Джалилов Гайрат Кахрамановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Банкларнинг молиявий барқарорлигини та'минлашнинг устувор йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.-.PhD/Iqt--
Илмий раҳбар: Ортиков Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ташкент Интернатионал Университй
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Курбонбекова Мохичехра Туробжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Тошпулатов Даврон Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда банкларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган устувор йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муддатли депозитларнинг 1-даражали асосий капиталга узоқ муддатда тўғри, қисқа муддатда эса тескари пропорсионал таъсирини ҳисобга олиш асосида банкнинг ойлик молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда капитал етарлилиги ва ликвидлик ўртасидаги мувозанатни сақлашга қаратилган таклиф ишлаб чиқилган;
тижорат банклари актив ва мажбуриятларни бошқариш механизмларини такомиллаштиришда кредит ва лизинг операциялари левереж коеффициентига узоқ муддатда тескари таъсир кўрсатиши эмпирик таҳлиллар асосида аниқланиб, банк молиявий кўрсаткичларининг қайта мувозанатга келиш даражаси бир ой муддатда 72 фоизга етиши асосланган;
банкнинг барқарор молиялаштириш манбасига қисқа муддатли даврда банк даромадлари ва депозитлари таъсир кўрсатмаслигини таъминлашга қаратилган механизмларни жорий этиш асосида ликвидлик ва молиявий барқарорликка салбий қисқа муддатли тебранишларнинг олдини олиш ҳамда ушбу манбанинг узоқ, яъни 45–50 кунлик даврда босқичма-босқич қайта тикланишини таъминлаш таклиф этилган;
банкнинг барқарор молиялаштириш ҳажми қисқа муддатли даврда лквидликни қоплаш коеффисиентини оширишига эришиш орқали банкнинг ички молиявий ресурсларини қайта тақсимлаш жараёнида даромад келтирадига ликвид активларни ошириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. банкларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган устуворликларини такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муддатли депозитларнинг 1-даражали асосий капиталга узоқ муддатда тўғри, қисқа муддатда эса тескари пропорсионал таъсирини ҳисобга олиш асосида банкнинг ойлик молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда капитал етарлилиги ва ликвидлик ўртасидаги мувозанатни сақлашга қаратилган таклифи АТ Алоқабанк банк фаолиятида қўлланилган (АТ Алоқабанкнинг 2025-йил 31-октябрдаги 25-04/5371-сон маълумотномаси). Натижада, банк муддатли депозитлари улуши 2024-йилда ўтган 2023-йил якунига нисбатан 1,5 баробарга ошишига эришилган;
тижорат банклари актив ва мажбуриятларни бошқариш механизмларини такомиллаштиришда кредит ва лизинг операциялари левереж коеффициентига узоқ муддатда тескари таъсир кўрсатиши эмпирик таҳлиллар асосида аниқланиб, банк молиявий кўрсаткичларининг қайта мувозанатга келиш даражаси бир ой муддатда 72 фоизга етишига доир таклифи АТ Алоқабанк банк фаолиятида қўлланилган (АТ Алоқабанкнинг 2025-йил 31-октябрдаги 25-04/5371-сон маълумотномаси). Натижада, банк активлари 2024-йилда ўтган 2023-йил якуни нисбатан 6,7 трлн сўмга ёки 150 фоизга ошган;
банкнинг барқарор молиялаштириш манбасига қисқа муддатли даврда банк даромадлари ва депозитлари таъсир кўрсатмаслигини таъминлашга қаратилган механизмларни жорий этиш асосида ликвидлик ва молиявий барқарорликка салбий қисқа муддатли тебранишларнинг олдини олиш ҳамда ушбу манбанинг узоқ, яъни 45–50 кунлик даврда босқичма-босқич қайта тикланишини таъминлашга доир таклифи АТ Алоқабанк банк фаолиятида қўлланилган (АТ Алоқабанкнинг 2025-йил 31-октябрдаги 25-04/5371-сон маълумотномаси). Натижада, банк соф барқарор молиялаштириш кўрсаткичи 2024-йилда ўтган 2023-йил якуни нисбатан 3,8 фоизга ошган;
банкнинг барқарор молиялаштириш ҳажми қисқа муддатли даврда лквидликни қоплаш коеффисиентини оширишига эришиш орқали банкнинг ички молиявий ресурсларини қайта тақсимлаш жараёнида даромад келтирадига ликвид активларни ошириш таклифи АТ Алоқабанк банк фаолиятида қўлланилган (АТ Алоқабанкнинг 2025-йил 31-октябрдаги 25-04/5371-сон маълумотномаси). Натижада банк ликвид активлари 2024-йилда ўтган 2023-йил якуни нисбатан 6,4 фоизга ошган.