Абдурахимова Мухаббатхон Алижоновнанинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсимликларнинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш асосида талабаларнинг тиббий саводхонлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: ____________________
Илмий раҳбар: Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/13.06.2025.B.05.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, п.ф.д.(DSc), профессор; Матниязова Ҳилола Худайбергеновна б.ф.д.(DSc), профессор .
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўсимликларнинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш асосида талабаларнинг тиббий саводхонлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг тиббий саводхонлигини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шароитлари машғулотларда шифобахш ўсимликларнинг дориворлик хусусиятларини халқ табобати бебаҳо мероси ва замонавий доривор ўсимликлар ресурсшунослиги ҳамда етиштириш технологиялари билан интеграциялаш, тиббий методологик аспектларини замонавий ёндашувлар асосида аниқлаштиришга устиворлик бериш контекстида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ўсимликларнинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш асосида тиббий саводхонлигини ривожлантириш методикаси модели иммерсив таълим муҳитида ўсимликларнинг шифобахш ва дориворлик хусусиятларини ўрганиш, тарихий ва миллий табобат дурдоналаридан амалий фойдаланиш, инсон саломатлиги билан боғлиқ вазиятларда илмий ва асосли қўллаш ҳамда амалий фаолият тажрибалари билан уйғунлаштириш асосида ривожлантирилган;
талабаларнинг тиббий саводхонлигини ривожланганлик даражасини баҳолаш (ўрганиш, татбиқ этиш, амалий натижа) мезонлари динамиклигини прогностик моделлаштириш, лойиҳа методи асосида тиббий саводхонлик ва илмий тадқиқотчилик компетентлигини интенсив ривожлантириш имкониятлари аниқлаштирилган;
талабаларнинг ўсимликларнинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш асосида тиббий саводхонлигини ривожлантиришнинг ресурсли ва методик таъминоти шифобахш доривор ўсимликларнинг фитосенологик қўллаш, тиббий хусусиятларидан саноген фойдаланишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўсимликларнинг дориворлик хусусиайтларини ўрганиш асосида талабаларнинг тиббий саводхонлигини ривожлантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг тиббий саводхонлигини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шароитлари машғулотларда шифобахш ўсимликларнинг дориворлик хусусиятларини халқ табобати бебаҳо мероси ва замонавий доривор ўсимликлар ресурсшунослиги ҳамда етиштириш технологиялари билан интеграциялаш, тиббий методологик аспектларини замонавий ёндашувлар асосида аниқлаштиришга устиворлик бериш контекстида такомиллаштиришга оид тавсиялари “Фармакопея доривор ўсимликлари” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғи, № 388-290 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг тиббий саводхонлиги учун асос бўладиган доривор ўсимликларга доир когнитив билилш даражаси орттирилган;
талабаларнинг ўсимликларнинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш асосида тиббий саводхонлигини ривожлантириш методикаси модели иммерсив таълим муҳитида ўсимликларнинг шифобахш ва дориворлик хусусиятларини ўрганиш, тарихий ва миллий табобат дурдоналаридан амалий фойдаланиш, инсон саломатлиги билан боғлиқ вазиятларда илмий ва асосли қўллаш ҳамда амалий фаолият тажрибалари билан уйғунлаштириш асосида ривожлантириш имкониятлари манбалари воситасида интеграциялашга хизмат қилган. талабаларнинг тиббий саводхонлигини ривожланганлик даражасини баҳолаш (ўрганиш, татбиқ этиш, амалий натижа) мезонлари динамиклигини прогностик моделлаштириш, лойиҳа методи асосида тиббий саводхонлик ва илмий тадқиқотчилик компетентлигини интенсив ривожлантириш имкониятлари “Доривор ўсимликлар ресурсшунослиги” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 29 майдаги 194-сонли буйруғи, № 194-339 нашр гувоҳномаси) Натижада, талабаларнинг тиббий саводхонлигини доривор ўсимликлар ресурсини яратиш имкониятлари таъминлашга хизмат қилган;
талабаларнинг ўсимликларни дориворлик хусусиятларини ўрганиш асосида тиббий саводхонлигини ривожлантиришнинг ресурсли ва методик таъминоти шифобахш доривор ўсимликларнинг фитосенологик қўллаш, тиббий хусусиятларидан саноген фойдаланишга доир таклиф ва тавсиялари “Фармакопея доривор ўсимликлари” фанидан амалий машғулотлар (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 7 майдаги 149-сонли буйруғи, № 149035 нашр гувоҳномаси) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. Натижада, доривор ўсимликлардан тиббий -амалий фойдаланиш имкониятини орттиришга хазмат қилган.