Азимов Ҳазратқул Музаффаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиёда транспорт коридорларини ривожлантиришнинг геосиёсий жиҳатлари”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ss517
Илмий раҳбар: Жўраев Сайфиддин Ахматович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Ss.05.02
Расмий оппонентлар: 
Юлдашев Анвар Эргашевич, тарих фанлар доктори, профессор.
Убайдуллаева Саодат Фатхуллаевна, сиёсий фанлар доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиёнинг халқаро транспорт йўлакларининг геосиёсий жиҳатларини комплекс таҳлил қилиш ва Ўзбекистонда транспорт сиёсатини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Марказий Осиё ҳамда Каспий минтақасидаги халқаро коридорларни тартибга солиш ва рақамли компонентларни бирлаштирган глобал логистика архитектураси ва минтақавий ҳамкорликнинг стратегик элементи бўлиб хизмат қилувчи кўп функсияли трансчегаравий инфратузилманинг тизимли таърифи ишлаб чиқилди;
Халқаро транспорт коридорларини ривожлантиришнинг геосиёсий жиҳатлари ва уларнинг Марказий Осиёга таъсири шароитида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва глобал геосиёсий тартибнинг ўзгариши ўртасидаги боғлиқлик, халқаро транспорт йўлакларининг геоиқтисодий босим, стратегик жойлашув ва кўп қутблилик ҳамда геосиёсий парчаланишнинг кучайиб бориши шароитида янги логистика куч марказларини шакллантириш воситалари сифатидаги роли очиб берилди;
 Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилаётган институционал ва инфратузилма чоралари, жумладан, темир йўл ва автомобил йўлларини модернизация қилиш, мултимодал логистика марказларини ривожлантириш, логистикани рақамлаштириш ва мамлакатнинг халқаро транспорт ташаббусларида иштироки зарурати далилланди;
Марказий Осиё транспорт тизимларини мултимодал йўналишлари, рақамли платформаларини ривожлантириш ва норматив-ҳуқуқий базани бирлаштириш орқали глобал логистика занжирларига интеграция қилиш модели ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқоти давомида ишлаб чиқилган асосий илмий тамойиллар, хулосалар ва амалий тавсиялар асосида:
Марказий Осиё ҳамда Каспий минтақасидаги халқаро коридорларни тартибга солиш ва рақамли компонентларни бирлаштирган глобал логистика архитектураси ва минтақавий ҳамкорликнинг стратегик элементи бўлиб хизмат қилувчи кўп функсияли трансчегаравий инфратузилманинг тизимли таърифи ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятида таҳлилий материалларни тайёрлашда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2025-йил 23-июндаги 14/700-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифлар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган ахборот-таҳлилий материаллар мазмунини яхшилашга хизмат қилган.
Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилаётган институционал ва инфратузилма чоралари, жумладан, темир йўл ва автомобил йўлларини модернизация қилиш, мултимодал логистика марказларини ривожлантириш, логистикани рақамлаштириш ва мамлакатнинг халқаро транспорт ташаббусларида иштироки зарурати ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятида фойдаланилди. (Транспорт вазирлигининг 4/9744-сонли маълумотномаси, 2025 йил 3-октябр). Натижада, вазирлик томонидан тайёрланган ахборот ва таҳлилий материаллар базасининг бойишига хизмат қилган.
Халқаро транспорт коридорларини ривожлантиришнинг геосиёсий жиҳатлари ва уларнинг Марказий Осиёга таъсири шароитида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва глобал геосиёсий тартибнинг ўзгариши ўртасидаги боғлиқлик, халқаро транспорт йўлакларининг геоиқтисодий босим, стратегик жойлашув ва кўп қутблилик ҳамда геосиёсий парчаланишнинг кучайиб бориши шароитида янги логистика куч марказларини шакллантириш воситалари сифатидаги ролини очиб бериш борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти фаолиятида фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2025 йил 24 июндаги  №03-3/827-сонли маълумотномаси). Натижада, соҳага оид илмий-таҳлилий материаллар базасининг бойишига хизмат қилган.
Марказий Осиё транспорт тизимларини мултимодал йўналишлари, рақамли платформаларини ривожлантириш ва норматив-ҳуқуқий базани бирлаштириш орқали глобал логистика занжирларига интеграция қилиш модели ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятида фойдаланилди. (Транспорт вазирлигининг 4/9744-сонли маълумотномаси, 2025 йил 3-октябр). Натижада, вазирлик томонидан тайёрланган ахборот ва таҳлилий материаллар мазмунининг яхшилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish