Махмудова Шохиста Рахимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон флорасидаги Crocus sativus ва Senecio subdentatus ўсимликларининг кимёвий таркиби ва хоссалари”, 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/К892.
Илмий раҳбар: Нишанбаев Сабир Зарипбаевич, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: С.Й. Юнусов номидаги Оʻсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: С.Й. Юнусов номидаги Оʻсимлик моддалари кимёси институти, DSc.05/2025.27.12.К/Т.20.01.М.
Расмий оппонентлар: Гафуров Махмуджон Бакиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Жўрақулов Шерзодбек Ниятқобулович, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Республикамиз ҳудудларида ўсувчи Crocus sativus ҳамда Senecio subdentatus ўсимликларини фитокимёвий тадқиқ қилиш ва биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон флорасидаги Crocus sativus ва Senecio subdentatus ўсимликлари эфир мойларининг таркиби илк бор тўлиқ тадқиқ қилиниб, улардан мос равишда 67 ва 72 та учувчан атциклик монотерпен углеводородлар, монотциклик монотерпенлар ҳамда монотциклик сесквитерпен бирикмалари идентификация қилинган;
Cроcус сативус ўсимлиги гултожибарглари таркибидан биринчи марта 4 та фенолкарбон кислоталар, 6 та агликон ва гликозид ҳолдаги флавоноидлар, шунингдек, ўсимлик гулчангчилари таркибидан 16 та агликон ва гликозид ҳолдаги флавоноидлар ҳамда 2 та азот сақловчи гетеротциклик бирикмалар индивидуал ҳолда ажратиб олинган. Шулардан тилирозид, изорамнитин-3-О-неоГЭСперидозид, рамнитин-3-О-β-Д-Глcп, брассицин ҳамда флазин бирикмалари Cроcус Л. туркумидан биринчи маротаба ажратилган;
Сенеcео субдентатус ўсимлиги ер устки қисмидан биринчи маротаба 4 та фенолкарбон кислоталар ва 7 та агликон ҳамда гликозид ҳолдаги флавоноидлар ЙССХ усули ёрдамида идентификация қилинган;
илк бор кемпферол-3-О-софорозид ва гелихризозид бирикмаларининг рентген тузилиши таҳлили ўтказилди ва мутлақ конфигурациялари аниқланган;
биринчи маротаба Cроcус сативус ўсимлиги гултожибарг ва гулчангчиларининг липидлари таркиби тадқиқ қилинди ва ўсимлик гултожибаргининг нейтрал липидлари таркибида 269,50 мг%, липофил моддалар таркибида 1438,32 мг% миқдорда каротиноидлар, шунингдек, гулчангчининг нейтрал липидлари таркибида 2231 мг%, липофил моддалар таркибида эса 4958 мг% миқдорда каротиноидлар мавжудлиги аниқланган. Мазкур ўсимликнинг гулчангчилари каротиноидларга бой манба сифатида хизмат қилиши мумкинлиги тасдиқланган;
фармакологик тадқиқотлар натижасида Cроcус сативус ўсимлиги гул органларидан ажратилган флавоноидлар йиғиндиси кучли антиоксидант ва гипоксияга қарши, гиполипидемик, яллиғланишга қарши ҳамда гепатопротектор фаолликларга эга восита сифатида тавсия қилинади.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Crocus sativus ҳамда Senecio subdentatus ўсимликларининг кимёвий таркиби ва хоссаларини тадқиқ қилиш асосида:
Cроcус сативус ўсимлиги гултожибаргларидан ажратилган флавоноидлар йиғиндиси асосида антиоксидант, гипоксияга ва яллиғланишга қарши ҳамда гиполипидемик таъсирларга эга БФҚ “Сафлавин” ни ишлаб чиқариш учун технологик йўриқномаси тайёрланган ва Ўзбекистон Республикаси Санитария – эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган (ТЙ 03535440-070:2025, 24.06.2025), шунингдек, ишлаб чиқариш учун рухсатнома (№1313274; Р-153412402, 13.01.2026) олинган. Натижада антиоксидант, гипоксияга ва яллиғланишга қарши ҳамда гиполипидемик таъсирга эга БФҚ ишлаб чиқариш имкони яратилган;
ажратилган кемпферол-3-О-софорозид ва гелихризозид бирикмаларининг РТТ маълумотлари Буюк Британиянинг Кембриж марказий кристаллографик маълумотлар базасига киритилиб (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе, ccдc.cам. аc.ук/струтурес/) рўйхатдан ўтказилган ва уларга тегишли CCДC (мос ҳолда CCДC 2486410 ва 2465519) ҳамда ЭНОКУР ҳос ИД рақамлари олинган. Натижада бу электрон дастурий таъминот ёрдамида базага киритилган шу турдаги моддаларнинг фазовий тузилишларини аниқлаш ва фармакологик фаолликларини башорат қилиш имконини берган.