Актамов Бобиржон Мардон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари капиталини иқтисодий баҳолаш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5379.
Илмий раҳбар: Зойиров Лазиз Субханович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдикаримова Динара Рустамхановна, DSc, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда баҳолаш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мулк қийматини баҳолаш жараёнида обектнинг якуний бозор қийматини оптималлаштириш юзасидан баҳолаш стандартларида белгиланган баҳолаш усулларини мустақил қўллаш, бунда агар баҳоловчи ягона баҳолаш усулининг аниқ ва тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилган бўлса, қийматни баҳолашнинг битта усулидан фойдаланиш мумкинлиги асослантирилган;
баҳолаш жараёни шаффофлигини таъминлаш мақсадида судларнинг сўровномаларига кўра, баҳсли вазиятларда баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишда эксперт комиссиясига киритилган материалларни дастлаб баҳолаш ҳисоботини тайёрлаган баҳолаш ташкилоти аъзо бўлган профессионал жамоат бирлашмаси томонидан кўриб чиқилиши ва хулоса берилиш таклиф этилган;
баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Экспертиза хулосаларининг ягона реестри”га киритиш таклиф этилган;
профессионал баҳоловчи малака сертификатини олиш учун баҳолаш фаолияти бўйича бакалавр ва магистр дипломига ёки баҳоловчининг халқаро сертификатига эга бўлган талабгорларга махсус ўқув курсидан ўтмасдан малака имтиҳонини топшириш имкониятини тақдим этиш зарурияти асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда мулк қийматини баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мулк қийматини баҳолаш жараёнида обектнинг якуний бозор қийматини оптималлаштириш юзасидан баҳолаш стандартларида белгиланган баҳолаш усулларини мустақил қўллаш, бунда агар баҳоловчи ягона баҳолаш усулининг аниқ ва тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилган бўлса, қийматни баҳолашнинг битта усулидан фойдаланиш таклифи “Ягона баҳолаш миллий стандарти”да қўшимча ва ўзгартиришларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025-йил 24-июлдаги 03/45-8-24192-сонли маълумотномаси). Натижада, мулк қийматини баҳолашда қўлланиладиган ёндашувлардан келиб чиқадиган ҳисоб-китоблардаги хатоликларни олдини олиш ҳамда мувофиқлаштириш жараёнини соддалаштиришга эришилган;
баҳолаш жараёни шаффофлигини таъминлаш мақсадида судларнинг сўровномаларига кўра, баҳсли вазиятларда баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишда эксперт комиссиясига киритилган материалларни дастлаб баҳолаш ҳисоботини тайёрлаган баҳолаш ташкилоти аъзо бўлган профессионал жамоат бирлашмаси томонидан кўриб чиқилиши ва хулоса берилиши тартибини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–101-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025-йил 24-июлдаги 03/45-8-24192-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, баҳолаш фаолияти соҳасида ўз-ўзини тартибга солиш механизмини янада ривожлантириш мақсадидага эришилган;
баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Экспертиза хулосаларининг ягона реестри”га киритиш мажбурийлиги юзасидан таклифи Вазирлар Маҳкамасининг “Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида” 2008-йил 28-июлдаги 161-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025-йил 24-июлдаги 03/45-8-24192-сонли маълумотномаси). Натижада, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш жараёнини шаффофлигини оширилиши таъминланган;
профессионал баҳоловчи малака сертификатини олиш учун баҳолаш фаолияти бўйича бакалавр ва магистр дипломига ёки баҳоловчининг халқаро сертификатига эга бўлган талабгорларга махсус ўқув курсидан ўтмасдан малака имтиҳонини топшириш имкониятини тақдим этиш зарурияти юзасидан таклифи Вазирлар Маҳкамасининг “Малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги 2023-йил 30-ноябрдаги 635-сонли қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025-йил 24-июлдаги 03/45-8-24192-сонли маълумотномаси). Натижада, баҳолаш фаолиятида кадрлар сифати ва сонининг оширилиши таъминланган.