Пардаева Дилфуза Раимовнанинг филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва рус адабиётида темурийлар даври ва Амир Темур образи талқинларининг қиёсий - типологик тадқиқи” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.4.DSc/Fil720
Илмий консултант: Йўлдошев Бойназар Йўлдошевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Ғаниев Илҳом Музафарович; филология фанлари доктори (DSc), профессор Чўпонов Отаназар Отаджанович; филология фанлари доктори (DSc), доцент Киселёв Дмитрий Анатолевич
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва рус адабиётида Амир Темур образи ва темурийлар даври тарихий-маданий воқелиги талқинларини қиёсий-типологик таҳлил қилиш, турли тарихий-эстетик даврлардаги шеърий ва насрий асарларда ҳукмдор образининг типологик парадигмаси ва унинг эволюцияси динамикасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётида Амир Темур образини бадиий идрок этишнинг миллий хусусиятлари тизимлаштирилиб, унинг ХХ–ХХИ асрлар чегарасида давлатчилик, маданий ворисийлик ва миллий ўзлик рамзи сифатида психологик теранлик билан бойитилган барқарор ижобий образ шаклида намоён бўлиш қонуниятлари аниқланган;
рус адабиётида Амир Темур образининг ўрта асрлардан ХХИ асргача бўлган эволюцияси йилнома, шеърий, насрий ҳамда рақамли матнлар асосида тадқиқ этилиб, унинг трансформация жараёнлари ташқи таҳдид образидан эстетизация ва психологизация жараёнлари орқали кўп қиррали тарихий шахснинг инсонпарварлаштирилган моделигача бўлган ривожланиш босқичлари назарий жиҳатдан умумлаштирилган;
Амир Темур образининг универсал архетипик қатламлари ҳамда уларнинг миллий бадиий ифодаланиш шаклларини қамраб олган интегратив типологик модел ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосида маданий ифодаланишнинг икки тури - «Маданият ичидаги қаҳрамон» (ўзбек анъанаси) ва «Маданиятдан ташқаридаги қаҳрамон» (рус анъанаси) ажратилиб, илмий жиҳатдан асосланган;
ўзбек ва рус адабиётида Амир Темур образини талқин этишнинг тарихий-маданий хотира, қадриятлар тизими ҳамда ҳар бир анъананинг жанр стратегиялари билан боғлиқ ҳолда шаклланувчи поетик моделлари яхлит қиёсий-типологик тузилма сифатида шакллантирилган;
маданий хотиранинг ички (ўзбек) ва ташқи (рус) стратегиялари фарқланиб, Амир Темур образининг беш босқичли бадиий парадигмаси шакллантирилган ҳамда ХХ–ХХИ асрларда адабиётлараро ўзаро таъсирнинг конвергент ривожланиш модели ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олиб борилган тадқиқотлар асосида қуйидаги натижалар таклиф этилди ва амалиётга жорий этилди:
ўзбек адабиётида Амир Темур шахсининг психологик ва маънавий талқинини юзага келтирадиган бадиий механизмларни аниқлаш билан боғлиқ хулосалар, шунингдек, рус адабиётида Темур образи ва темурийлар даври ягона «тарихий портрет» эмас, балки турли даврларда эстетик обйект, ахлоқий мезон ва маърифат рамзига айланган кўп қатламли маданий тузилма эканлиги, ҳамда рус адабиётида Амир Темур образи ва темурийлар даври ягона “тарихий портрет” эмас, балки турли даврларда эстетик обект ахлоқий ҳакам ва маърифат рамзи вазифасини бажарган кўп қатламли маданий тузилма бўлиб, рус бадиий анъанасининг Шарқ билан мулоқотининг ўзига хос эканлиги ҳақидаги фикрлари Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоқ филиали, Қори Ниёзий номидаги Миллий тарбия педагогика институти томонидан бажарилган “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги А1-ХТ-0-92997-сонли амалий грант лойиҳасини амалга ошириш жараёнида қўлланилди (Қори Ниёзий номидаги Миллий тарбия педагогика институти Қорақалпоқ филиали томонидан берилган 2025-йил 9-сентябрдаги №354-сонли маълумотнома). Тадқиқот натижалари таълим олувчиларда танқидий фикрлашни шакллантиришга, тарихий-маданий меросга ҳурмат руҳини ривожлантиришга, шунингдек, маънавий ва шахсий камолотнинг муҳим омили бўлмиш маданиятлараро мулоқот қадриятини англатишга хизмат қилди;
