Рамазонов Акмал Самадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳисоби ва ички аудитини такомиллаштириш”. 08.00.08–"Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4755
Илмий раҳбар: Туйчиев Алишер Жураевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.29.02
Расмий оппонентлар: Саттаров Алишер Ҳасан ўғли иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Ҳотамов Комил Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби ва ички аудитини тaкoмиллaштириш борасида таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида “Талабалар турар жойлари” учун тушган маблағлар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ўз илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштиришдан тушадиган маблағлар ҳисоби ва назоратини яхшилаш бўйича ички аудит дастури, режаси ва ҳисобот шаклини ишлаб чиқиш зарурлиги асосланган;
бюджетдан ташқари пул маблағларини банк депозитларига жойлаштиришдан даромадларни  520 151 (252/1) – «Муассасанинг вақтинча бўш турган пул маблағларини тижорат банкларида депозитга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар», улар ҳисобидан қилинадиган  харажатларни 730 100 (251/1)  –ишчи счётларида ҳисобга олиш таклиф этилган; 
ривожлантириш жамғармаси даромадлари счёти таркибида 520 311 (262/1) – «Талабалар турар жойларидан фойдаланилганлик учун тушадиган даромадлар» ҳамда харажатлари счёти таркибида 741 100 (261/1) – «Талабалар турар жойлари учун тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар» номли алоҳида ишчи счётлари очиш таклиф этилган;
ривожлантириш жамғармаси даромадлари счёти таркибида 520 312 (262/2) – «ОТМ профессор-ўқитувчилари томонидан амалга оширилган илмий-тадқиқот ишланмаларини тижоратлаштиришдан олинадиган даромадлар» ҳамда харажатлари счёти таркибида 741 200 (261/2) – «Профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмаларини тижоратлаштиришдан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар» номли алоҳида ишчи счётлари очиш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби назоратини  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
    Олий таълим муассасаларида талабалар турар жойлари учун тушган маблағлар ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан амалга оширилган илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштиришдан олинган маблағлар бўйича ички аудитни ўтказишнинг дастури, режаси ва ҳисобот шаклини яратиш таклифи Гулистон давлат университетининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан берилган 2025 йил 19 февралдаги 03/29-408-сон маълумотнома)да ўз аксини топган. Натижада, Олий таълим муассасасида талабалар билан турар жойлари учун ундириладиган тўловлар доирасида ҳисоб-китоблар ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан амалга оширилган илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштиришдан олинган маблағлар бўйича ички аудит дастури, режасини тузиш, аудит далилларини олиш, ўрганиш, аудит ҳисоботини тизимлаштириш имконияти яратилган.
    Шахсий ҳисоб рақамидаги  вақтинча бўш турган пул маблағларини тижорат банкларида депозитга жойлаштиришдан тушадиган даромадларни  520 151 (252/1) – «Муассасанинг вақтинча бўш турган пул маблағларини тижорат банкларида депозитга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар», бу маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатларни 730 100 (251/1) – «Тўлов-контракт маблағлари бўйича вақтинча бўш турган пул маблағларини тижорат банкларида депозитга жойлаштиришдан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар» номли алоҳида ишчи счётида ҳисобга олиш таклифи Гулистон давлат университетининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан берилган 2025 йил 19 февралдаги 03/29-408-сон маълумотнома)да ўз аксини топган. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича вақтинча бўш турган пул маблағларини тижорат банкларида депозитга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар ҳамда бу маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар юзасидан алоҳида аналитик ҳисоб ишларини юритиш ва уларга оид даврий, тезкор ҳамда таҳлилий бухгалтерия ахборотларини шакллантиришга эришилган;
    Ривожлантириш жамғармаси даромадлари счёти таркибида талабалар турар жойларидан фойдаланилганлик учун тушадиган даромадларни 520 311 (262/1) – «Талабалар турар жойларидан фойдаланилганлик учун тушадиган даромадлар» номли алоҳида ишчи счётида ҳамда бу маблағлар бўйича амалга ошириладиган харажатларни ҳақиқий харажатлар счёти таркибида 741 100 (261/1) – «Талабалар турар жойлари учун тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар» номли алоҳида ишчи счётида ҳисобга олиш таклифи  Гулистон давлат университетининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан берилган 2025 йил 19 февралдаги 03/29-408-сон маълумотнома)да ўз аксини топган. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ривожлантириш жамғармасида талабалардан турар жойлари учун тушадиган даромадлар ҳамда бу маблағлар ҳисобига талабалардан турар жойлари учун амалга ошириладиган тўловларни алоҳида ҳисобга олиш, уларга оид даврий, тезкор ҳамда таҳлилий бухгалтерия ахборотларини шакллантириш имконияти яратилган.
Профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмаларини тижорат-лаштиришдан олинадиган даромадларни 520 312 (262/2) – «Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари томонидан амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида эришилган ютуқларни тижоратлаштиришдан олинадиган даромадлар» номли, бу маблағлар бўйича амалга ошириладиган харажатларни 741 200 (261/2) – «Профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмаларини тижоратлаштиришдан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган ҳақиқий харажатлар» номли алоҳида ишчи счётида ҳисобга олиш таклифи Гулистон давлат университетининг ҳисоб сиёсати (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан берилган 2025 йил 19 февралдаги 03/29-408-сон маълумотнома)да ўз аксини топган. Натижада, олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига профессор-ўқитувчилар илмий-тадқиқот фаолиятлари натижасида эришилган ютуқларини тижоратлаштиришдан тушадиган даромадлар ҳамда бу маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар юзасидан алоҳида аналитик ҳисоб ишларини юритиш ва тезкор таҳлилий бухгалтерия ахборотларини шакллантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish