Маманиёзов Хусниддин Тошмуродович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис ва ўзбек тилларида “олтин” консептининг когнитив ва лингвокултуралогик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2572
Илмий раҳбар: Эргашев Илхом Юлдошевич, фалсафа фанлари доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Анвар Ботирович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва немис тилларида “олтин” концептининг концептуал, категориал, когнитив ҳамда лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“олтин” консептининг тилдаги лингвомаданий, когнитив ва семантик жиҳатдан ўзаро боғланган кўп қатламли хусусиятлари тизимли равишда илмий-назарий асосда таснифланиб, унинг миллий-маданий мазмуни, рамзий-мажозий талқинлари ҳамда консептуал майдондаги функсионал роли кенг қамровда тавсифланган ва илмий жиҳатдан асосланган;
қиёсланаётган тиллардаги “олтин” консептининг “бойлик” консепти билан ўзаро семантик ва когнитив боғлиқлиги консептуаллаштириш ва категориялаш методлари орқали чуқур ўрганилиб, уларнинг лисоний тузилиши, денотатив ва коннотатив маъно кенгайиш механизмлари, ассоциатив алоқалари бўйича ўхшаш ва ментал тасаввурдаги фарқли жиҳатлари исботланган;
немис ва ўзбек тилларида “олтин” консептининг вертикал ва горизонтал йўналишларда категориялашиш жараёнлари таҳлил қилиниб, улар ўртасидаги универсиал ва дифференциал муносабатларнинг рефлексив, симметрик ва иерархик хусусиятлари лингвокогнитив талқинлар асосида далилланган;
“олтин” консептининг “қимматбаҳо металлар” ҳамда “кийим-бошлар” консептлари билан ўзаро семантик ва маданий алоқалари қиёсий-компаративистик нуқтайи назардан таҳлил қилиниб, уларнинг консептуал майдондаги ўрни, мазмуний уйғунлик даражалари ва когнитив асослари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис ва ўзбек тилларида “олтин” консептини когнитив ва лингвокултуралогик таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот асосида:
“олтин” ва “бойлик” консептлари билан богʻлиқ когнитив ва лингвомаданий жиҳатдан богʻланган хусусиятларининг илмий-назарий жиҳатлари таснифланиши ва тавсифланиши имкониятлари очиб беришга доир мулоҳазалардан Европа иттифоқининг Эрасмус+ дастури 58545-ЭПП-1-2017-л-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 23-февралдаги 386/30.02.01-рақамли маʼлумотномаси). Натижада эришилган натижалар ҳамда немис ва ўзбек тиллари микро ва макро-семантик майдони ҳақидаги илмий қарашларга оид материаллардан тилшуносликда ўзига хос ёндашувларни ишлаб чиқишда, консепт тушунчасининг когнитив ва лингвомаданий хусусиятларининг илмий-назарий жиҳатларини таснифлашда, шунингдек, консептнинг категорияллашув жараёнларини изоҳлашда эришилган илмий натижалар лойиҳа модулларидаги тилшуносликка оид маълумотларнинг электрон базасини ишлаб чиқилишига асос бўлган;
“олтин” ва “бойлик” консептларининг консептуализациялашиш хусусиятлари жаҳон назарий когнитив фанининг барча илмий параметрлари бўйича аниқланганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 1-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 18-февралдаги 326/30.02.01-рақамли маʼлумотномаси). Натижада инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида мутахассислик фанларидан ахборот-коммуникацион технологиялари ёрдамида виртуал ресурслар яратиш, талабаларнинг немис ва ўзбек тилларини қиёсий ўрганишга бўлган қизиқишлари ортишини таъминлаш, инновация ва интеграциялашган таълим борасидаги билимларини ошириш ҳамда таъ1им тизими жараёнини мустаҳкамлашга доир услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда янги ёндашувлар сифатида мазкур тадқиқот ишидаги таҳлил натижалари маълум даражада хизмат қилган;
“олтин” ва “бойлик” консептларининг категоризациялашиш жараёнлари вертикал ва горизантал йўналиш бўйича ўхшашлик муносабатларининг рефлексив ва симметрик хусусиятларига эга бўлиши ҳақидаги хулоса ва ечимлардан Европа Иттифоқи Эрасмус+ дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 13-августдаги 1548/02-рақамли маʼлумотномаси). Натижада илмий тадқиқот натижалари ва хулосалари “олтин” консептини микро- ва макро- семантик майдон ҳақидаги қарашлар билан бойиш ва ижтимоий-лингвистик соҳадаги ўзгаришларни таҳлил қилиш имконини берган;
“олтин” ва “қимматбаҳо маданлар” ҳамда кийим-бошлар консептлари билан богʻлиқ когнитив ва лингвомаданий хусусиятларининг тўлиқ қиёсий-компаративистик ва илмий-назарий асослари амалга оширилганлиги хусусидаги хулосалардан Самарқанд вилояти телерадиоканалида 2023-йил 8-ноябр куни эфирга узатилган “Кун мавзуси” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокопанийсининг 2023-йил 8-ноябрдаги 01-07/349-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшшитиришларнинг илмий оммабоплиги таъминланган ва янги манбалар билан бойиган ҳамда илмий натижалардан кейинги кўрсатувларда ҳам фойдаланиши кўзда тутилган.