Холмуротов Фозил Сарибаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиёти рақобатбардошлигини оширишда экспортни ривожлантиришнинг эконометрик тадқиқ этиш ва прогнозлаш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Iqt976.
Илмий маслахатчи: Илмий маслахатчисиз.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аллаёров Пиратдин Отабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиёти рақобатбардошлигини оширишда экспортни ривожлантиришнинг эконометрик моделларини такомиллаштириш асосида илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
минтақанинг экспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолашда ишлаб чиқариш қувватлари (Қ), ресурслар (Р) ва ташқи талаб (Д) омилларини интеграция қилувчи функсионал модел [E_pot=0,4⋅Imv+0,3⋅L+0,3⋅Imp] таклиф этилган;
минтақа иқтисодий ўсишига экспортнинг таъсирини баҳолашда қисқа муддатли статик блок [ln(Y_t)=β_0+β_1 ln(X_t)+ϵ_t], структуравий ўзгаришлар блоки, узоқ муддатли динамик блок (АРДЛ) ҳамда (Тҳрешолд) блокларининг интеграцияси асосида статик ва динамик ёндашувларини ўзида бирлаштирган (МЕММ) минтақавий экспорт мултипликатори модели таклиф этилган;
минтақавий экспорт мултипликатори консептуал модели натижалари асосида беш асосий йўналишга асосланган экспорт салоҳиятини ошириш бўйича асосий стратегик йўналишлар таклиф этилган;
экспорт таркибини диверсификация қилиш ва “янги монополия” хавфини камайтириш мақсадида Ҳерфиндаҳл-Ҳирсчман индекси (ҲҲИ) ва экспорт самарадорлик индекси (ЭСИ) динамикасига асосланган ҳолда, “экспорт инкубатори” ва “Хоразм экпорт” рақамли платформасини жорий этиш механизми таклиф қилинган;
Хоразм вилояти экспорти самарадорлигини оширишнинг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини рақобатбардошлигини оширишда экспортни ривожлантиришнинг эконометрик тадқиқ этиш ва прогнозлаш бўйича олинган натижалар асосида:
минтақанинг экспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражасини баҳолашда ишлаб чиқариш қувватлари (Қ), ресурслар (Р) ва ташқи талаб (Д) омилларини интеграция қилувчи функсионал модел [E_pot=0,4⋅Imv+0,3⋅L+0,3⋅Imp] бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 29-декабрдаги 06-15-09/14118-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятда экспорт салоҳиятидан фойдаланиш даражаси 79,2 фоизни ташкил этиши аниқланиб, фойдаланилмаётган 20,8 фоизлик захирани ишга солиш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
минтақа иқтисодий ўсишига экспортнинг таъсирини баҳолашда қисқа муддатли статик блок [ln(Y_t)=β_0+β_1 ln(X_t)+ϵ_t], структуравий ўзгаришлар блоки, узоқ муддатли динамик блок (АРДЛ) ҳамда (Тҳрешолд) блокларининг интеграцияси асосида статик ва динамик ёндашувларини ўзида бирлаштирган (МЕММ) минтақавий экспорт мултипликатори модели бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 29-декабрдаги 06-15-09/14118-сон маълумотномаси). Натижада, 2018-йилдан кейинги даврда экспорт эластиклигининг ижобий ва барқарор қийматга β_umumi≈0.70 ўзгарганлиги аниқланиб, вилоятнинг экспортга йўналтирилган янги иқтисодий сиёсатини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
минтақавий экспорт мултипликатори консептуал модели натижалари асосида беш асосий йўналишга асосланган экспорт салоҳиятини ошириш бўйича асосий стратегик йўналишлар Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 29-декабрдаги 06-15-09/14118-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш натижасида вилоятда экспорт сиёсатини вақт, сифат, тармоқ ва тизим бўйича тўрт қатламли стратегик асосда шакллантириш имконияти яратилган ҳамда таркибий ислоҳатларни босқичма-босқич амалга ошириш йўналиши белгиланган;
экспорт таркибини диверсификация қилиш ва “янги монополия” хавфини камайтириш мақсадида Ҳерфиндаҳл-Ҳирсчман индекси (ҲҲИ) ва экспорт самарадорлик индекси (ЭСИ) динамикасига асосланган ҳолда, “экспорт инкубатори” ва “Хоразм эхпорт” рақамли платформасини жорий этиш механизми бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 29-декабрдаги 06-15-09/14118-сон маълумотномаси). Натижада, 2027-йилга бориб фаол экспортчилар сонини 2 баробарга ошириш ва экспорт харажатларини 20-30 фоизга қисқартириш ва экспорт самарадорлик индексини 0.75 дан ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси шакллантирилган;
Хоразм вилояти экспорти самарадорлигини оширишнинг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 29-декабрдаги 06-15-09/14118-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида экспорт ҳажмининг ўсиш тенденсиясини прогноз сенарийларини қиёслаш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш учун илмий асос яратишга хизмат қилган.