Жонқобилов Бектемир Улуғмурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суюқликнинг беқарор ҳаракатида напорли қувурнинг гидравлик ҳисобини такомиллаштириш»,
05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6288
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Фатхуллоев Алишер Мирзотиллоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 10/2025.27.12..Т.01.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Азизбек Абдулазизович, техника фанлари доктори, профессор, Шакиров Бахтиёр Махмудович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: суюқликнинг беқарор ҳаракати давомида напорли қувурларнинг гидравлик ҳисобини жой релефини, напор йўқолишини, кавитацияни инобатга олиб такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
напорли қувурларда статик напорнинг тикланишида напор йўқолишини, гидравлик ишқаланишнинг квадратик қонуниятини ва қувур узунлиги бўйича текис тақсимланишини инобатга олиб оқим узлюксизлигининг узилиши билан содир бўлган гидравлик зарбанинг математик модели ишлаб чиқилган;
қия ва горизонтал напорли қувурларда оқим узлюксизлиги узилган жойларда статик напорга нисбатан тўғри гидравлик зарба напорининг ортишини ҳисоблаш усуллари кавитацияни инобатга олиб такомиллаштирилган;
напорли қувурларда оқим бутунлиги узилиши билан кечадиган сув зарби жараёнида ер релефи, сув ва напорли қувурнинг физик-механик хоссалари ҳамда беқарор ҳаракатда қувур узунлиги бўйича ишқаланиш кучларини инобатга олиб максимал напорни ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
напорли қувурда гидравлик қаршиликни, вакуумни ва сувнинг физик хоссаларини инобатга олиб суюқликнинг беқарор ҳаракатида оқим бутунлиги узилиши билан кечадиган гидравлик зарбани ҳисоблаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суюқликнинг беқарор ҳаракати давомида напорли қувурларнинг гидравлик ҳисобини жой релефини, напор йўқолишини, кавитацияни инобатга олиб такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
напорли қувурлар ишқаланиш кучларини ва босим қувурларининг ер сиртига нисбатан горизонтал ва қия ётиш ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда оқим бутунлиги узилиши билан кечадиган гидравлик зарбаларни ҳисоблаш усуллари Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги Қарши туманида жойлашган Қўнғиртоғ насос станциясида амалиётга жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 5-июлдаги 02/19-2516-сон маълумотномаси). Натижада напорли қувурларининг барқарор ишлашини таъминлаш натижасида ресурсларни тежашнинг 15-17 фоизга ошириш имконини берди;
насос станцияси босимли қувурларини ер сиртига ётиш ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда суғориш насос станцияси напорли қувурларида сув зарбасини ҳисоблаш усуллари натижалари Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аму-Қашқадарё ирригасия тизимлари ҳавза бошқармаси тасарруфидаги Китоб туманида жойлашган Варганза-2 насос станциясида амалиётга жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 5-июлдаги 02/19-2516-сон маʼлумотномаси). Натижада насос станциясининг барқарор ишлашини таʼминлаш натижасида ресурсларни тежашнинг 6-8 фоизга ошириш имконини берган.