Sayt test rejimida ishlamoqda

 ТЕШАЕВ Фатулло Жўрақуловичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Турли агротадбирларнинг ғўза навлари дефолиацияси самарадорлигига таъсири», 06.01.08 «Ўсимликшунослик», (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома LA № 0001493/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Qx132.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Назаров Ренат Саидович,  қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, 16.07.2013.Qx/В.24.01

Расмий оппонентлар: И.Раҳматов, қишлоқ хўжалик фанлари доктори; Ф.Ҳ.Ҳошимов, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; О.Ибрагимов қишлоқ хўжалик фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади: Республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида ҳар хил агротадбирларда парваришланиб, турлича ўсиб ривожланган ғўза майдонларини сунъий баргсизлантиришда дефолиантларни мақбул қўллаш меъёр ва муддатларини белгилаш, уларнинг самарадорлигини аниқлаш ҳамда дефолиантлар меъёрларини табақалаштирган ҳолда қўллаш бўйича ишлаб чиқаришга тавсиялар бериш.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Турли озиқлантириш (N150Р100К75; N200Р140К100; N250Р175К125 кг/га) тартибларида парваришланган Бухоро–102, Бухоро–8 ғўза навларининг амал даври ўсув фазаларида ўсиб-ривожланиши, барг сатҳи ҳамда дефолиациядан олдин морфобиологик ҳолати аниқланиб, уларда Садаф ва Авгурон-экстра дефолиантларининг мақбул қўллаш меъёрлари белгиланган. Дефолиантларнинг ғўза баргларини тўкишига, кўсаклар очилишига, 1-терим салмоғига, бир дона кўсак вазнига, пахта ҳосилига таъсири ҳамда иқтисодий самарадорлиги ўрганилиб, ушбу кўрсаткичлар орасидаги ўзаро корреляцион ва регрессион боғлиқликлари биринчи маротаба аниқланган. Шунингдек, ўрганилаётган дефолиантларнинг тола технологик хусусиятлари, чигитнинг уруғлик сифати ва кимёвий таркибига таъсири ҳамда навнинг кейинги авлоди чигитининг униб чиқиши, ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига сўнгги таъсири илк бор ўрганилган;

биринчи маротаба мажмуи равишда турли суғориш (ЧДНСга нисбатан 65-65-60%; ЧДНСга нисбатан 75-75-65%) ва озиқлантириш (N150Р100К75; N200Р140К100 кг/га) тартиблари ҳамда кўчат қалинликларида (90-100 минг/га ва 110–120 минг/га) парваришланган Наврўз ва Бухоро–8 ғўза навларининг ўсув даври фазаларида ўсиб-ривожланиши, барг сатҳи ҳамда дефолиациядан олдин морфобиологик ҳолати аниқланган. УзДЕФ ва Авгурон-экстра дефолиантларни табақалаштирилган қўллаш меъёрлари ишлаб чиқилган, ўтказилган агротадбирлар ва дефолиантлар самараси орасидаги корелляцион ва регрессион боғлиқликлар ўрганилган. Турли агротадбирларга боғлиқ ҳолда толанинг технологик хусусиятлари, чигитнинг уруғлик сифати ва кимёвий таркибига таъсири ҳамда дефолиантларнинг ғўзадаги иқтисодий самарадорлиги биринчи маротаба аниқланган;

илк бор Андижон–36, Зарафшон ва Хоразм–127 ғўза навлари кўсакларининг турли очилиш муддатларида УзДЕФ, ПолиДЕФ ва ФанДЕФ дефолиантларини қўллашнинг мақбул меъёрлари белгиланиб, тола ва чигитнинг сифатига, чигитнинг кимёвий таркибига таъсири ўрганилиб, олинган натижалар ва дефолиантлар меъёри орасидаги корреляцион ва регрессион боғлиқликлари аниқланиб, дефолиантларнинг ғўзадаги иқтисодий самарадорлиги аниқланган;

илк бор дефолиантлар сарфини ғўза пайкалларидаги ўсимликнинг морфобиологик ҳолатини инобатга олган ҳолда табақалаштириб қўллаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган. 

   IV. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самараси: илмий-тадқиқот натижалари асосида ғўза парваришида амал даврида ўтказиладиган агротадбирларга боғлиқ ҳолда уларнинг морфобиологик ҳолатини инобатга олиб, дефолиантларни табақалаштириб қўллаш бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси ғўза майдонларида Авгурон-экстра 5700 га, Садаф 77300 га, УзДЕФ 16200 га, ПолиДЕФ 6600 га; Сурхондарё вилоятида Авгурон-экстра 34200 га; Наманган вилоятида Садаф 12700 га, Авгурон-экстра 45900 га, УзДЕФ 29600 га, ПолиДЕФ 10800 га ва Қашқадарё вилоятида УзДЕФ 24200 га, ПолиДЕФ 7430 га, Авгурон-экстра 22200 га (2006–2011 йй.); УзДЕФ, ПолиДЕФ ва ФанДЕФ дефолиантларини ғўза кўсакларининг турли очилиш муддатларида қўллаш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида УзДЕФ 68100 га; Бухоро вилоятида УзДЕФ 49770 га ва ПолиДЕФ 37440 га майдонда (2012–2014 йй) жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 27 майдаги 02/20-477-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида дефолиация самарадорлиги ошиб, кўсаклар очилиши 15–20 фоиз, биринчи терим салмоғи 18–22 фоиз, пахта ҳосилдорлиги 1,2–2,6 ц/га ошган ва иқтисодий самара гектарига 180–260 минг сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish