Мирзақулова Шахноза Нематилла қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Атопик дерматит касаллигининг  оғирлик даражасини ташхислаш дастурини ишлаб чиқиш ва даволаш муолажаларни такомиллаштириш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2455.
Илмий рахбар: Мавлянова Шахноза Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/28.02.2023.Тib.158.01.
Расмий оппонентлар: Азимова Фатима Вахидовна, тиббиёт фанлари доктори; доцент, Гулямова Гулчехра Шухратовна, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: атопик дерматит билан касалланган ёши катта беморлар организмнинг иммун-микробиологик ва биокимёвий ҳолатини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда атопик дерматитнинг оғирлик даражасини дастурли тарзда аниқлаш ва терапия усулини белгилашга қодир янги технологияни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катталарда атопик дерматит касалликнинг клиник кечишида оғир даражанинг юқори учраш частотасини (46,8%) аниқлашга имкон берадиган дерматологик индексини баҳолашга қаратилган янги дастурий маҳсулот ишлаб чиқилган;
АтД билан касалланган беморларда шикастланган тери ўчоқларида микробли контаминацияси холати 84,2 фоиз ҳолатда Staphylococcus spp. аниқланган бўлиб, юқори даражада колонизация хосил қилганлиги касаллик оғирлик даражаси билан тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқликка эга экани аниқланган;
атопик дерматит билан касалланган беморларда цитокин статуcининг дисбаланси юзага келиши умумий IgE гиперпродукцияси фонида прояллиғланиш ИЛ-1 ва яллиғланишга қарши ИЛ-10 даражасининг ошиши билан тавсифланиб, аутоиммун жараён ривожланишига олиб келиши исботланган;
терида шартли-патоген микроорганизмлар — Staphylococcus spp. колонизацияси ва қонда прокальцитонин даражасининг 2,7 баравар ошиши билан боғлиқ эндоген интоксикация ривожланиши қонда эритроцитларнинг сорбцион қобилияти  концентрациясининг 1,5 бараварга ва ўрта молекулали пептидлар миқдорининг 2,1 бараварга ошишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Атопик дерматит билан касалланган беморларда клинико-микробиологик ва иммун-биокимёвий хусусиятларни ўрганиш натижалари асосида «Тери касалликлари билан касалланган беморларда тери микробиотаси ҳолатини баҳолашнинг диагностик мезонлари» номли услубий тавсия тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 сентябрдаги 8н– р/1046-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик:  катталарда атопик дерматит касалликнинг клиник кечишида оғир даражанинг юқори учраш частотасини (46,8%) аниқлашга имкон берадиган дерматологик индексини баҳолашга қаратилган янги дастурий маҳсулот ишлаб чиқилганлиги Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник амалиётига, шунингдек Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали № 2 - I - сонли буйруғи 16 - февраль 2022 - й.) ва Сурхондарё филиали (№ 13/1, 16.03.2023 й.) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: дастурий диагностиканинг қўлланилиши фақат SCORAD индекси асосида аниқлашга нисбатан атопик дерматитнинг оғир даражасини 1,4 баравар кўпроқ ҳолатда аниқлашга имкон берди, бу эса диагностик самарадорликни 42,5 фоизга оширди. Иқтисодий самарадорлиги: атопик дерматитнинг оғирлик даражасини дастурий тасҳислаш беморларда оғир даражани тезкор аниқлаш ва ўз вақтида тўғри даволаш тактикасини белгилашга, асосий касалликнинг асоратларини олдини олишга, шунингдек амалиётчи дерматологнинг консультация вақти қисқаришига хизмат қилди. Атопик дерматит оғирлик даражасини стандарт клиник диагностикадан ўтказиш қиймати бир бемор учун ўртача 270300 сўмни ташкил этса, дастурий диагностика 101800 сўмни ташкил этди. Натижада ортиқча харажатлардан жами 139305000 сўм тежалди. Хулоса: ишлаб чиқилган терапия усулига асосланган дастурий диагностиканинг қўлланилиши ҳар бир бемор учун 168500 сўм миқдорида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: АтД билан касалланган беморларда шикастланган тери ўчоқларида микробли контаминацияси холати 84,2 фоиз ҳолатда Staphylococcus spp. аниқланган бўлиб, юқори даражада колонизация хосил қилганлиги касаллик оғирлик даражаси билан тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқликка эга экани аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник амалиётига, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали (16.02.2023 йилдаги 2-И-сон) ва Сурхондарё филиали (16.03.2023 йилдаги 13/1-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Staphylococcus spp. колонизациясини баҳолашга оид ташхислаш мезонлари теридаги микроб контаминациясининг оғирлик даражасини аниқлаш ва самарали этиотроп антибактериал терапия тактикасини белгилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: атопик дерматит билан касалланган беморларда Staphylococcus spp. колонизациясини баҳолашга оид ташхислаш мезонлари микроб контаминацияси оғирлик даражасини аниқлаш ва самарали терапияни эрта тайинлаш имконини беради. Прейскурантга мувофиқ, РИДВ ва КИАТМ ДМ клиникасида шикастланган тери ўчоқларининг микробиологик текшируви бир бемор учун ўртача 287400 сўмни ташкил этса, микробиологик диагностика мезонини қўллаш 185800 сўмни ташкил этди, бу эса 222 нафар беморда жами 22555200 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берди. Хулоса: микробиологик диагностика мезонини қўллаш ҳар бир бемор учун 101600 сўм миқдорида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берди.;
учинчи илмий янгилик: атопик дерматит билан касалланган беморларда цитокин статуcининг дисбаланси юзага келиши умумий IgE гиперпродукцияси фонида прояллиғланиш ИЛ-1 ва яллиғланишга қарши ИЛ-10 даражасининг ошиши билан тавсифланиб, аутоиммун жараён ривожланишига олиб келиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник амалиётига, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали (№ 2 - I - сонли буйруғи 16 - февраль 2022 - й.) ва Сурхондарё филиали (16.03.2023 йилдаги 13/1-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: атопик дерматит билан касалланган беморларда бактериал сенсибилизацияни даволаш мониторингини белгилаб беради, бу эса Ўзбекистон табиий минераллари асосида ишлаб чиқилган «Фатифильтрум» биологик фаол қўшимчасини комплекс тайинлаш билан тавсифланади ва танланган инновацион даволаш усулининг тўғри эканидан далолат беради. Иқтисодий самарадорлиги: инновацион даволаш усули АтД билан касалланган беморларда терапевтик самарадорликни оширади, койка-кунлар сонини 1,4 бараварга қисқартиради, рецидивлар сонини камайтиради ва шу орқали молиявий харажатларни 1,4 бараварга камайтирди, яъни стационар шароитида даволаш учун ўртача 2400000 сўм тежалди. Хулоса: ишлаб чиқилган терапия усулини қўллаш ҳар бир бемор учун 1 кунга 800000 сўм миқдорида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: терида шартли-патоген микроорганизмлар — Staphylococcus spp. колонизацияси ва қонда прокальцитонин даражасининг 2,7 баравар ошиши билан боғлиқ эндоген интоксикация ривожланиши қонда эритроцитларнинг сорбцион қобилияти  концентрациясининг 1,5 бараварга ва ўрта молекулали пептидлар миқдорининг 2,1 бараварга ошишига олиб келиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник амалиётига, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали (№ 2 - I - сонли буйруғи 16 - февраль 2022 - й.) ва Сурхондарё филиали (16.03.2023 йилдаги 13/1-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: дерматологик амалиётда маҳаллий ишлаб чиқарилган 5% кремнийли «Дисдерм» эмолентидан фойдаланиш импортни алмаштирувчи маҳаллий ташқи даволаш воситаси сифатида аҳамиятли бўлиб, уни дерматологик амалиётда кенг қўллаш тавсия этилиши мумкин. Иқтисодий самарадорлиги шундаки, инновацион ташқи даволаш усули касаллик рецидивлари частотасини 4,9 бараварга камайтирди ва даволаш самарадорлигини 63,6 фоизга оширди. Шу боис беморларнинг даволаниш харажатлари 3,5 бараварга қисқарди. Хулоса: ишлаб чиқилган терапия усулини қўллаш ҳар бир бемор учун 1 кунга 374000 сўм миқдорида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берди

Yangiliklarga obuna bo‘lish