Пардаев Асрор Абдужабборовичнинг 
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё воҳаси аҳолисининг кундалик ҳаёти ва ижтимоий турмуш шароити (1985-2021йй.)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.DSc/Tar151
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Нуржанов Сабит Узакбаевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Қобулов Эшболта  Атамуротович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Ишқувватов Валиқул Турдиевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Бухоро давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1985–2021-йиллардаги Қашқадарё воҳаси аҳолисининг кундалик ҳаёти ва ижтимоий турмуш шароити тарихини илмий нуқтаи назардан ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Қашқадарё вилоятининг юқори ва қуйи ҳудудларида аҳоли турмуш тарзи ва хўжалик фаолиятида бир қатор ўзига хосликлар кузатилиб, ХХ асрнинг 80-йилларида фақат пахтачилик билан шуғулланиб келган юқори ҳудудлар аҳолиси, бугунги кунда асосан боғдорчилик, узумчилик билан, қуйи ҳудуд аҳолиси деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиши, вилоят аҳолисининг бошқа ҳудудларга нисбатан демографик таркибдаги ўзгаришлар, шаҳар аҳолисининг қишлоқ аҳолисига нисбатан ортиши динамик ўзгаришларда намоён бўлганлиги, мустақилликнинг дастлабки йилларида ишсизликнинг ортиши натижасида ХХ асрнинг 90-йилларидан вилоятда меҳнат миграцияси аҳоли кундалик ҳаётига таъсир кўрсатганлиги асосланган;
Мустақиллик арафасида Қашқадарё вилояти аҳолисининг меҳнат ва маиший шароитлари қийин аҳволда бўлганлиги, умумий аҳолининг тахминан 24,1 фоизи ишсиз бўлган, қишлоқ жойлардаги аҳолининг табиий газ билан таъминланиш даражаси жуда пастлиги, шунингдек, кўплаб қишлоқлар тоза ичимлик суви билан таъминланмаганлиги, мустақиллик йилларида эса бандликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини йўлга қўйилиши, меҳнат ярмаркаларининг ташкил этилиши, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ишсизлик даражаси пасайганлиги, аҳолининг коммунал хизматлар, жумладан, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланиш кўрсаткичлари яхшиланиб, 2016-йилдан бошлаб барча газлашмаган аҳоли газ балонлари билан таъминланиши натижасида 64,8 фоиздан ошганлиги статистик таҳлиллар ва оғзаки тарих маълумотлари асосида кўрсатиб берилган;
Қашқадарё вилояти аҳолисининг даромадлари ва харажатлари ёрдамчи хўжалик билан шуғулланиши натижасида даромадларининг ортиши, даромаднинг аксар қисми кундалик харажатларга ишлатилиши, 1985–1990-йилларда аҳолини халқ истеъмол моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда камчиликлар мавжудлиги, 1992-йилдан бозор шароитларига ўтиш даврида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида уларга озиқ-овқат ва турли хомашё маҳсулотлари сотишнинг имтиёзли йўлларини ишлаб чиқилиши қатор ижобий ҳолатларга олиб келганлиги, хусусан, ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида ун, макарон маҳсулотлари, гуруч, ўсимлик мойи, чой, шакарқанд, тухум, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, кир совун, ип-газлама матоларни сотишда чекланган нархлар белгиланиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига уларни имтиёзли нархларда сотиш йўллари ишлаб чиқилганлиги, кейинги йилларда аҳолининг реал даромадлари ҳамда харид қобилиятини ортгалиги, шунингдек кам таъминланган оилалар ҳамда аҳоли қатламлари ўртасидаги даромадлар фарқини қисқартириш борасида қилинган ишлар мавжуд маълумотлар асосида далилланган;
Қашқадарё вилоятида мустақилликнинг дастлабки йилларида умумтаълим ва касб-ҳунар мактаблари, олий таълим муассасаларидаги моддий-техника базалари ниҳоятда ачинарли ҳолатдалиги, сўнгги йилларда вилоятдаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий ўқув юртларининг ҳам моддий-техника базаси тубдан янгиланганлиги, таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида мактабларнинг мавқеи янада мустаҳкамланганлиги, мактабгача таълим тизимида болалар қамрови ошганлиги, бундан ташқари, вилоятдаги соғлиқни сақлаш тизимининг аҳволи, соҳадаги муаммо ва камчиликлар, воҳа иқлим шароитидан келиб чиқадиган касалликлар ва уларнинг бартараф этилиши, ҳудудлардаги тиббий муассасаларнинг ҳолати, соҳада амалга оширилган ишларнинг вилоят ҳаётига таъсири кўрсатиб берилган;
Совет даврида Ўзбекистонда, жумладан, Қашқадарё вилояти шаҳарлари маданий ҳаётида ҳам муайян ўзгаришлар содир бўлганлиги, лекин туманларда ташкил этилган маданий муассасаларда етарли шароит яратилмаганлиги, улар қошидаги ансамблларнинг фаолияти қониқарли эмаслиги, мустақиллик йилларида вилоят ва туманларда фаолият олиб борган маданият уйлари қайтадан ташкил этилганлиги, вилоятдаги барча истироҳат боғлари қайтадан реконструксия қилинганлиги, натижада аҳоли кундалик ҳаётида маданият уйлари ва истироҳат боғлари алоҳида ўрин тутадиган масканларга айланганлиги мавжуд маълумотлар маълумотлар асосида ёритиб берилган. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамяти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, аввало, 1985–2021 йилларда Қашқадарё воҳаси аҳолисининг кундалик ҳаёти ва ижтимоий турмуш шароитига оид материаллар даврий изчилликда, муаммовий ёндашув асосида таҳлил қилинди, уларнинг сабаб ва оқибатлари аниқланди ҳамда тегишли хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти келтирилган материаллар ва хулосалар 1985 – 2021-йилларда Қашқадарё воҳаси аҳолисининг кундалик ҳаётига доир илмий тадқиқотлар олиб боришда, олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги ижтимоий ва иқтисодий фанлар бўйича махсус курслар ташкил этишда ҳамда ушбу ўқув курсларидан ўқув қўлланма ва дарсликлар яратишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, аввало, 1985–2021-йилларда Қашқадарё воҳаси аҳолисининг кундалик ҳаёти ва ижтимоий турмуш шароитига оид материаллар даврий изчилликда, муаммовий ёндашув асосида таҳлил қилинди, уларнинг сабаб ва оқибатлари аниқланди ҳамда тегишли хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти келтирилган материаллар ва хулосалар 1985 – 2021-йилларда Қашқадарё воҳаси аҳолисининг кундалик ҳаётига доир илмий тадқиқотлар олиб боришда, олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги ижтимоий ва иқтисодий фанлар бўйича махсус курслар ташкил этишда ҳамда ушбу ўқув курсларидан ўқув қўлланма ва дарсликлар яратишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши:  Қашқадарё воҳаси аҳолисининг кундалик ҳаёти ва ижтимоий турмуш шароитига (1985–2021йй.) оид ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
Қашқадарё вилоятининг юқори ва қуйи ҳудудларида аҳоли турмуш тарзи ва хўжалик фаолиятида бир қатор ўзига хосликлар кузатилиб, ХХ асрнинг 80 йилларида фақат пахтачилик билан шуғулланиб келган юқори ҳудудлар аҳолиси, бугунги кунда асосан боғдорчилик, узумчилик билан, қуйи ҳудуд аҳолиси деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиши, вилоят аҳолисининг бошқа ҳудудларга нисбатан демографик таркибдаги ўзгаришлар, шаҳар аҳолисининг қишлоқ аҳолисига нисбатан ортиши динамик ўзгаришларда намоён бўлганлиги, мустақилликнинг дастлабки йилларида ишсизликнинг ортиши натижасида ХХ асрнинг 90-йилларидан вилоятда меҳнат миграцияси аҳоли кундалик ҳаётига таъсир кўрсатганлигига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 13-ноябрдаги 01-44-428-сонли маълумотномаси). Натижада томошабинларнинг Қашқадарё воҳаси аҳолисининг кундалик ҳаёти тарихи бўйича янги маълумотларга ва телетомошабинларда вилоят аҳолисининг 1985–2021 йиллардаги ҳаёти ҳақида таассуротларга эга бўлиш имкониятини берган;
Мустақиллик арафасида Қашқадарё вилояти аҳолисининг меҳнат ва маиший шароитлари қийин аҳволда бўлганлиги, умумий аҳолининг тахминан 24,1 фоизи ишсиз бўлган, қишлоқ жойлардаги аҳолининг табиий газ билан таъминланиш даражаси жуда пастлиги, шунингдек, кўплаб қишлоқлар тоза ичимлик суви билан таъминланмаганлиги, мустақиллик йилларида эса бандликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини йўлга қўйилиши, меҳнат ярмаркаларининг ташкил этилиши, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ишсизлик даражаси пасайганлиги, аҳолининг коммунал хизматлар, жумладан, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланиш кўрсаткичлари яхшиланиб, 2016-йилдан бошлаб барча газлашмаган аҳоли газ балонлари билан таъминланиши натижасида 64,8 фоиздан ошганлигига оид илмий натижалардан Халқаро “Олтин Мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини бажаришда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг № 01-23/22-04-24-сонли маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилояти аҳолисининг кундалик ҳаёти ва ижтимоий турмуш шароити ҳақида жуда қимматли маълумотга эга бўлишига хизмат қилган. 
Қашқадарё вилояти аҳолисининг даромадлари ва харажатлари ёрдамчи хўжалик билан шуғулланиши натижасида даромадларининг ортиши, даромаднинг аксар қисми кундалик харажатларга ишлатилиши, 1985–1990-йилларда аҳолини халқ истеъмол моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда камчиликлар мавжудлиги, 1992-йилдан бозор шароитларига ўтиш даврида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида уларга озиқ-овқат ва турли хомашё маҳсулотлари сотишнинг имтиёзли йўлларини ишлаб чиқилиши қатор ижобий ҳолатларга олиб келганлиги, хусусан, ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида ун, макарон маҳсулотлари, гуруч, ўсимлик мойи, чой, шакарқанд, тухум, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, кир совун, ип-газлама матоларни сотишда чекланган нархлар белгиланиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига уларни имтиёзли нархларда сотиш йўллари ишлаб чиқилганлиги, кейинги йилларда аҳолининг реал даромадлари ҳамда харид қобилиятини ортгалиги, шунингдек кам таъминланган оилалар ҳамда аҳоли қатламлари ўртасидаги даромадлар фарқини қисқартириш борасида қилинган ишлар асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023–2024 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 12-августдаги 344-сонли маълумотномаси). Натижада жорий этилган маълумотлар аҳоли маънавий савиясининг ошишига, халқимизнинг меҳнацеварлиги, меҳмондўстлиги, бағрикенглиги каби фазилатлари ҳақидаги тасаввурларнинг янада кенгайишига хизмат қилган.
Қашқадарё вилоятида мустақилликнинг дастлабки йилларида умумтаълим ва касб-ҳунар мактаблари, олий таълим муассасаларидаги моддий-техника базалари ниҳоятда ачинарли ҳолатдалиги, сўнгги йилларда вилоятдаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий ўқув юртларининг ҳам моддий-техника базаси тубдан янгиланганлиги, таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида мактабларнинг мавқеи янада мустаҳкамланганлиги, мактабгача таълим тизимида болалар қамрови ошганлиги, бундан ташқари, вилоятдаги соғлиқни сақлаш тизимининг аҳволи, соҳадаги муаммо ва камчиликлар, воҳа иқлим шароитидан келиб чиқадиган касалликлар ва уларнинг бартараф этилиши, ҳудудлардаги тиббий муассасаларнинг ҳолати, соҳада амалга оширилган ишларнинг вилоят ҳаётига таъсирига оид илмий натижалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси дастурида фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг 2024-йил 22-октябрдаги № 01-27/541-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг сайловолди дастурларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish