Алламуратова Серехан Жанабаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ аёлларининг оила ва жамиятдаги ролларининг ўзгариши (ХХ - ХХИ асрлар)”,  07.00.07– Этнография, этнология ва антропология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Tar966.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Камалова Раwшан Сабировна, тарих фанлари номзоди. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.04.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Маткаримова Садоқат Максудовна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Тлеубергенова Навбаҳор Абдукаримовна, тарих фанлар номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ-ХХИ асрларда қорақалпоқ аёлларининг оила ва жамиятдаги ролини ўзгариши масаласини ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Қорақалпоқ фолклори ва мифологиясида Ҳаwа эне, Ана жер, Анбар ана, Пирим Бийби Патпа ва шу каби аёл тимсоллари халқ ижодиётида донишмандлик, қудрат ва матонатни мужассам этувчи кўп қиррали рамзни ифода этиши ҳамда у халқ ижодиётининг марказий тимсоли сифатида яратувчи ва ҳомий ролида намоён бўлиши аниқланди;
Анъанавий қорақалпоқ оиласида аёл, болаларни тарбиялаш ва уй-рўзғор осойишталигини таъминлаш орқали, марказий ўринни эгаллаши далилланган. Жамоа ҳаётида эса кáйwанı, жеńге ва мурıндıқ эне каби аёллар маданий қадриятларни сақлаш ва уларни авлодларга етказишда муҳим рол ўйнаган;
Замонавий Қорақалпоғистон аёли ижтимоий ролларида ўзгаришларни намоён этиб, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этмоқда. Бу эса никоҳ ва оилавий муносабатларга бўлган қарашларнинг ўзгаришига олиб келмоқда. Бироқ эрга ҳурмат кўрсатиш ва фарзанд тарбиясида онанинг ўрни каби анъанавий қадриятлар унинг ҳаётида муҳим жиҳатлар сифатида сақланиб қолаётганлиги исботланган;
Сўнгги ўн йилликларда аёлларнинг касбий фаолиятида жиддий ўзгаришлар юз берганлиги аниқланган. Уларнинг раҳбарлик лавозимларидаги иштироки тобора ортиб бормоқда ва ахборот технологиялари, қурилиш ҳамда муҳандислик каби анъанавий бўлмаган фаолият соҳаларини фаол ўзлаштираётганлиги кузатилмоқда.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамяти: Қорақалпоқ аёлининг оилада ва жамиятдаги роли ҳамда мақомининг ўзгариши илмий ва амалий контекстда қўлланиши мумкинлиги билан белгиланади. Амалий жиҳатдан улар гендер тенглиги ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган ижтимоий дастурлар ва таълим ташаббусларини ишлаб чиқишда, шунингдек, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият юритувчи давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари учун сиёсий тавсияларни шакллантиришда асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Илмий жиҳатдан эса натижалар гендер тадқиқотлари ва социология йўналишида кейинги изланишлар учун пойдевор бўлиб, бошқа этник гуруҳлар ва минтақалар билан қиёсий таҳлил ўтказишга, шунингдек, гендер ролларининг динамикасини изоҳловчи назарий моделларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Мазкур тадқиқотнинг материаллари ва натижалари гендер ҳамда этнографик мавзуларга оид умумлаштирувчи ишларда қўлланиши мумкин. Асосий қоидалар эса минтақа тарихида аёллар масаласи ва Қорақалпоғистон жамиятининг ижтимоиймаданий ривожланишининг айрим жиҳатларини чуқурроқ кўриб чиқишда бошланғич нуқталардан бири сифатида хизмат қилиши мумкин. Ушбу ишнинг материаллари махсус ўқув курсларини яратишда илмий-педагогик амалиётга киритилиши мумкин. Ишда келтирилган кузатувлар асосида республикамизда оилага ва гендерга оид замонавий муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имконияти мавжуд.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши:  Қорақалпоқ аёлининг оила ва жамиятдаги ролидаги ўзгаришлар бир неча муҳим жиҳатларда намоён бўлади:
1.Тадқиқот натижалари қорақалпоқ фолклори ва мифологиясидаги аёл образларига бағишланган бўлиб, унда Ҳаwа эне, Ана жер, Анбар ана ва Бийби Пирим каби тимсоллар донишмандлик, куч ва матонатни ифодаловчи кўп қиррали рамзлар сифатида намоён бўлишини кўрсатади. Ушбу материаллар Бердах номидаги Давлат музейида қорақалпоқ халқининг маданиятига бағишланган кўргазмаларни тайёрлаш жараёнида қўлланилган (2025-йил 5-августдаги № 01-02/03-157-сонли маълумотнома). Бу материаллардан фойдаланиш музей ташрифчиларининг қорақалпоқ маданияти ва халқ ижодига бўлган қизиқишини оширишда муҳим рол ўйнади ҳамда халқнинг маданий меросини чуқурроқ англашга хизмат қилди.
2.Қорақалпоқ анъанавий оиласида аёлларнинг ўрни ва мавқеига оид мазкур тадқиқот натижалари шуни кўрсатадаки, аёл фарзанд тарбияси ва уй муҳитини сақлашда марказий ўринни тутади. Бундан ташқари, кáйwанı, жеńге ва мурıндıқ эне каби тажрибали аёллар жамоа ҳаётида муҳим рол ўйнаб, маданий қадриятларни сақлаш ва авлоддан-авлодга етказишда беқиёс ҳисса қўшиб келади. Ушбу маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси тарих ва маданият Давлат музейида маъруза материалларини тайёрлаш ва семинарларни ўтказишда фойдаланилган (2025-йил 5-августдаги № 269-сонли маълумотнома). Мазкур ташаббус музейнинг қорақалпоқ анъаналари ҳақидаги қизиқарли маъруза материаллари билан бойитишда ҳамда тингловчилар ва семинар иштирокчиларининг ушбу анъаналарга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилди;
3.Замонавий қорақалпоқ аёлининг ҳаётидаги ўзгаришларни, гендер ролларининг динамикасини ҳамда аёлларнинг жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирокини кўрсатиб берган тадқиқот хулосалари ва натижалари Қорақалпоғистон шаҳарлари ва қишлоқларида ўтказилган семинар ва тренингларда маълумот манбаи сифатида фойдаланилган. Ушбу тадбирлар Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг маънавий-маърифий дастурлари доирасида ташкил этилган (2025-йил 6-августдаги № 01-13/70-сонли маълумотнома). Мазкур ташаббус гендер муаммоларига, айниқса аёллар ўртасида, қизиқишнинг ортишига ҳамда бу соҳадаги билимлар даражасининг ошишига хизмат қилган;
4.Қорақалпоғистондаги аёлларнинг ижтимоий-ҳуқуқий мақомига оид тадқиқот натижалари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги глобал тенденсиялар ва ички ўзгаришларни акс эттирган ҳолда, аёлларнинг ижтимоий ҳамда сиёсий ҳаётга фаол жалб этилишига хизмат қилди. Ушбу натижалар Қорақалпоқ Давлат телерадиокомпаниясининг "Ҳаял ҳáм жáмиет," "Кúш билимде" радиодастурлари ҳамда "Ассалаwма áлейкум Қарақалпақстан" телекўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (2025-йил 12-августдаги № 05-22/460-сонли маълумотнома). Мазкур материалларнинг эфирга киритилиши аудиториянинг ижтимоий-ҳуқуқий масалалар ҳақидаги хабардорлигини оширишга ва аҳолининг бу борадаги саводхонлик даражасини яхшилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish