Усманов Асқар Абдуллайевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Халқаро тажрибаларни интеграциялаш асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш” 13.00.05 – Касб – ҳунар таълими назарияси ва методикаси).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Ped 11654
Илмий раҳбар: Алижонов Уткир Махамадалиевич,-иқтисод фанлари доктори (PhD), доцент. Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти, DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Исмоилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор;
Нуридинов Баходир Сабирович, педагогика фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Халқаро тажрибаларни интеграциялаш асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий таълим ташкилотларида халқаро тажрибаларни интеграциялаш асосида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг мазмуни ва самарали педагогик шарт-шароитлари ахборот, дидактик, мотивацион ва назорат функсияларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
халқаро тажрибаларни интеграциялаш асосида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг инновацион модели мақсадли, таркибий, процессуал ва рефлексив компонентлар мазмунини касбий тайёрлов жараёнининг реал иш муҳитига йўналтириш, ҳамкорлик ва интеграциялашган ўқитиш тамойилларини кучайтириш асосида такомиллаштирилган;
касбий таълим ташкилотларида халқаро тажрибаларни интеграциялаш асосида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси ўқитиш ва амалий машғулотларни интеграциялаш, портфел ва кўп манбали баҳолаш, устоз-инструкторлар иштирокини кучайтириш ва реал иш топшириқлари асосида компетенсияни далиллаш тамойилларини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
касбий таълим ташкилотларида бўлажак мутахассислар касбий компетенсиясининг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари амалий ва назарий кўникмаларни аниқлаш, портфел ва реал иш вазиятларида далил асосида баҳолаш механизмлари орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро тажрибаларни интеграциялаш асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
касбий таълим ташкилотларида халқаро тажрибаларни интеграциялаш асосида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг мазмуни ва самарали педагогик шарт-шароитларига оид таклиф ва тавсиялар асосида касбий таълим жараёнини ташкил этишда инновацион методик таъминот ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-ноябрдаги 02/17-4/2-2323-сонли маълумотномаси). Натижада касбий таълим ташкилотда махсус фанларни ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
халқаро тажрибаларни интеграциялаш асосида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг инновацион модели ва касбий таълим ташкилотларида халқаро тажрибаларни интеграциялаш асосида бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси бўйича таклифлар асосида ўқитиш жараёнида инновацион таълим ёндашувларидан фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига жорий этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-ноябрдаги 02/17-4/2-2323-сонли маълумотномаси). Натижада касбий таълим ташкилотда бўлажак мутахассисларни тайёрлаш сифати ошишига хизмат қилган.
касбий таълим ташкилотларида бўлажак мутахассислар касбий компетенсиясининг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларига оид таклифлари асосида касбий таълим ўқувчиларини касбий тайёргарлик даражасини баҳолашнинг методик таъминоти ишлаб чиқилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-ноябрдаги
02/17-4/2-2323-сонли маълумотномаси). Натижада касбий таълим ташкилотда ўқитиш методикаси самарадорлигини оширишга хизмат қилган.