Рахимов Жахонгир Хатамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ҳиқилдоқ раки билан оғриган беморларда ташхислаш ва овоз функциясининг реабилитациясини оптималлаштириш. 14.00.04 – Оториноларингология 14.00.14-Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.3.PhD/Tib4847
Илмий раҳбарлар: Насретдинова Махзуна Тахсиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Улмасов Фирдавс Гайратович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib. 17.02.
Расмий оппонентлар: Мамедов Умид Суннатович тиббиёт фанлари доктори, доцент, Панахиан Вафа Мустафаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самара давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳиқилдоқ раки касаллигига чалинган беморларда овоз функциясини яхшилаш учун диагностика ва реабилитация чораларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳиқилдоқ раки билан оғриган беморларда жаррохлик амалиётидан олдин нафас олиш функцияси ва овознинг акустик кўрсаткичларини стробоскопик текширув натижаларининг тахлили асосида саратоннинг III-IV босқичда нафас олиш тизимининг дисфункцияси 74,28% ҳолларда кузатилиши, овоз дисфункцияси эса 100% ҳолларда кузатилиши (II даражали дисфония беморларнинг 20% да III даражали дисфония беморларнинг 80% да) аниқланган;
илк бор, ҳиқилдоқ раки касаллигига чалинган беморларда нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш йўлларини самарали тарзда ажратиб, бир вақтнинг ўзида аспирацион синдромнинг олдини оладиган хамда фонация учун ҳавонинг эркин ўтишини таъминлайди "биологик клапан" вазифасини бажарувчи трахея-ҳалқум шунти модификацияси оркали жаррохлик усули такомилаштирилган;
ҳиқилдоқ раки касаллигига чалинган беморларда жаррохлик амалиети жараенида ҳалқум-қизилўнгач анастомозини шакллантириш анъанавий ларингоэктомия техникасига қараганда товуш ҳосил бўлиши учун қулай анатомик ва физиологик шароитни яратиши ва шаклланаётган овознинг спектрал ва частотавий хусусиятларининг яхшиланиши билан такомиллаштирилган жаррохлик усули самарадорлиги исботланган;
жаррохлик амалиётидан кейин ташқи нафас функциясининг обектив кўрсаткичлари ва беморнинг ўз аҳволини субектив баҳолашини яхлит ҳисобга олишга асосланган фонацион нафас олишни шакллантиришга каратилган реабилитацион нафас машқлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини жорий этиш бўйича 2025-йил 10-июндаги 19-сонли хулосасига мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: ҳиқилдоқ раки билан оғриган беморларда жаррохлик амалиётидан олдин нафас олиш функцияси ва овознинг акустик кўрсаткичларини стробоскопик текширув натижаларининг тахлили асосида саратоннинг III-IV босқичда нафас олиш тизимининг дисфункцияси 74,28% ҳолларда кузатилиши, овоз дисфункцияси эса 100% ҳолларда кузатилиши (II даражали дисфония беморларнинг 20% да III даражали дисфония беморларнинг 80% да) аниқланган; илмий аҳамияти: касалликнинг III-IV босқичларида овоз функцияси бузилишлари тўлиқ характерга эга эканлиги аниқланган (100%). Бунда оғир даражадаги дисфония шакллари (III даража - 80%) ўрта даражадаги шакллардан (II даража - 20%) устунлик қилиши кузатилган. Ушбу ҳолат стробоскопия ва акустик таҳлил натижалари билан объектив тарзда тасдиқланган. илмий натижаларни амалиётга татбиқ этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (2025 йил 12 майдаги 38-сонли буйруғи) ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали (2025 йил 22 июлдаги 45-сонли буйруғи) амалиётига жорий этилди; ижтимоий самарадорлиги: ларингэктомия қилинган беморларда уларнинг эҳтиёжлари ва имкониятларига қараб овоз функциясини тиклаш, уларнинг реабилитация вақтини қисқартиради ва ҳаёт сифатини яхшилайди; иқтисодий самарадорлиги: Ўтказилган чора-тадбирлар махсус гимнастикасиз ушбу контингентда максимал даражага етиши мумкин бўлган антибактериал терапия ва асоратларни интенсив даволаш харажатларини минималлаштириш имконини берди. Эрта деканулятсия ва ташқи нафас олиш функциясини барқарорлаштириш ҳисобига бир ҳолатни даволашнинг умумий қийматини пасайтириш, объектив акустик ва стробоскопик кўрсаткичлар билан тасдиқланиб, бир бемор учун харажатларни 800000 минг сўмга қисқартиришга олиб келади. ХулосаҲиқилдоқ саратонининг кенг тарқалган босқичларига (III-IV босқич) чалинган беморларда даволаниш бошланишидан олдин овоз функциясининг тўлиқ етишмовчилиги (100%) кузатилган бўлиб, бунда дисфониянинг оғир даражаси устунлик қилган (80% ҳолларда) ва ташқи нафас олишнинг юқори даражада бузилиши (74,28%) аниқланган. Бу ҳолат иккала функцияни бир вақтнинг ўзида тиклашга қаратилган реабилитацияга нисбатан комплекс ёндашувни зарур қилади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор, ҳиқилдоқ раки касаллигига чалинган беморларда нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш йўлларини самарали тарзда ажратиб, бир вақтнинг ўзида аспирацион синдромнинг олдини оладиган хамда фонация учун ҳавонинг эркин ўтишини таъминлайди "биологик клапан" вазифасини бажарувчи трахея-ҳалқум шунти модификацияси оркали жаррохлик усули такомилаштирилган; илмий аҳамияти: Жарроҳлик усулининг янги модификацияси - такомиллаштирилган трахеофарингеал шунтлаш ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Унинг асосий фарқи "биологик клапан" вазифасини бажарадиган тузилмани яратишдан иборат. Ушбу инновацион ечим биринчи марта нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш йўлларини ишончли равишда ажратишга эришиш имконини берди. Бу эса аспирацион синдром ривожланиши хавфини бартараф этган ҳолда, самарали фонация учун ҳавонинг эркин ўтишини таъминлайди. илмий натижаларни амалиётга татбиқ этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (2025 йил 12 майдаги 38-сонли буйруғи) ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали (2025 йил 22 июлдаги 45-сонли буйруғи) амалиётига жорий этилди; ижтимоий самарадорлиги: бу усул операциядан кейинги яранинг юқумли ва яллиғланиш асоратлари частотасини камайтиради ва ларингэктомиядан кейин беморларда фарингеал ва цервикал қизилўнгач анастомозининг ўтказувчанлигини тиклаш самарадорлигини оширади; иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқотнинг иқтисодий самарадорлиги мустақил, қимматбаҳо сарф материалларини талаб қилмайдиган овоз тиклаш усулини ишлаб чиқишдан иборат. Операциядан кейинги биринчи йилда бир бемор учун жами иқтисодий самара овоз протезларини харид қилишдан воз кечиш ва аспирацион асоратларнинг олдини олиш ҳисобига 4 500 000 минг сўмдан ортиқни ташкил этади. Шифохонада ётиш кунларини қисқартириш ва нутқ мослашувини тезлаштириш онкологик стационар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ётоқ айланишини 12-15 %га ошириш имконини беради. Хулоса: ишлаб чиқилган усул ҳиқилдоқ саратони билан оғриган беморларни реабилитация қилишни қимматбаҳо ва юқори технологияли (протезларга доимий маблағ сарфлашни талаб этадиган) тоифадан ўзини ўзи таъминлайдиган ва иқтисодий жиҳатдан самарали тоифага ўтказади. Бу усул соғлиқни сақлаш бюджетига минимал юк юклаган ҳолда беморларнинг юқори ҳаёт сифатини таъминлаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: ҳиқилдоқ раки касаллигига чалинган беморларда жаррохлик амалиети жараенида ҳалқум-қизилўнгач анастомозини шакллантириш анъанавий ларингоэктомия техникасига қараганда товуш ҳосил бўлиши учун қулай анатомик ва физиологик шароитни яратиши ва шаклланаётган овознинг спектрал ва частотавий хусусиятларининг яхшиланиши билан такомиллаштирилган жаррохлик усули самарадорлиги исботланган; илмий аҳамияти: Ҳалқум-қизилўнгач сегментининг анатомик тузилмаларини мақсадли ўзгартириш орқали ҳосил қилинаётган овоз сифатини бошқариш имконияти тасдиқланди. Анастомозни шакллантириш усули билан овознинг спектрал тозалиги ўртасидаги бевосита боғлиқлик аниқланди. Бу эса жарроҳлик амалиётини режалаштириш босқичидаёқ реабилитация натижаларини башорат қилиш имконини беради. илмий натижаларни амалиётга татбиқ этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (2025 йил 12 майдаги 38-сонли буйруғи) ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали (2025 йил 22 июлдаги 45-сонли буйруғи) амалиётига жорий этилди; ижтимоий самарадорлиги: беморнинг ўринбосар овоз сифатидан қониқиши вербал мулоқотга бўлган еҳтиёж даражасига боғлиқ бўлиб, сохта овозни шакллантириш усулига боғлиқ эмас; иқтисодий самарадорлиги: ҳалқум-қизилўнгач анастомозини шакллантиришнинг такомиллаштирилган усулининг иқтисодий аҳамияти узоқ муддатли фонопедик ёрдамга сарфланадиган маблағларни камайтириш ва реабилитация техник воситаларини (электр ҳиқилдоқ) сотиб олиш харажатларини бартараф этишдан иборатдир. Товуш ҳосил қилишнинг анатомик шароитларини оптималлаштирилиши операциядан кейинги стенозлар хавфини 24,5 фоизга пасайтиради, бу эса такрорий жарроҳлик аралашувларига бўлган эҳтиёжни олдини олади ва натижада умумий харажатларнинг қисқаришини таъминлайди. Хулоса. Овознинг акустик параметрларини яхшилаш нутқ тушунарлилигини оширади, бу эса меҳнатга лаёқатли ёшдаги беморларнинг меҳнат фаолиятига янада муваффақиятли қайта интеграциясига ёрдам беради. Бу ижтимоий фондларга тушадиган иқтисодий юкни камайтиради ва малакали кадрларнинг иқтисодиётга қайтишини таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: жаррохлик амалиётидан кейин ташқи нафас функциясининг обектив кўрсаткичлари ва беморнинг ўз аҳволини субектив баҳолашини яхлит ҳисобга олишга асосланган фонацион нафас олишни шакллантиришга каратилган реабилитацион нафас машқлари такомиллаштирилган ва илмий жиҳатдан асослаб берилган; илмий аҳамияти: Барқарор шунт ости босимини яратишда нафас олиш мушакларини мақсадли машқ қилдиришнинг патогенетик роли исботланган. Овознинг частота-спектрал хусусиятларини яхшилашнинг асосий омили нафас олиш циклини ҳалқум-қизилўнгач сегменти туташган вақт билан мувофиқлаштириш эканлиги аниқланган.. илмий натижаларни амалиётга татбиқ этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (2025 йил 12 майдаги 38-сонли буйруғи) ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали (2025 йил 22 июлдаги 45-сонли буйруғи) амалиётига жорий этилди; ижтимоий самарадорлиги: Такомиллаштирилган жарроҳлик усули ва илмий асосланган машқлардан фойдаланиш ногиронлик даражасини пасайтиради, беморларнинг ижтимоий мослашувини яхшилайди ва уларнинг фаол меҳнат фаолиятига қайтишига кўмаклашади. "Биологик" овознинг юқори сифатига эришиш беморларнинг ўзига бўлган ишончини ва ҳаёт сифатидан қониқишини оширади, бу эса замонавий онкологиянинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. иқтисодий самарадорлиги: Модда алмашинуви ва тўқима нафас олишини яхшиловчи дори воситаларини (антигипоксантлар) қўллаш зарурати камаяди, чунки бемор нафас олиш мушакларини машқ қилдириш орқали етишмовчиликни ўзи бартараф этади. Иккиламчи ўпка асоратларини (бронхит, пневмония) даволашга сарфланадиган бевосита тиббий харажатлар камаяди ва беморнинг аҳволини эрта барқарорлаштириш ҳамда амбулатор кузатув муддатини қисқартириш туфайли билвосита харажатлар (касаллик варақалари бўйича тўловлар) ҳам минималлаштиради..
Хулоса: протезлаш билан трахея-қизилўнгач шунтлашдан кейин беморларда ишлаб чиқилган нафас олиш машқлари мажмуаси ёрдамида ўтказилган реабилитатсия тадбирлари мажмуаси 86,4% ҳолларда нутқни тиклаш натижаларига билвосита таъсир кўрсатади.