Ходжаева Зилолахон Анвар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Неоваскуляр ёшга боғлиқ макуляр дегeнерацияда беморларнинг фармакогенетик давосини клиник-иқтисодий самарадорлиги» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3330.
Илмий раҳбар: Каримова Муяссар Хамитовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика иҳтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.12.01.
Расмий оппонентлар: Бикбулатова Айгуль Ахтямовна, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси); Закирходжаев Рустам Асралович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: неоваскуляр ёшга боғлиқ макуляр дегенерация билан оғриган беморларда анти-VEGF терапияси қўлланилганда фармакогенетик ёндашув асосида даволашнинг клиник, башорат қилиш ва фармако-генетик иқтисодий самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
неоваскуляр ёшга боғлиқ макуляр дегенерация билан оғриган ва VEGF-A гени экспрессия юқори бўлган беморларда  неоваскуляр жараён фаоллигининг кучайиши, интраретинал ва субретинал суюқлик миқдорининг ортиши ва, натижада, шиши  кузатилиб, бу тўр парданинг функционал ва морфометрик кўрсаткичларининг сусайишига олиб келиши аниқланган;
неоваскуляр ёшга боғлиқ макуляр дегенерация билан оғриган беморларда соғлом шахсларга нисбатан C ва A аллелларининг учрашиш частотаси мос равишда 1,6 ва 1,7 марта юқори, rs2010963 ва rs2146323 полиморфизмларининг CG ва CA генотипларининг учрашиш частотаси эса мос равишда 3,8 ва 1,4 марта юқори экани аниқланган;
VEGF-A гени полиморфизмларига эга бўлмаган неоваскуляр ёшга боғлиқ макуляр дегенерацияли беморларда анти-VEGF терапиясининг клиник-функционал, морфофункционал ва электрофизиологик кўрсаткичларини қиёсий таҳлил қилиш асосида унинг юқори самарадорлиги аниқланган;
Анти-VEGF терапиясини фармакогенетик таҳлил асосида қўллаш неоваскуляр ёшга боғлиқ макуляр дегенерация билан оғриган беморларда юқори клиник ва иқтисодий самарадорликка эга эканлиги, уни персоналлаштирилган офтальмологик амалиётга жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Неоваскуляр ёшга боғлиқ макуляр дегeнерацияда беморларнинг фармакогенетик давосини клиник-иқтисодий самарадорлиги мавжуд беморларни ташхислаш ҳамда даволашга комплекс ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/78-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: неоваскуляр ёшга боғлиқ макуляр дегенерация билан оғриган ва VEGF-A гени экспрессия юқори бўлган беморларда  неоваскуляр жараён фаоллигининг кучайиши, интраретинал ва субретинал суюқлик миқдорининг ортиши ва, натижада, шиши  кузатилиб, бу тўр парданинг функционал ва морфометрик кўрсаткичларининг сусайишига олиб келиши аниқланган Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар “Неоваскуляр ёшга боғлиқ макула дегенерациясини даволашда моноклонал антитана фрагментидан (бролуцизумаб) фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш” ҳамда “Молекуляр генетик жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда ёшга боғлиқ макуляр дегенерацияни ривожланиш хавфини ташхислаш ва башорат қилиш мезонларини таҳлил қилиш” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази илмий кенгаши томонидан тасдиқланди, 2-сон, 27.02.2025 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: Соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали (2025-йил 20-апрелдаги №12/1 ва 2025-йил 29-апрелдаги №52-у буйруқлари) ҳамда Бухоро филиали (2025-йил 24-апрелдаги №122 буйруқ) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: давони тўғри танлаш орқали кўриш функциясини сақлаб қолиш, касаллик асоратларини камайтириш ва беморлар ҳаёт сифатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: самарасиз даво такрорланишини камайтириш ҳисобига сарф-харажатларни оптималлаштириш ва INMB, CER, ICER кўрсаткичлари бўйича иқтисодий фойдани ошириш имконини берган. Хулоса: фармакогенетик таҳлилга асосланган ёндашув анти-VEGF терапиясининг клиник, функцинал ва иқтиодий натижадорлигини ишончли баҳолаш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: неоваскуляр ёшга боғлиқ макуляр дегенерация билан оғриган беморларда соғлом шахсларга нисбатан C ва A аллелларининг учрашиш частотаси мос равишда 1,6 ва 1,7 марта юқори, rs2010963 ва rs2146323 полиморфизмларининг CG ва CA генотипларининг учрашиш частотаси эса мос равишда 3,8 ва 1,4 марта юқори экани аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар “Неоваскуляр ёшга боғлиқ макула дегенерациясини даволашда моноклонал антитана фрагментидан (бролуцизумаб) фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш” ҳамда “Молекуляр генетик жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда ёшга боғлиқ макуляр дегенерацияни ривожланиш хавфини ташхислаш ва башорат қилиш мезонларини таҳлил қилиш” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази илмий кенгаши томонидан тасдиқланди, 2-сон, 27.02.2025 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали (2025-йил 20-апрелдаги №12/1 ва 2025-йил 29-апрелдаги №52-у буйруқлари) ҳамда Бухоро филиали (2025-йил 24-апрелдаги №122 буйруқ) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: энг юқори жавоб берувчи беморларни барвақт ажратиш орқали кўриш қобилиятини сақлаш, реабилитация давомийлигини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: самараси паст бўлиши эҳтимоли юқори бўлган ҳолатларда даво тактикаси оптималлаштирилиб, ресурслар рационал тақсимланиши имконини берган. Хулоса: VEGF-A полиморфизми аниқланмаган н-ЁМД беморларида анти-VEGF терапияси натижалари ишончли равишда устун кўрсаткичлар бўлиши имконини берган;
учинчи илмий янгилик: VEGF-A гени полиморфизмларига эга бўлмаган неоваскуляр ёшга боғлиқ макуляр дегенерацияли беморларда анти-VEGF терапиясининг клиник-функционал, морфофункционал ва электрофизиологик кўрсаткичларини қиёсий таҳлил қилиш асосида унинг юқори самарадорлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар “Неоваскуляр ёшга боғлиқ макула дегенерациясини даволашда моноклонал антитана фрагментидан (бролуцизумаб) фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш” ҳамда “Молекуляр генетик жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда ёшга боғлиқ макуляр дегенерацияни ривожланиш хавфини ташхислаш ва башорат қилиш мезонларини таҳлил қилиш” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази илмий кенгаши томонидан тасдиқланди, 2-сон, 27.02.2025 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали (2025-йил 20-апрелдаги №12/1 ва 2025-йил 29-апрелдаги №52-у буйруқлари) ҳамда Бухоро филиали (2025-йил 24-апрелдаги №122 буйруқ) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: юқори хавфли шахсларни барвақт аниқлаш орқали профилактик назорат ва ўз вақтида даволаш чораларини кўриш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: эрта диагностика ва мақсадли кузатув орқали кеч босқичдаги асоратлар ҳамда қиммат даволаш харажатларини камайтириш имконини берган. Хулоса: VEGF-A генининг rs2010963 ва rs2146323 полиморфизмлари бўйича CA ва CG генотиплари н-ЁМД хавфи билан ишончли боғлиқлигини имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: анти-VEGF терапиясини фармакогенетик таҳлил асосида қўллаш неоваскуляр ёшга боғлиқ макуляр дегенерация билан оғриган беморларда юқори клиник ва иқтисодий самарадорликка эга эканлиги, уни персоналлаштирилган офтальмологик амалиётга жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар “Неоваскуляр ёшга боғлиқ макула дегенерациясини даволашда моноклонал антитана фрагментидан (бролуцизумаб) фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш” ҳамда “Молекуляр генетик жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда ёшга боғлиқ макуляр дегенерацияни ривожланиш хавфини ташхислаш ва башорат қилиш мезонларини таҳлил қилиш” (Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази илмий кенгаши томонидан тасдиқланди, 2-сон, 27.02.2025 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали (2025-йил 20-апрелдаги №12/1 ва 2025-йил 29-апрелдаги №52-у буйруқлари) ҳамда Бухоро филиали (2025-йил 24-апрелдаги №122 буйруқ) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: самарадорлиги юқори бўлган даво стратегияси беморларда кўриш функциясини узоқ муддат сақлаш, иш қобилиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳаёт сифатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: терапияни мақсадли танлаш орқали даволаш курсида ортиқча харажатлар камайиб, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари (INMB, CER, ICER) яхшиланиши имконини берган. Хулоса: фармакогенетик ёндашув асосидаги анти-VEGF терапияси н-ЁМДда шахсийлаштирилган даволашни жорий этиш учун клиник ва иқтисодий жиҳатдан мақбул стратегия асосланиши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish