Sayt test rejimida ishlamoqda

Қувватов Дилшод Ашуралиевичнинг

фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган ерлар мелиоратив тартиботининг шаклланишини баҳолаш (Қашқадарё вилояти мисолида)», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T837.

Илмий раҳбар: Якубов Мурат Адылович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.

Расмий оппонентлар: Икрамов Рахимджан Каримович, техника фанлари доктори, профессор; Бегматов Илхом Абдураимович, техника фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мелиоратив шароити антропоген омиллар таъсирида ўзгартирилган Қашқадарё вилояти суғориладиган майдонларида замонавий шароитда сув-туз мувозанатининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда мелиоратив тартиботнинг шаклланишини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Қашқадарё вилоятида замонавий шароитда сув ва ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш усуллари уларнинг танқислигини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;

суғориладиган ерлар мелиоратив ҳолатини баҳолаш усули сув-туз мувозанати тенгламалари асосида такомиллаштирилган;

вилоят суғориладиган майдонларида тупроқ шўрланиши ва сув-физик хоссаларининг ўзгарувчанлигини аниқлаш усуллари математик-статистика ва гидрокимёвий ҳисоблаш асосида такомиллаштирилган;

коллектор-зовур сувлари билан канал суви аралаштирилганда керакли аралашма ҳосил бўлиш масофасини аниқлаш усули сувнинг минерализациясини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;

суғориладиган ерлар мелиоратив тартиботини баҳолаш усули сув-туз режимини ва сув билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қашқадарё вилояти суғориладиган майдонларида замонавий шароитда сув-туз мувозанатининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда мелиоратив тартиботнинг шаклланишини баҳолаш бўйича олинган натижалари асосида:

Қашқадарё вилоятида замонавий шароитда сув ва ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш усуллари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедициясига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 18 ноябрдаги 04/25-2295-сон маълумотномаси). Натижада вилоятнинг турли ҳудудларида мелиоратив тартиботнинг меъёрий қийматларини аниқлаш имконияти яратилган;

суғориладиган ерлар мелиоратив ҳолатини баҳолаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти Касби тумани Майманоқ Оби-Ҳаёт сув истеъмолчилари уюшмасига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 18 ноябрдаги 04/25-2295-сон маълумотномаси). Натижада вилоят миқёсида сув тежамкор усуллардан фойдаланиш имкониятлари баҳоланган ва иқтисод қилиш мумкин бўладиган сув ресурсларини аниқлаш имконияти яратилган;

вилоят суғориладиган майдонларида тупроқ шўрланиши ва сув-физик хоссаларининг ўзгарувчанлигини аниқлаш усуллари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги “Оймаматов Шерзод” фермер хўжалигига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 18 ноябрдаги 04/25-2295-сон маълумотномаси). Натижада суғоришда фойдаланадиган сувнинг сифатига қараб, мелиоратив тартиботларни ростлаш, ернинг унумдорлигини сақлаш имконияти яратилган;

коллектор-зовур сувлари билан канал суви аралаштирилганда керакли аралашма ҳосил бўлиш масофасини аниқлаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти Муборак тумани “Туркистон” сув истеъмолчилари уюшмасига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 18 ноябрдаги 04/25-2295-сон маълумотномаси). Натижада канал узунлиги бўйлаб аралашган сувларнинг минераллашуви барқарор ҳолга келиш масофаси аниқланиб, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;

суғориладиган ерлар мелиоратив тартиботини баҳолаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти Касби тумани “Баратов Норқул Ўлмасович” фермер хўжалигига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 18 ноябрдаги 04/25-2295-сон маълумотномаси). Натижада коллектор-зовур сувларидан қўшимча манба сифатида фойдаланишнинг мақбул кўрсаткичлари аниқланиб, экинлар ҳосилини сақлаб қолиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish