Ғаффоров Жавоҳир Фарҳоджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим хизматлари кўрсатиш жараёнларини ривожлантиришнинг эконометрик моделлари”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4032.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Айданиязова Бахтигул Абилкасимовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим хизматлари кўрсатиш жараёнларини ривожлантиришнинг эконометрик моделлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим хизмат кўрсатишнинг иқтисодий тизимининг макроиқтисодий ва институционал жараёнлари ўртасидаги узвий боғлиқлик ва уларнинг самарадорлигини оширишнинг кўп даражали (мултиливел) консептуал модели таклиф этилган;
олий таълим тизимига таъсир этувчи ташқи ва ички омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳамда кириш-чиқиш кўрсаткичлари шаклланишини ифодаловчи имитацион модели таклиф этилган;
таълим хизматлари бозори самарадорлигини баҳолаш мақсадида нарх мослашуви, сиғим – талаб нисбатлари ва талабани ушлаб қолиш даражаларини интеграллашган самарадорлик модели
E=(0.4P+0.35C+0.25R)/√(1+σ^2 ) таклиф этилган;
таълим хизматлари соҳасининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган ривожланиш ссенарийларини шакллантиришга хизмат қилувчи прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим хизматлари кўрсатиш жараёнларини ривожлантиришнинг эконометрик моделлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таълим хизмат кўрсатишнинг иқтисодий тизимининг макроиқтисодий ва институционал жараёнлари ўртасидаги узвий боғлиқлик ва уларнинг самарадорлигини оширишнинг кўп даражали (мултиливел) консептуал ёндашуви бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудий таълимни ривожлантириш бўйича дастур ва меъёрий-услубий материалларни шакллантириш жараёнида амалий асос сифатида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 02.12.2025-йилдаги 10-10/11346 сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижа вилоятда таълим хизматлари бозорининг тузилмасини таҳлил қилиш, таълим самарадорлиги кўрсаткичларини аниқлаш ва бошқарув қарорларини оптималлаштириш имкониятини яратган;
олий таълим тизимига таъсир этувчи ташқи ва ички омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳамда кириш-чиқиш кўрсаткичлари шаклланишини ифодаловчи имитацион модели Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудий таълимни ривожлантириш бўйича дастур ва меъёрий-услубий материалларни шакллантириш жараёнида амалий асос сифатида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 02.12.2025-йилдаги 10-10/11346 сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклиф Қарши халқаро университетида таълим хизматлари бозорининг тузилмасини таҳлил қилиш, қабул квоталарини режалаштириш, таълим хизматлари ҳажмини оптималлаштириш ва ички мониторинг кўрсаткичлари тизимини такомиллаштириш бўйича амалий механизмларни белгилаш имконини берган;
таълим хизматлари бозори самарадорлигини баҳолаш мақсадида нарх мослашуви, сиғим – талаб нисбатлари ва талабани ушлаб қолиш даражаларини интеграллашган самарадорлик модели Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудий таълимни ривожлантириш бўйича дастур ва меъёрий-услубий материалларни шакллантириш жараёнида амалий асос сифатида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 02.12.2025-йилдаги 10-10/11346 сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклиф таълим хизматлари бозорида нарх–талаб мослашуви, сиғим чегаралари ва талабани ушлаб қолиш кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳудудий барқарор ривожланиш йўналишларини белгилаш имконини яратган;
таълим хизматлари соҳасининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган ривожланиш ссенарийларини шакллантиришга хизмат қилувчи прогноз параметрлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан ҳудудий таълимни ривожлантириш бўйича дастур ва меъёрий-услубий материалларни шакллантириш жараёнида амалий асос сифатида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 02.12.2025-йилдаги 10-10/11346 сон маълумотномаси). Аниқланган прогноз кўрсаткичлари таълим хизматлари бозорининг истиқболдаги ривожланиш йўналишларини белгилашга методик асос бўлиб хизмат қилган ҳамда Қашқадарё вилояти таълим тизимининг барқарор ривожланишини таъминлашга амалий замин яратган.