Мамталиев Нодиржон Муқумжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналар фойдасини кўпайтириш йўналишлари”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3760
Илмий раҳбар: Ураков Жамшед Раджабович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё Халқаро Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё Халқаро Университети, DSc.03/2025.27.12.I.29.02.
Расмий оппонентлар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарининг фойдасини кўпайтиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йирик саноат корхоналари учун технологик лаборатория ва дизайн бюролари ташкил этишни инвестиция дастурларига киритиш ҳамда сервис, техник хизмат, таъмирлаш, лизинг, консалтингни бир пакетда таклиф қилиш орқали қўшимча қийматни ошириш ва маҳсулот портфелини модернизация қилиш таклифи асосланган;
йирик саноат зоналари ва кластерларда диагностика, ўқув, консалтинг ва пилот лойиҳаларни амалга оширувчи махсус ўқув-инжиниринг тузилмалар (“Lean марказлари”)ни ташкил этиш асосида корхоналарда йўқотишлар таҳлили, стандартлашган операция карталари, иш жойини ташкил этиш бўйича консалтинг ва ўқувлар курсларини ташкил этиш орқали операцион самарадорлик ва ресурс тежамкорликни ошириш таклифи асосланган; 
корхона фойдасининг бошқарув қарорларининг сифати ва самарали молиявий сиёсатга боғлиқлигидан келиб чиққан ҳолда корхона бухгалтериясини менежмент ҳисоби тизимига ўтказиш ҳамда фойданинг 15 фоизга қадар қисмини инновация, модернизация ва рақамлаштириш фондига ажратишни рағбатлантириш таклифи асосланган;
“Навоий дон маҳсулотлари” АЖнинг узоқ даврдаги маълумотларидаги тенденция, мавсумийлик ва тасодифийликни инобатга олувчи АРИМА модели асосида корхонанинг 2030 йилга қадар соф фойдаси прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Саноат корхоналари фойдасини кўпайтириш йўллари бўйичa ишлaб чиқилгaн тaклифлaр aсoсидa:
йирик саноат корхоналари учун технологик лаборатория ва дизайн бюролари ташкил этишни инвестиция дастурларига киритиш ҳамда сервис, техник хизмат, таъмирлаш, лизинг, консалтингни бир пакетда таклиф қилиш орқали қўшимча қийматни ошириш ва маҳсулот портфелини модернизация қилиш таклифи “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг 2024-йил 20-майдаги № 14-1-23/101А- сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида йирик саноат корхоналарида қўшимча қийматни ошириш ва маҳсулот портфелини модернизация қилиш имкони яратилган;
йирик саноат зоналари ва кластерларда диагностика, ўқув, консалтинг ва пилот лойиҳаларни амалга оширувчи махсус ўқув-инжиниринг тузилмалар (“Lean марказлари”)ни ташкил этиш асосида корхоналарда йўқотишлар таҳлили, стандартлашган операция карталари, иш жойини ташкил этиш бўйича консалтинг ва ўқувлар курсларини ташкил этиш орқали операцион самарадорлик ва ресурс тежамкорликни ошириш таклифи “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг 2024-йил 20-майдаги № 14-1-23/101А- сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида йирик саноат зоналари ва кластерларда махсус ўқув-инжиниринг тузилмалар фаолиятини йўлга қўйиш орқали операцион самарадорлик ва ресурс тежамкорликни ошириш имкони яратилган;
корхона фойдасининг бошқарув қарорларининг сифати ва самарали молиявий сиёсатга боғлиқлигидан келиб чиққан ҳолда корхона бухгалтериясини менежмент ҳисоби тизимига ўтказиш ҳамда фойданинг 15 фоизга қадар қисмини инновация, модернизация ва рақамлаштириш фондига ажратишни рағбатлантириш таклифи “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг 2024-йил 20-майдаги № 14-1-23/101А- сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бошқарув қарорларининг сифати ва молиявий сиёсатнинг самарадорлигини ошириш орқали фойдасини кўпайтириш имкони яратилган;  
“Навоий дон маҳсулотлари” АЖнинг узоқ даврдаги маълумотларидаги тенденция, мавсумийлик ва тасодифийликни инобатга олувчи АРИМА модели асосида корхонанинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган соф фойдаси прогноз кўрсаткичлари “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг 2024-йил 20-майдаги № 14-1-23/101А сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030-йилгача корхонанинг фойдасини муқобил сценариялар орқали прогноз қилиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish