Абдувахитова Индира Нуруллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Герпес билан боғлиқ кўп шаклли экссудатив эритема диагностикаси, даволаш ва профилактик чора-тадбирларини такомиллаштириш, 14.00.21 – Стоматология, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Tib1071.
Илмий маслахатчилар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Имамов Отабек Суннатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори; Амхадова Малкан Абдрашидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаитов Қахрамон Нажмиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Остона тиббиёт университети  (Қозоғистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ва маҳаллий иммунитет кўрсаткичларини, организмнинг эндоинтоксикация даражасини аниқлаш ҳамда касаллик патогенетик йўналтирилган даволаш ва профилактикасини асослаш ва ишлаб чиқиш орқали Герпес билан боғлиқ кўп шаклли экссудатив эритеманинг касаллигини даволаш самарадорлигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
герпес вируси билан боғлиқ кўп шаклли экссудатив эритеманинг клиник кечиш оғирлиги оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолати, генерализациялашган пародонтит даражаси ҳамда эндоген интоксикация кўрсаткичлари билан узвий боғлиқлиги аниқланган хамда олинган натижалар асосида стоматологик статус билан яллиғланишли касалликлар ривожланиши ўртасида патогенетик жиҳатдан ўзаро боғлиқлик мавжудлиги илмий жиҳатдан исботланган;
герпес билан боғлиқ кўп шаклли экссудатив эритемада маҳаллий иммунологик ҳолат комплекс равишда баҳоланиб, беморларда рецидивлар сони ва давомийлиги ошган сари иммунологик кўрсаткичлар пасайиши, хусусан секретор иммуноглобулин A (sIgA) ва лизоцим миқдорининг камайиши, шиллиқ қават муҳитининг pH кўрсаткичлари пасайиши, ҳужайравий таркибда сифат ва миқдорий ўзгаришлар ривожланиши илмий асосланган;
герпес билан боғлиқ кўп шаклли экссудатив эритеманинг клиник кечиши ва жараённинг оғирлик даражаси гуморал иммун тизими кўрсаткичларидаги ўзгаришлар билан, хусусан – IgA, IgМ, IgG даражасининг ошиши, айланаётган иммун комплекслар, CD3+ 8,46%, CD8+ 10,24%, CD19+ 1,27 баравар ошиши, CD16+ 1,5 баравар, CD4+ 1,27 баравар ҳужайралар миқдорини пасайиши, IL-4 ни 3,57 баравар, IL-10 ни 1,39 баравар ошиши, INF-γ ни 5,56  ва TNF-α цитокинларини 7,93 баравар миқдорини пасайиши билан намоён бўлиши исботланган;
илк бор герпес билан боғлиқ кўп шаклли экссудатив эритема билан оғриган беморларда қон зардобидаги витамин D даражаси комплекс баҳоланиб, унинг иммуномодулятор плейотроп таъсири яъни Th1/Th2 иммун жавоб мувозанатини шакллантириши, яллигланиш олди цитокинлар (IFN-γ, TNF-α) синтезини чеклаши ҳамда яллигланишга карши цитокинлар (IL-4, IL-10) секрециясини модуляция қилиши оркали витамин D иммун яллиғланиш жараёнларининг интенсивлигини назорат қилишда ва иммунологик дисбалансни бартараф этишда муҳим патогенетик омил сифатида намоён бўлиши илмий асосланган;
самарали патогенетик терапияни таъминлаш мақсадида вирусга қарши дори воситалари билан бир қаторда D витамини ва иммуномодулятор препаратларни комплекс қўллашнинг самарадорлиги, касаллик ремиссия даврини узайиши ва рецидивлар частотасининг камайиши билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 июндаги 19-сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: герпес вируси билан боғлиқ кўп шаклли экссудатив эритеманинг клиник кечиш оғирлиги оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолати, генерализациялашган пародонтит даражаси ҳамда эндоген интоксикация кўрсаткичлари билан узвий боғлиқлиги аниқланган хамда олинган натижалар асосида стоматологик статус билан яллиғланишли касалликлар ривожланиши ўртасида патогенетик жиҳатдан ўзаро боғлиқлик мавжудлиги илмий жиҳатдан исботланган; Олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Самарқанд вилояти стоматологик поликлиникаси (10.02.2025 й., №12), Республика ихтисослашган илмий-амалий дерматовенерология ва косметология тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар (13.02.2025 й., №58) ва Тошкент вилояти филиаллари (12.02.2025 й., №34) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги касалликни эрта диагностика қилиш, хавф гуруҳларини аниқлаш ва ўз вақтида даволаш-профилактик чораларни ўтказиш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг ётиш ва даволаш муддатини қисқартириш, қайта даволашга бўлган эҳтиёжни камайтириш ҳамда соғлиқни сақлаш ресурсларидан самарали фойдаланишга олиб келди.
