Алланов Мусо Бердиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ақлли иссиқхоналардаги жараёнларни бошқаришнинг интеллектуал тизими ва қарор қабул қилиш”, 05.01.08-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т3886.
Илмий раҳбар: Техника фанлари доктори, профессор. Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Карабаев Дилшод Тимурович, техника фанлари номзоди, доцент Марахимов Авазжон Рахимович
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ақлли иссиқхоналарда қарор қабул қилиш жараёнларини такомиллаштирилган (илғор) бошқариш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дискрет қийматларни танлаш асосида иссиқхонани микроиқлим параметрларини башоратлаш ва бошқариш имконини берувчи формаллаштирилган ёндашув такомиллаштилган;
Калман филтри асосида ташқи таъсирлар ва ноаниқликлар мавжуд шароитда бошқариш тизимининг барқарорлигини ошириш ҳамда башоратлашдаги стохастик хатоликларни камайтиришни таъминлайдиган башоратлар ва ўлчовларни мувофиқлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
радиал-базисли нейрон тармоқ (РБФ-НН) асосида иссиқхонадаги ҳароратни қисқа муддатли башоратлаш имконини берувчи параметрик оптималлаштирилган имитацион модел ишлаб чиқилган;
узоқ муддатли ноаниқлик шароитида барқарор бошқариш стратегияларини шакллантириш имконини берувчи таянч нуқтага асосланган мақсадли дастурлаш методологияси (РПГП) ва оптимал қарорлар генерацияси алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ақлли иссиқхоналардаги жараёнларни бошқаришнинг интеллектуал тизими ва қарор қабул қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иссиқхонани башоратлаш ва реал вақт режимида параметрларни бошқаришнинг дастурий воситаси “ЛУХ АCТИВЕ БУСИНЕСС” МЧЖ да жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/04-04-746-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган оптималлаштирилган бошқарув модели асосида иссиқхонада энергия сарфини 1.2–1.8% га камайтириш ва микроиқлим параметрларининг барқарорлигини 2 %  га ошириш имконини берган;
иссиқхонадаги ҳароратни башоратлаш учун ишлаб чиқилган оптималлаштирилган дастурий тизими “ЛУХ АCТИВЕ БУСИНЕСС” МЧЖ да жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/04-04-746-сон маълумотномаси). Натижада микроиқлим параметрларининг қисқа муддатли башорат аниқлигини 1.5% га ошириш ҳамда бошқарув тизимининг ташқи муҳит ўзгаришларига мослашувчанлигини яхшилаш имконини берган;
узоқ муддатли ноаниқлик шароитида барқарор бошқариш стратегияларини шакллантириш имконини берувчи дастурий воситалар “ЛУХ АCТИВЕ БУСИНЕСС” МЧЖ да жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/04-04-746-сон маълумотномаси). Натижада узоқ муддатли ноаниқлик шароитида тизим барқарорлигини 1.4 % га оширишни таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish