиқишда, маданият муассасалари ходимларининг кўникмаларини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 7-майдаги 03-12-18-2667-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолини одоб-ахлоқ юзасидан қарашларини тарбиялаш, ижтимоий-сиёсий онгини шакллантириш, маънавий иммунитетини мустаҳкамлаш ҳамда ёшларни ҳар хил оқимларга кириб кетмаслигини олдини олишга, ҳимояга муҳтож қатламдаги ёшларни қўллаб-қувватлашга, ижтимоий тармоқлар, онлайн-гуруҳлар ва маданий-маърифий тарғибот ишлари бўйича чора-тадбирларни муваффақиятли амалга оширишда илмий назарий ва конструктив асос сифатида хизмат қилган;
моддий ва маънавий қадриятларнинг деформациясига олиб келувчи жамоатчилик назоратининг сусайиши, ижтимоий масʼулиятнинг етишмаслиги ва “тарбиявий вакуум” ҳолатларини бартараф этишнинг институционал (ҳамкорликни “рақамли муҳит” талабларига мослаштириш ва виртуал назорат механизмларини жорий этиш), когнитив (ахборот истеъмоли маданияти ва медиа-саводхонликни шакллантириш), ҳуқуқий-маданий (миллий контент улушини ошириш, ҳуқуқий ва ахлоқий жавобгарликни кучайтириш) йўналишлари ҳамда миллий қадриятларга содиқлик, танқидий тафаккур, ижтимоий фаоллик каби мезонларига оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг йиллик иш режаси асосида 2023-2024 йилларда олиб борилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишда, ўқув-семинарлар ташкил этишда, “Ёшлар ҳафталиги” доирасида ўтказилган семинар дастурини тайёрлашда, “Ёшлар ва қонун” лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2025-йил 16-июндаги 04-13/492-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни мамлакатда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга, миллий маънавий қадриятларга бўлган муносабатини янада оширишга, уларда ижодий салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга хизмат қилган;
жамиятни маънавий-маданий таназзулга етакловчи деструктив ғоялар (“оммавий маданият”, вандализм, космополитизм, нигилизм)нинг кучайиши ҳамда ижтимоий онгда адаптациялашувида лоқайдлик (дахлдорлик ҳиссининг йўқолиши, маънавий бўшлиқ ҳосил бўлиши), псевдомодернизм тенденсиясининг кучайиши (ўзга маданиятларни устун қўйиш, ахлоқсизликни фаолият тарзи сифатида қабул қилиш), маргиналлашув (тарихий ва маданий илдизларидан узилиб қолиши, бузғунчи ғоялар таъсирига тез берилиши) каби сабабиятлар аниқланган хулоса ва таклифлардан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида бажарилган Европа Комиссияси Эрасмус+/Олий таълимда салоҳиятни ошириш дастури доирасида ЭДУ2022-CБҲЕ-СТРАНД-2-101082621 “Эко кон ва табиий хавфларни инновацион бошқариш бўйича магистрлик дастури” халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг 2026-йил 11-февралдаги 1-04/571-сон маълумотномаси). Натижада, дастур доирасида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини оширишда, фуқароларнинг давлатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга нисбатан дунёқарашини ривожлантиришда, уларнинг мафкуравий иммунитетини ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда ҳамда миллий,маънавий, маданий қадриятларимизга бўлган ҳурмат руҳини мустаҳкамлашда амалий жиҳатдан илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган;
маънавий-маданий деформациялашувнинг глобал маданий унификация, технологик детерминизм, истеъмолчилик психологиясининг устуворлиги каби тенденсиялари ҳамда уларнинг функсионал интеграциялашуви (бир-бирини кучайтирган ҳолда таъсир этиши, маргинал маданият шаклини ҳосил қилиши, деформацияни эволюцион тарзда келтириб чиқариши) каби хусусиятлари ҳамда уларнинг ижтимоий динамикаси (аксиологик трансформация, ижтимоий стратификация, экзистенсиал инқироз)га доир илмий хулосалар ва таклиф-тавсиялардан ҳамда натижаларидан “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали фаолиятида, жумладан 2025-йил март-апрел ойларида эфирга узатилган “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” дастурларнинг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 3-июндаги 05-09-813-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда, уларни Ватанга садоқат бурчини англашига, миллий қадриятларга муносабатини ўзгартиришга хизмат қилган.