иккинчи илмий янгилик: герпес билан боғлиқ кўп шаклли экссудатив эритемада маҳаллий иммунологик ҳолат комплекс равишда баҳоланиб, беморларда рецидивлар сони ва давомийлиги ошган сари иммунологик кўрсаткичлар пасайиши, хусусан секретор иммуноглобулин A (sIgA) ва лизоцим миқдорининг камайиши, шиллиқ қават муҳитининг pH кўрсаткичлари пасайиши, ҳужайравий таркибда сифат ва миқдорий ўзгаришлар ривожланиши илмий асосланган; Натижаларга асосланган ҳолда амалий тавсиялар ишлаб чиқилиб, Самарқанд вилояти стоматологик поликлиникаси амалиётига (10.02.2025 йил №12 буйруқ), Республика ихтисослашган илмий-амалий дерматовенерология ва косметология тиббиёт маркази Тошкент шаҳар (13.02.2025 йил №58 буйруқ), шунингдек Тошкент вилоят филиалига (12.02.2025 йил №34 буйруқ) жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги:рецидивлар сонини 25–30% га камайтириш, клиник белгиларнинг оғирлигини камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини оширишга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: даволаш муддатини ва қайта мурожаатларни қисқартириш, бир беморга йилига ўртача 600000–800000 сўм тежаш ва 100 бемор кузатилганда 60000000–80000000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилади.
учинчи илмий янгилик: герпес билан боғлиқ кўп шаклли экссудатив эритеманинг клиник кечиши ва жараённинг оғирлик даражаси гуморал иммун тизими кўрсаткичларидаги ўзгаришлар билан, хусусан – IgA, IgМ, IgG даражасининг ошиши, айланаётган иммун комплекслар, CD3+ 8,46%, CD8+ 10,24%, CD19+ 1,27 баравар ошиши, CD16+ 1,5 баравар, CD4+ 1,27 баравар ҳужайралар миқдорини пасайиши, IL-4 ни 3,57 баравар, IL-10 ни 1,39 баравар ошиши, INF-γ ни 5,56  ва TNF-α цитокинларини 7,93 баравар миқдорини пасайиши билан намоён бўлиши исботланган; Ушбу натижаларга асосланган ҳолда амалий тавсиялар ишлаб чиқилди ва улар Самарқанд вилояти стоматологик поликлиникаси амалиётига (10.02.2025 йил №12 буйруқ), Республика ихтисослашган илмий-амалий дерматовенерология ва косметология тиббиёт маркази Тошкент шаҳар (13.02.2025 йил №58 буйруқ), шунингдек Тошкент вилоят филиалига (12.02.2025 йил №34 буйруқ) жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: иммун дисбалансни эрта баҳолаш орқали рецидивларнинг олдини олиш ва беморларга одатий ҳаёт тарзини сақлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: касаллик оғирлигини ҳисобга олган даволаш орқали дори воситаларидан ортиқча фойдаланиш камаяди, бир беморга йилига 500000–700000 сўм тежаш ва 100 бемор кузатилганда 50000 000–70000 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор герпес билан боғлиқ кўп шаклли экссудатив эритема билан оғриган беморларда қон зардобидаги витамин D даражаси комплекс баҳоланиб, унинг иммуномодулятор плейотроп таъсири яъни Th1/Th2 иммун жавоб мувозанатини шакллантириши, яллигланиш олди цитокинлар (IFN-γ, TNF-α) синтезини чеклаши ҳамда яллигланишга карши цитокинлар (IL-4, IL-10) секрециясини модуляция қилиши оркали витамин D иммун яллиғланиш жараёнларининг интенсивлигини назорат қилишда ва иммунологик дисбалансни бартараф этишда муҳим патогенетик омил сифатида намоён бўлиши илмий асосланган; Витамин D танқислигининг иммун дисбаланс, касаллик оғир кечиши ва рецидивланиш хавфи билан боғлиқ экани илмий жиҳатдан асосланган. Танқислик даражасини ҳисобга олган ҳолда витамин D ни профилактик ва даволовчи дозаларда қўллаш герпес ассоциирланган кўп шаклли экссудатив эритеманинг оғир шаклда кечишини олдини олиш имконини яратди. Амалий тавсиялар Самарқанд вилояти стоматологик поликлиникаси амалиётига (10.02.2025 й., №12), Республика ихтисослашган илмий-амалий дерматовенерология ва косметология тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар (13.02.2025 й., №58) ва Тошкент вилояти филиалига (12.02.2025 й., №34) жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ремиссия даврини узайиб, рецидив сони камайиб, беморларнинг кундалик ҳаёт сифати яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: бир беморга йилига ўртача 700000–900000 сўм тежаш ва 100 бемор кузатилганда 70000000–90000000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди.
бешинчи илмий янгилик: самарали патогенетик терапияни таъминлаш мақсадида вирусга қарши дори воситалари билан бир қаторда D витамини ва иммуномодулятор препаратларни комплекс қўллашнинг самарадорлиги, касаллик ремиссия даврини узайиши ва рецидивлар частотасининг камайиши билан исботланган. Амалий тавсиялар Самарқанд вилояти стоматологик поликлиникаси амалиётига (10.02.2025 й., №12), Республика ихтисослашган илмий-амалий дерматовенерология ва косметология тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар (13.02.2025 й., №58) ва Тошкент вилояти филиалига (12.02.2025 й., №34) жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: рецидив сонини 30–35% га камайтириш, клиник белгиларнинг оғирлигини камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: қайта касалланиш ва даволаш муддатини қисқартириш, бир беморга йилига 800000–1000000 сўм тежашга эришилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish