Сафарова Нилуфар Рустамбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лалми типик бўз тупроқларнинг унумдорлик кўрсаткичларига ресурстежовчи технологияларни таъсири (Ғаллаорол тумани тупроқлари мисолида)”, 03.00.13 - Тупроқшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Qx1577
Илмий раҳбар: Қодирова Дилрабо Абдукаримовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.B/Qx.01.16.
Расмий оппонентлар: Болтаев Сайдулла Мақсудович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Курвантаев Рахмонтой, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғаллаорол тумани шароитида лалми типик бўз тупроқларда турли ишлов бериш технологияларининг тупроқнинг агрокимёвий ва микробиологик хусусиятларига таъсирини ўрганиш ҳамда тупроқ унумдорлигини оширишда илмий асосланган самарали агротехнологик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
лалми типик бўз тупроқлар шароитида ресурстежовчи технологиялар (Но-тилл) тизимида минерал, рокогумин ва нанокремний ўғитларни комплекс қўлланилиши натижасида анъанавий ишлов бериш усулига нисбатан тупроқдаги микроорганизмлар миқдорининг ошиши ва микробиологик жараёнларнинг жадаллашувига ижобий таъсири исботланган;
тупроқларнинг гумус ва озиқа моддалар миқдори каби унумдорлик кўрсаткичларининг Но-тилл технологиялар қўлланилган шароитда сезиларли яхшиланиши ҳамда бу тупроқнинг микробиологик фаоллиги билан узвий боғлиқлиги илмий жиҳатдан асосланган;
қўлланилган агротехнологиялар тизимининг тупроқда ўсимлик илдиз ва анғиз қолдиқлари тўпланишига ижобий таъсири ҳамда уларнинг гумус ҳосил бўлишидаги роли асосланган;
Но-тилл технологияси шароитида ўсимлик биомассасини тупроқда қолдириш тупроқларнинг микробиологик фаоллиги ва гумус заҳирасини оширишда, шунингдек тупроқнинг унумдорлик ҳолатини яхшилашда мустаҳкам биологик асос яратиши илимий асосланган;
лалми типик бўз тупроқларда ресурстежовчи технологияларни жорий этиш орқали тупроқлар деградацияси жараёнини секинлаштириш, тупроқ хоссаларини яхшилаш орқали барқарор узоқ муддатли унумдорликни таъминлашда юқори самара бериши илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лалми типик бўз тупроқларнинг унумдорлик кўрсаткичларига ресурстежовчи технологияларни таъсири (Ғаллаорол тумани тупроқлари мисолида) бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Ресурстежамкор технологиялар ва турли меёрлардаги ўғитларнинг (минерал, органоминерал, нанокремний) лалми типик бўз тупроқларнинг унумдорлик кўрсаткичларига (гумус, ва озиқа моддалар) таъсирини ўрганиш агротехнологиялари Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 26-августдаги 05/06-04-455-сонли Маълумотномаси). Натижада, Но-тилл технологияси қўлланилганда анъанавий ишлов бериш усулларига нисбатан тупроқларда гумус - 0,16%, Н-НО3-1,1 мг/кг, П2О5 -5 мг/кг, К2О - 27 мг/кг га ортган.
Илдиз ва анғиз қолдиқлари тўпланишига ижобий таъсир этувчи ресурстежовчи ҳамда ўғитлашнинг мақбул агротехнологияси Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 26-августдаги 05/06-04-455-сонли Маълумотномаси). Натижада, Но-тилл технологиясида анъанавий ишлов бериш усулларига нисбатан илдиз қолдиғи - 102,93 г/м2, анғиз қолдиғи - 45,1 г/м2, умумий заҳираси эса - 148,2 г/м2 ортишига эришилган, бу эса глобал иқлим ўзгариши шароитида тупроқни органик модда билан бойитиш имконини берган.
“Ресурстежамкор технологияларнинг озиқа элементларига таъсири” (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 27.02.2025 йил берилган №БГУ 1864 рақамли Гувоҳнома) “Лалми бўз тупроқларнинг асосий хоссаларини тавсифловчи маълумотлар базаси” (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 27.02.2025 йил берилган №БГУ 1865 рақамли Гувоҳнома), “Лалми тупроқларнинг унумдорлик кўрсаткичларига турли агротехнологияларни таъсири” (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 27.02.2025 йил берилган №БГУ 1866 рақамли Гувоҳнома) номли маълумотлар базалари яратилиб, муаллифлик гувоҳномаси олинган ва Ғаллаорол тумани қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 26-августдаги 05/06-04-455-сонли маълумотномаси). Натижада, арид тупроқ ҳосил бўлиш шароитида тупроқ унумдорлигининг асосий диагностик кўрсаткичларини деградация жараёнлари таъсирида ўзгаришини таҳлил қилишда ва уларни яхшилашга доир мақбул агротехнологиялар тизимини ишлаб чиқишда функционал имкониятлар яратишга хизмат қилган.