Абдимуродов Достон Дилмурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Инглиз ва ўзбек тилларидаги мақол-маталларда “ота” ва “она” консептларининг лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʻиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3805
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Муҳаммадиева Дилафрўз Ахтамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01
Расмий оппонентлар: Ходжаева Дилафрўз Изатиллоевна филология фанлари доктори (DSc), доцент., Шарипова Азиза Абдуманаповна филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз мақолларида ифодаланган “ота” ва “она” консептларининг лингвокултурологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
– ўзбек ва инглиз халқлари лисоний манзарасини шакллантиришда “ота” ва “она” консептларининг консептуал ҳамда аксиологик роли илмий жиҳатдан асослаб берилган, шунингдек, ушбу консептларнинг икки тил паремиялари семантикасида намоён бўлиш хусусиятлари аниқланиб, уларнинг мазмуний-вазифавий ўрни белгиланган; инглиз ва ўзбек тилларида “ота” ва “она” консептларига хос “тарбия ва таълим”, “одоб ва ахлоқ”, “ҳурмат ва садоқат”, “масъулият ва итоат” каби семантик микромайдонлар қўлланиш доирасига кўра тизимлаштирилиб, ота = ҳокимият ва маъсулият; она = меҳр ва ҳимоя; ота-она = ҳурмат ва садоқат; фатҳер = аутҳоритй & респонсибилитй, мотҳер = лове & протеcтион, паренц = респеcт & лоялтй каби миллий-маданий моделлар яратилган ҳамда бу моделлар аллоконсептни шакллантирувчи лисоний бирликлар асосида намоён бўлиши очиб берилган; қадриятларнинг лингвомаданий акс этишида “ота” ва “она” таркибли мақолларнинг когнитив вазифалари текширилиб, уларнинг миллий дунёқараш ва ижтимоий қадриятларни тилда моделлаштиришдаги муҳим лингвокултурологик бирликлар сифатида аҳамияти илмий жиҳатдан исботланган; мақоллар таржимасида “ота” ва “она” консептларининг семантик ва лексик трансформациясидаги муаммолар аниқланиб, шу асосда миллий маданий хусусиятларни тўғри ифодалаш ва адекват таржима яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация тадқиқотининг асосий илмий хулосалари ва натижалари қатор инновацион, амалий ва илмий лойиҳалар ҳамда маданий-маърифий ишланмаларда жорий этилди: ўзбек ва инглиз халқлари лисоний манзарасини шакллантиришда “ота” ва “она” консептларининг консептуал ҳамда аксиологик роли илмий жиҳатдан асослаб берилган, шунингдек, ушбу консептларнинг икки тил паремиялари семантикасида намоён бўлиш хусусиятлари аниқланиб, уларнинг мазмуний-вазифавий ўрни белгиланганлигига доир илмий қарашлардан 2019–2021-йилларда амалга оширилган И-ОТ-2019-42-сонли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида қўлланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 19-февралдаги № 04/1-616-сон маълумотномаси). Натижасида инглиз ва ўзбек тилларидаги мақол ва маталларда “ота-она” консептининг лингвомаданий хусусиятлари очиб берилди ҳамда паремиологик бирикмалар асосида ота-оналик консепсиясининг когнитив соҳаси илк бор интегратив тарзда тасвирланди; инглиз ва ўзбек тилларида “ота” ва “она” консептларига хос “тарбия ва таълим”, “одоб ва ахлоқ”, “ҳурмат ва садоқат”, “масъулият ва итоат” каби семантик микромайдонлар қўлланиш доирасига кўра тизимлаштирилиб, ота = ҳокимият ва маъсулият; она = меҳр ва ҳимоя; ота-она = ҳурмат ва садоқат; фатҳер = аутҳоритй & респонсибилитй, мотҳер = лове & протеcтион, паренц = респеcт & лоялтй каби миллий-маданий моделлар яратилган ҳамда бу моделлар аллоконсептни шакллантирувчи лисоний бирликлар асосида намоён бўлиши очиб берилганлигига оид илмий хулосалар 2021–2023-йилларда Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга оширилган ПЗ-2020042022-сонли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги грант лойиҳасида татбиқ этилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 19-февралдаги №04/1-617-сон маълумотномаси). Лойиҳа доирасида гендер компонентли паремиологик бирликлар асосида ота-онанинг оиладаги ўрни, ички ва ташқи дунёсини очиб берувчи когнитив белгилардан самарали фойдаланилган; қадриятларнинг лингвомаданий акс этишида “ота” ва “она” таркибли мақолларнинг когнитив вазифалари текширилиб, уларнинг миллий дунёқараш ва ижтимоий қадриятларни тилда моделлаштиришдаги муҳим лингвокултурологик бирликлар сифатида аҳамияти илмий жиҳатдан исботланганлигига доир илмий натижалар 2021-йилдан бошлаб амалга оширилган ИЛ-52 ТУР-21091433-сонли “Ўзбек реалияларига оид мақолалар базаси платформасини яратиш (Википедиа электрон энциклопедияси мезонлари асосида)” мавзусидаги амалий илмий лойиҳа доирасида жорий этилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 10-апрелдаги № 01/4-1327-сон маълумотномаси). Натижасида ўзбек ва инглиз халқ мақолларида ота-она образининг аллоконсептини қиёсий талқин этиш, лексик-семантик ва консептуал маъно муносабатларини очиб берувчи когнитив белгиларни аниқлашга доир аниқ стратегик ғоялар ишлаб чиқилди; мақоллар таржимасида “ота” ва “она” консептларининг семантик ва лексик трансформациясидаги муаммолар аниқланиб, шу асосда миллий маданий хусусиятларни тўғри ифодалаш ва адекват таржима яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилганлигига оид қарашлар 2024-йилда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Ҳамма учун” дастури ссенарийсини ёзишда қўлланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 20-декабрдаги №06-28-873-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар орқали кенг аудиториянинг замонавий инглиз ва ўзбек мақоллари билан танишиш имконияти кенгайди ҳамда адабий-маданий кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплиги таъминланди.