Амир Темур образининг ўзбек адабиётида бадиий идрок этишнинг миллий ўзига хослиги, ХХ-ХХИ асрлар чегарасида психологик теранлик билан бойитилган ички кузатувчи позициясида барқарор ижобий образ сифатида намоён бўлиши, рус адабиётида ўрта асрлардан ХХИ асргача бўлган даврда Темур образи эволюцияси йилнома, шеърий, насрий ва рақамли матнлар асосида амалга оширилганлиги, шунингдек, икки анъана ўхшаш услубий усуллардан - эпик тавсифлар, рамзий эпитетлар ва бошқалардан фойдаланганлиги ҳақидаги фикрлардан 2019 – 2023-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоқ бўлими ҳузуридаги Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилган “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги ФА-Ф1-005-сонли фундаментал лойиҳани бажариш жараёнида қўлланилди (ҚГФИТИ томонидан берилган 2025-йил 25-сентябрдаги №273/1-сонли маълумотнома). Тадқиқот натижалари ўзбек ва қорақалпоқ адабиётшунослиги ҳамда фолклоршунослигида тарихий шахсларнинг бадиий-мифологик талқинини қиёсий асосда ўрганишга хизмат қилувчи муҳим назарий пойдеворга айланди, шунингдек, кейинги тадқиқотлар учун илмий-услубий замин яратган ҳолда фундаментал лойиҳанинг мазмунини бойитишга, уни назарий ва методологик жиҳатдан янада мустаҳкамлашга хизмат қилди;
Амир Темур образининг ўзбек ва рус адабиётидаги бадиий талқинлари тарихий-маданий хотира, қадриятлар тизими, жанр стратегиялари ва ҳар бир анъананинг устувор бадиий
кодлари билан боғлиқ ҳолда турли поетик моделларни шакллантириши, шунингдек, Темур ва темурийлар образи атрофидаги афсона ва ривоятлар ва адабий-мифологик талқинларига доир қарашлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021 – 2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиш, генезиси, образлар тизими, сюжет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ҚГФИТИ томонидан берилган 2025-йил 25-сентябрдаги №272/1-сонли маълумотнома). Олинган натижалар мустақиллик йилларида Ўзбекистонда фолклоршунослик ва адабиётшунослик бўйича олиб борилган замонавий тадқиқотлар мазмунини бойитиб, қаҳрамонлик тимсоллари, тарихий шахслар образлари ва мифологик мотивларни миллий ва маданиятлараро аспектда қиёсий таҳлил қилишда муҳим назарий ва амалий асос бўлиб хизмат қилган;
маданий хотиранинг икки асосий стратегияси – ички (ўзбек) ва ташқи (рус) стратегиялари аниқланганлиги ва тавсифланганлиги, ХХ–ХХИ асрларда анъаналар ўртасидаги ўзаро таъсир динамикаси қарама-қарши баҳолардан миллий ўзига хосликни сақлаган ҳолда талқинлар конвергенциясига томон ривожлангани аниқланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Китоблар оламида” радиоешиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 06-октябрдаги 94-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари илмий билимларни кенг оммага тарғиб қилиш, тингловчиларнинг тарихий-маданий меросга қизиқишини ошириш ва замонавий гуманитар таълимнинг муҳим йўналиши сифатида маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилди.