Маҳмудов Аминжон Азимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқаро иқтисодий интеграция жараёнларида импорт божхона божи ставкаларини оптималлаштириш», 08.00.07 — Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4448.
Илмий раҳбар: Пардаев Тулкин Насирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Божхона қўмитасининг Божхона институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Якубова Шамшинур Шухратовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро иқтисодий интеграция жараёнларида импорт божхона божи ставкаларини оптималлаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
товарларни божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишини олдини олиш ҳамда ички бозорни тайёр заргарлик буюмлари билан самарали таъминлаш мақсадида тайёр заргарлик буюмларига бўлган импорт божхона божи ставкасини 20 фоиздан
10 фоизга тушириш бўйича таклифи асосланган;
ТИФ ТНнинг 7106920000 кодида таснифланувчи лигатура товари заргарлик саноатида фойдаланиладиган асосий хомашё эканлиги сабабли, мазкур товарга импорт божхона божининг ноль фоизлик ставкасини қўллаш бўйича таклифи асосланган;
туризм соҳасидаги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига туризм фаолиятида фойдаланиш учун хорижий давлатлардан келтирилувчи транспорт воситалари ҳисобланадиган автобус ва микроавтобусларга божхона божини 20 фоизга қадар пасайтирилишини кўзда тутувчи имтиёз бериш орқали соҳа фаолиятини ривожлантириш таклифи асосланган; 
импорт божининг йиғилувчанлигига таъсир этувчи солиққа тортиладиган импорт динамикаси, импортёрлар сони, имтиёз ва преференциялар, божхона божининг ўртача арифметик ставкаси, АҚШ доллари курси каби омиллар асосида давлат бюджетига импорт божи тушумининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Халқаро иқтисодий интеграция жараёнларида импорт божхона божи ставкаларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида: 
товарларни божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишини олдини олиш ҳамда ички бозорни тайёр заргарлик буюмлари билан самарали таъминлаш мақсадида тайёр заргарлик буюмларига бўлган импорт божхона божи ставкасини 20 фоиздан
10 фоизга тушириш бўйича таклифи Божхона қўмитаси томонидан импорт бож ставкасини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2024 йил 24 сентябрдаги
15/05-24-01450-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тайёр заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилиши, яъни, контрабанда ҳолатлари 2025 йилда 2 баробарга камайган. Шунингдек, ушбу товарлар қонуний импорт ҳажми кўпайиши ҳисобига давлат бюджетига тушумлар 1,2 трлн сўмга ошиши таъминланган;
ТИФ ТНнинг 7106920000 кодида таснифланувчи лигатура товари заргарлик саноатида фойдаланиладиган асосий хомашё эканлиги сабабли, мазкур товарга импорт божхона божининг ноль фоизлик ставкасини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2024 йил 23 июлдаги «Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-104-сон Фармони 6-иловаси 8-бандининг «а» кичик бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2024 йил 24 cентябрдаги 15/05-24-01450-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хомашёнинг арзонроқ ва барқарор етказиб берилиш имконияти яратилган бўлиб, бу орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг таннархини пасайтиришга ва рақобатбардошлигини оширишга эришилган;
туризм соҳасидаги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига туризм фаолиятида фойдаланиш учун хорижий давлатлардан келтирилувчи транспорт воситалари ҳисобланадиган автобус ва микроавтобусларга божхона божини 20 фоизга қадар пасайтирилишини кўзда тутувчи имтиёз бериш орқали соҳа фаолиятини ривожлантириш таклифи Божхона қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг
2024 йил 24 cентябрдаги 15/05-24-01450-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида хорижий давлатлардан келтирилувчи транспорт воситалари ҳисобланадиган автобус ва микроавтобуслардан туризм фаолиятида фойдаланиш имкониятлари кенгайган;
импорт божининг йиғилувчанлигига таъсир этувчи солиққа тортиладиган импорт динамикаси, импортёрлар сони, имтиёз ва преференциялар, божхона божининг ўртача арифметик ставкаси, АҚШ доллари курси каби омиллар асосида давлат бюджетига импорт божи тушумининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Божхона қўмитаси томонидан давлат бюджетининг тушумлари прогнозини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва
молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2024 йил 24 сентябрдаги
15/05-24-01450-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида божхона тўловларининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish