Ғаниев Адҳам Асқарали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Artemisia porrecta ва Artemisia persica ўсимликларининг иккиламчи метаболитлари тузилиши ва стереокимёсини ЙМР спектроскопияси усулида тадқиқ қилиш”, 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/К993.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Насрулла Джалилович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: акад. С.Й. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: акад. С.Й. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.05/2025.27.12.К/Т.20.01.М.
Расмий оппонентлар: Бобоев Баҳром Нуриллаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Нишанбаев Сабир Зарипбаевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университати.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасида тарқалган Artemisia porrecta ва Artemisia persica ўсимлик турларининг иккиламчи метаболитлари (терпеноидлар ва фенол бирикмалари) тузилиши ва стереокимёсини ЙМР спектроскопия усули ёрдамида ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
А. порреcта ва А. персиcа ўсимликларидан ажратилган табиий бирикмаларнинг тузилиши ва стереокимёси замонавий ЙМР спектроскопия ҳамда кўрсатилган бошқа усуллар ёрдамида биринчи марта тизимли равишда ўрганилган;
Сесквитерпен лактон функсионал синфига оид 10 та янги (адабиётларда маълум бўлмаган) бирикмалар аниқланган ва уларнинг кимёвий тузилиши ҳамда стереокимёвий таснифи исботланган;
Ушбу 10 та янги сесквитерпен лактонлардан иккитасида эвдесман скелети учун қўшимча ноёб 14(4)-ҳалқаланиш мавжудлиги аниқланган, бу эса табиий бирикмаларнинг янги “циклоевдесманолид” кенжа типининг очилишига ва фанга ушбу атама киритилишига асос бўлган;
Бисаболан типидаги сесквитерпеноидларга тегишли 11 та янги бирикмалар топилган ва уларнинг тузилишлари аниқланган;
Бисаболан типидаги сесквитерпеноидлар учун уларнинг тузилиши ва ён занжирларининг ҳалқаланиш хусусиятларига кўра табиий бирикмаларнинг алоҳида кичик синфи таснифланган. Бу эса бисаболанлар бўйича амалга ошириладиган кейинги тадқиқотларда уларнинг тузилишига оид хулосаларни янада аниқ ва тизимли баён этишга замин яратган;
А. порреcта ва А. персиcа ўсимлик турларидан ажратиб олинган барча 21 та янги бирикмалар учун уларнинг спектрал ва физик хоссалари асосида молекуляр тузилиш шарҳлари ёзилган. Шу билан бирга, 68 та тузилиши адабиётлардан маълум бирикмаларнинг 1Д ЙМР маълумотлари ҳам таҳлил қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Artemisia porrecta ва Artemisia persica ўсимликларининг иккиламчи метаболитлари тузилиши ва стереокимёсини ЙМР спектроскопияси усулида тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
5 та янги табиий бирикмаларнинг кристалл тузилиш маълумотлари “Cambridge Crystallographic Data Center” халқаро илмий маълумотлар базасига киритилди (CCДC 2356127, 2389789, 2389783, 2389788 ва 2389782). Натижада, ушбу маълумотлар келгусида синтез, модификация ҳамда фармакологик тадқиқотларни амалга оширишда ишончли илмий манба бўлиб хизмат қилади;
тадқиқот юзасидан нашр этилган мақолага юқори импакт факторга эга 3 та турли журналларда нашр этилган мақолаларда иқтибослар келтирилган (Phytochemistry, 2025, Vol. 240, 114627, IF 3.4; Fitoterapia, 2025, Vol. 186, 106847, IF 2.6; Br. J. Pharmacol., 2025, Vol. 182, No. 15, 3411-3427, IF 7.7). Натижада, соҳа мутахассислари мазкур ўсимликдан ажратилган янги бирикмалар, уларнинг молекуляр тузилиши ҳамда стереокимёси ҳақида муҳим илмий маълумотларга эга бўлишган.