Шарифзода Сардорбек Ўразбой табиб ўғлининг
фан  доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларни гендер ёндашув асосида ўқувчиларни ижтимоийлаштиришга йўналтирилган педагогик фаолиятга тайёрлаш стратегиялари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Ped730
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, PhD.03/12.02.2025.Ped.167.01
Илмий маслаҳатчи: Сафарова Рохат Гайбиллаевна,педагогика фанлари доктори, профессор 
Расмий оппонентлар: Бафаев Мухиддин Мухамматович, психология фанлари доктори, профессор; Тожибоева Ҳилола Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Аъламжон Амрилааевич , педагогика фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гендер ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларни ижтимоийлаштиришга оид педагогик фаолиятга тайёрлашнинг назарий-методологик асослари, педагогик шарт-шароитларини тадқиқ этиш ва ўқувчиларни гендер ижтимоийлаштиришга оид илмий методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
гендер ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларни ижтимоийлаштиришга оид педагогик фаолиятга тайёрлашнинг назарий асослари, ижтимоий коструктивизм, прагматизм, классик меросдан фойдаланиш, шахсга йўналтирилган, фаолиятли, қадриятли, гендер ёндашувлар, гендер тенглик, гендер сезгирлик, гендер мансублик педагогикаси, интердиссиплинар, тизимлилик, моделлаштириш, диагностик-рефлексив методологияларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларни ижтимоийлаштиришга оид педагогик фаолиятга тайёрлашда инсонпарварлик, ахлоқий тенглик, жамиятда эркак ва аёлнинг маънавий мақомини уйғунлаштиришга оид тарихий тажрибалар, қизлар мактабларини очиш, таълимда янги моделларни қўллаш ҳақидаги маърифий қарашлар, гендер ижтимоийлашувнинг прагматик, феминистик, стереотипларга қарши тура олиш, синфда қиз ва ўғил болалар тенглигини таъминлаш, тенг имкониятлар консепсияси, гендер тенглик модуллари, гендер хабардорлик ва толерантлик, “Гендер-сенситиве теачинг” модулларини қўллашга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
гендер ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларни ижтимоийлаштиришга оид педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёнининг модели мақсадли-қадриятли, назарий-методологик, мазмунли-жараёнли, ташкилий-амалий, диагностик баҳолаш, натижавий блокларни гендер сезгирликни тарбиялаш нуқтайи назардан мужассамлаштирган ҳолда такомиллаштирилган;
гендер ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларни ижтимоийлаштиршга оид педагогик фаолиятга тайёрлаш мазмуни гендер хабардорлик, ижтимоий масъулият, рефлекцияни ўз ичига олган блоклардан иборат бўлиб, контекстуал интеграция, миллий маданий қадриятларга мослик, амалий йўналтирилганлик, инклюзив ва тенг имкониятларни таъминлаш, тадрижийлик принципларига таянилган ҳолда танланган;
гендер ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларни ижтимоийлаштиришга оид педагогик фаолиятга тайёрлашнинг методик таъминоти консептуал илмий асослар, ўқув дидактик модуллар, амалий технологиялар ва усуллар, ўқув методик воситалар, диагностика ва баҳолаш методикалари, назарий тайёргарликни таъминлаш, амалий кўникмаларни шакллантириш, қадриятли трансляция, баҳолаш ва мониторинг каби функсияларни уйғунлаштирган ҳолда аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни гендер ёндашув асосида ўқувчиларни ижтимоийлаштиришга йўналтирилган педагогик фаолиятга тайёрлашга доир натижалар асосида:  
гендер ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларни ижтимоийлаштиришга оид педагогик фаолиятга тайёрлашнинг назарий асослари, ижтимоий коструктивизм, прагматизм, классик меросдан фойдаланиш, шахсга йўналтирилган, фаолиятли, қадриятли, гендер ёндашувлар, гендер тенглик, гендер сезгирлик, гендер мансублик педагогикаси, интердиссиплинар, тизимлилик, моделлаштириш, диагностик-рефлексив методологияларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган маълумотлардан “Гендер педагогика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғи. Гувоҳнома № 194-445). Натижада, олий педагогик таълимда гендер ёндашувларни самарали қўллаш, амалиётга тадбиқ этиш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда методологик таъминотни кенгайтиришга эришилган; 
бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларни ижтимоийлаштиришга оид педагогик фаолиятга тайёрлашда инсонпарварлик, ахлоқий тенглик, жамиятда эркак ва аёлнинг маънавий мақомини уйғунлаштиришга оид тарихий тажрибалар, қизлар мактабларини очиш, таълимда янги моделларни қўллаш ҳақидаги маърифий қарашлар, гендер ижтимоийлашувнинг прагматик, феминистик, стереотипларга қарши тура олиш, синфда қиз ва ўғил болалар тенглигини таъминлаш, тенг имкониятлар консепсияси, гендер тенглик модуллари, гендер хабардорлик ва толерантлик, “Гендер-сенситиве теачинг” модулларини қўллашга оид илмий-методик тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ (Тарбия педагогикаси миллий институти)да  бажарилган ФЗ-2016-0909111822-рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-октябрдаги 03/14-3050-сон маълумотномаси). Натижада, олий педагогик таълимда талабалар орасида гендер тенгликни таъминлаш, гендерга оид “оммавий маданият”нинг зарарларидан сақланиш тажрибаларини оммалаштириш, менталитетга хос гендер ёндашувларни амалга оширишнинг назарий асослари кенгайтирилган;  
гендер ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларни ижтимоийлаштиршга оид педагогик фаолиятга тайёрлаш мазмуни гендер хабардорлик, ижтимоий масъулият, рефлекцияни ўз ичига олган блоклардан иборат бўлиб, контекстуал интеграция, миллий маданий қадриятларга мослик, амалий йўналтирилганлик, инклюзив ва тенг имкониятларни таъминлаш, тадрижийлик принципларига таянилган ҳолда танланган ҳолда такомиллаштиришга оид тавсиялардан “Умумий педагогика” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи. Гувоҳнома № 302-716). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни педагогик фаолиятини тўғри, мақсадли ва самарали ташкил этишнинг назарий-методологик таъминоти дидактик манбалар билан бойитилган;   
гендер ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларни ижтимоийлаштиришга оид педагогик фаолиятга тайёрлашнинг методик таъминоти консептуал илмий асослар, ўқув дидактик модуллар, амалий технологиялар ва усуллар, ўқув методик воситалар, диагностика ва баҳолаш методикалари, назарий тайёргарликни таъминлаш, амалий кўникмаларни шакллантириш, қадриятли трансляция, баҳолаш ва мониторинг қилишга ҳамда мақсадли-қадриятли, назарий-методологик, мазмунли-жараёнли, ташкилий-амалий, диагностик баҳолаш, натижавий блокларни гендер сезгирликни тарбиялаш нуқтайи назардан мужассамлаштирган ҳолда такомиллаштирилган, гендер ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларни ижтимоийлаштиришга оид педагогик фаолиятга тайёрлаш жараёни моделини амалиётга тадбиқ этиш механизмлари “Общая педагогика” дарслигида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сонли буйруғи. Гувоҳнома № 484696). Натижада, олий педагогик таълимда гендер ёндашувни амалга оширишга оид таълимий самарадор моделлар, педагогик механизмларни қўллашга эришилган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish