Турсунов Темур Дилшод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ипакдан трикотаж маҳсулотлари учун хомашё тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари) Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4921.
Илмий раҳбар: Ахмедов Жахонгир Адхамович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSс.03/2025.27.12.Т.21.01
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Акмал Алишерович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун табиий ипакдан хомашё тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий дурагай пиллаларини саралаш жараёнида нуқсонлиларини чувиш жараёнига ўтказмаслик орқали трикотаж тўқимаси олишда фойдаланиш учун мўлжалланган юқори сифатли хом ипак ишлаб чиқариш технологик режимлари такомиллаштирилган;
эшилган иплардаги қолдиқ серицин миқдори, иплар қўшилиш сони, берилган бурамларни унинг қаттиқлигига ва мустаҳкамлигига боғлиқлиги ишлаб чиқилган ва олинган натежалар асосида регрессион моделлар орқали рационал технологик параметрлар аниқланган; 
трикотаж ипларини тайёрлаш учун қаттиқлик ва мустаҳкамликни инобатга олган ҳолда табиий ипакдан эшилган ипларни қайнатиш режими ва рецепти ишлаб чиқилган;
табиий ипакдан трикотаж ипи ишлаб чиқариш учун эшилган ип тайёрлашни технологияси амалдагига нисбатан иккинчи қўшиб эшиш ҳамда бурамларни мустаҳкамлаш жараёнларини қисқартириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: табиий ипакдан трикотаж маҳсулотлари учун хомашё тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш ҳисобига олинган илмий натижалар асосида:
ипакдан трикотаж маҳсулотлари учун хомашё тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришнинг янги технологик тизимлари ва кўрсаткичлари “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тасарруфидаги Наманган вилоятидаги “Веригороw Ипаги” маъсулияти чекланган жамиятининг ипларни тўқишга тайёрлаш цехида (2 та қўшиб-эшиш машинасида) жорий этилган. Натижада эшиш жараёнида ипларнинг узулиши 6 % га, хомашё чиқиндилари 5 % га камайишига, машина унумдорлиги 4,18 мартага ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish