Хусниддинов Ёрқинжон Мухиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим тизимида рақамли технологияларни қўллаш усулларини такомиллаштириш”, 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5928
Илмий раҳбар: Мухитдинова Мунаввархон Ҳаёт қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Рихсимбаев Одилжон Кабилджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шермуҳаммедов Аббос Тоирович иқтисодиёт фанлари доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олий таълим тизимида рақамли технологияларни қўллаш усулларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра олий таълим тизимида рақамли технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашга оид мавжуд илмий қарашларнинг иқтисодий мазмуни тизимли таҳлил қилиниб, таълим муассасаларининг рақамли ривожланиш даражаси ва рақобатбардошлигини аниқлашга хизмат қилувчи, ички ва ташқи омилларни ўз ичига олган интеграллашган кўрсаткичлар мажмуаси асосида баҳолаш методикаси илмий жиҳатдан такомиллаштирилган;
олий таълимда рақамли технологиялар асосида ўқув жараёнлари, баҳолаш ва бошқарув фаолиятини реал вақт режимида мониторинг қилиш ва таҳлил этишга йўналтирилган кўп функсияли Рақамли таълим мониторинг платформаси, консепсияси ишлаб чиқилиб, унинг функсионал архитектураси ҳамда таълим сифати ва бошқарув самарадорлигини оширишга таъсир этувчи иқтисодий механизмлари илмий асосланган;
олий таълим муассасалари мисолида рақамли технологияларни жорий этиш даражаси бўйича эмпирик таҳлил ўтказилиб, рақамли трансформация жараёнларининг таълим сифати, бошқарув самарадорлиги ва ресурслардан фойдаланиш натижадорлигига таъсири индикаторлар асосида баҳоланган ҳамда ушбу жараёнларнинг иқтисодий натижалари моделлаштирилган;
олий таълим тизимида рақамли технологияларни кенг жорий этиш шароитида таълим мониторинги, бошқарув самарадорлиги ва масофавий ўқитиш имкониятларининг ривожланиш тенденсиялари аниқланиб, 2030-йилгача мўлжалланган рақамли трансформация жараёнларининг ижтимоий-иқтисодий таъсирини баҳолашга хизмат қилувчи прогноз кўрсаткичлари илмий асосда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим тизимида рақамли технологияларни қўллаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра олий таълим тизимида рақамли технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш тушунчасининг иқтисодий мазмуни таълим сифати ва бошқарув самарадорлигини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш ҳамда олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилувчи жараён сифатида такомиллаштириш борасидаги назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган ўқув-услубий материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2025-йил 09-октябрдаги 01-1015-1164-сонли далолатномаси). Мазкур илмий таклифнинг жорий этилиши натижасида талабаларда рақамли технологиялар асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш, баҳолаш ва бошқариш бўйича назарий билимларни янада кенгайтириш имконияти яратилган;
олий таълим муассасаларида рақамли технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашда ички ва ташқи омилларни ўз ичига олган интеграллашган кўрсаткичлар мажмуаси асосида баҳолаш методикасини қўллаш орқали таълим мониторинги ва бошқарув самарадорлигини ошириш таклифи Тошкент давлат иқтисодиёт университети фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 14-январдаги 04/17-4/4-720-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақамли ривожланиш даражасини баҳолаш аниқлиги ўртача 20-25 фоизга, бошқарув қарорларининг асосланганлик даражаси эса 15-18 фоизга ошган;
олий таълим муассасаларида рақамли технологиялар асосида ўқув жараёнлари, баҳолаш ва бошқарув фаолиятини реал вақт режимида мониторинг қилиш ва таҳлил этишга йўналтирилган кўп функсияли “Рақамли таълим мониторинг платформаси” (РТМП) консепсиясини жорий этиш орқали ўқув жараёнини мониторинг қилиш тезлигини ошириш, маълумотларни таҳлил қилиш самарадорлигини кучайтириш ҳамда бошқарув жараёнларини оперативлигини таъминлаш таклифи олий таълим муассасаларининг 2024–2030-йилларга мўлжалланган рақамли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 14-январдаги 04/17-4/4-720-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўқув жараёнларини мониторинг қилиш тезлиги 25-30 фоизга, маълумотларни таҳлил қилиш самарадорлиги 22-27 фоизга, бошқарув жараёнларининг оперативлиги эса 20 фоизга ошган;
олий таълим муассасалари ривожланишига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи кўп омилли эконометрик модел асосида рақамли трансформация жараёнларининг таълим сифати, бошқарув самарадорлиги ва ресурслардан фойдаланиш натижадорлигига таъсирини баҳоловчи прогноз кўрсаткичлари 2030-йилгача ишлаб чиқилган ҳамда мазкур прогнозлар олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича стратегик ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 14-январдаги 04/17-4/4-720-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши олий таълим муассасаларида таълим мониторинги, бошқарув самарадорлиги ва масофавий таълим имкониятларидан фойдаланиш даражасининг изчил ошишига хизмат қилиши илмий жиҳатдан асосланган.