Ахмадов Шокир Исломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Букантов тоғларида олтин маъданлашувининг структуравий-тектоник шароитлари ва уни прогноз-статистик моделлаштириш”, 04.00.03 – Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/GM283.
Илмий раҳбар: Гоипов Акрам Байрамович, геология-минералогия фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: “Минерал ресурслар институти” ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.31/2025.27.12.GM.06.01.
Расмий оппонентлар: Разиков Одил Тохиржонович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Дулабова Нафиса Юсуповна, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Букантов тоғларида олтин маъданлашувининг структуравий-тектоник шароитларини аниқлаш ва уни башорат-статистик моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олтин маъданли обектларни локал башоратлаш бўйича геологик маълумотларни металлогеник-статистик таҳлил қилиш услубиёти ишлаб чиқилган;
Букантов тоғларида олтин маъданлашувининг структуравий ва маъдан-формацион шароитлари бўйича жойлашувини таснифлаш асосида етакчи маъдан назорат қилувчи омиллар аниқланган;
илк бор Қоқпатас чуқур ер ёриғи чап томонлама силжиш типига тааллуқли эканлиги ва антифроманинг ғарбий қисмида тик ётувчи маъдан назоратловчи ер ёриқларини шакллантирганлиги аниқланган;
маъданлашувни башоратлашнинг башорат-қидирув белгилари, комплекслари ва геологик-геофизик ва геокимёвий модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Букантов тоғларида олтин маъданлашувининг структуравий-тектоник шароитлари ва уни башорат-статистик моделлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
олтин конларини локал башоратлаш ва ресурс потенсиалини баҳолаш учун геологик материалларни статистик қайта ишлаш услубиёти “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 08-3523-сонли маълумотномаси). Натижада, Букантов тоғларидаги олтин-маъданли майдонлари ва конлари бўйича минтақавий геологик маълумотларни таҳлил қилиш ва янги истиқболли майдонларни аниқлаш имконини берган;
МапМарк-4 дастурини қўллаш асосида Букантов тоғларида олтин маъданлашувига истиқболли майдонларини ажратилиши натижасида ҳисобланган башорат ресурслари “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 08-3523-сонли маълумотномаси). Натижада, Букантов тоғларидаги олтин-маъданли майдонлари ва конлари бўйича минтақавий-геологик маълумотларни таҳлил қилиш асосида истиқболли участкалар учун минераллашув тизими моделини яратишга хизмат қилган;
Букантов тоғлари ҳудуди бўйича рақамли геологик, геофизик ва геокимёвий маълумотларни металлогеник-статистик усуллари орқали таҳлилаш натижасида ёпиқ майдонларда олтин маъданлашувига ажратилган истиқболли локал зоналар “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 08-3523-сонли маълумотномаси). Натижада, Қоқпатас, Ўқетмас ва Бўзтов маъдан конларига ёндош майдонларда геология-қидирув ишларини олиб боришга илмий асос бўлиб хизмат қилган;
Букантов тоғлари ҳудудида олтин маъданлашувининг структуравий-тектоник, маъдан-формацион шароитлари, жойлашувини таснифлаш орқали статистик моделлаштириш бўйича аниқланган маъдан назорат қилувчи омиллари акс этган харита “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 08-3523-сонли маълумотномаси). Натижада, Қоқпатас-Ўқетмас тоғлараро паст текислигининг ёпиқ ҳудудларида олтин маъданлашуви учун истиқболли зоналарда тоғ-кон ишланмаларини ўтишга имкон яратган.