Мухидова Гулмира Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Компютерга юқори даражада тобе булган болалар ва ўсмирларнинг антропометрик курсаткичларининг морфофизиологик хусусиятлари”, 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4. PhD /Tib3111.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12. Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Хамдамова Мухайе Тухтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: компьютерга юқори даражада тобе бўлган болалар ва ўсмирларнинг антропометрик кўрсаткичларининг морфофизиологик хусусиятларини ўрганишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор компьютерга юқори даражада тобе бўлган болаларда жинсий диморфизмни ҳисобга олган ҳолда компьютерга тобе бўлмаган  болаларга нисбатан болаликнинг II–даврида 9-12 ёш ўғил ва қиз болаларда, ўсмирлик даврида эса иккала жинсда 15  ёшда жисмоний ривожланишдан ортда қолганлиги аниқланган;
8 ёшдан 17 ёшгача компьютерга юқори даражада тобе ва тобе бўлмаган болаларнинг юқори ва пастки мучалар антропометрик кўрсаткичлари  тахлил килиниб, компьютерга юқори даражада тобе бўлган  болаларда юқори мучалар ўртача узунлиги 1,2 марта ва пастки мучалар эса 1,1 мартага  ўсишдан орқада қолганлиги исботланган;
 болаликнинг II даври ва ўсмирлик давридаги компьютерга юқори даражада тобе ва тобе бўлмаган болалар ва ўсмирларнинг кўриш ўткирлиги кўрсаткичлари қиёсий таҳлили асосида кўздаги морфофункционал ўзгаришлар сабабли компьютерга юқори даражада тобе қиз болаларда кўриш ўткирлигининг прогрессив пасайиши 12 ёшда, ўгил болаларда  эса 15 ёшда  кузатилиши аниқланган;
илк бор болаликнинг II даврида  ва ўсмирлик давридаги компьютерга юқори даражада тобе  бўлган болалар ва ўсмирларда  кўз намлигини сақлаб турувчи кўз ёши суюқлигининг ишлаб чиқарилиш миқдорини морфометрик аниқлаш усули ( Ширмер тести) асосида қуруқ кўз синдроми компьютерга юкори даражада тобе 11- 14 ёшдаги ўгил болаларда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Компютерга юқори даражада тобе булган болалар ва ўсмирларнинг антропометрик кўрсаткичларининг морфофизиологик хусусиятларини ўрганиш натижасида олинган илмий хулосалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: илк бор компьютерга юқори даражада тобе бўлган болаларда жинсий диморфизмни ҳисобга олган ҳолда компьютерга тобе бўлмаган  болаларга нисбатан болаликнинг II –даврида 9-12 ёш ўғил ва қиз болаларда, ўсмирлик даврида эса иккала жинсда 15  ёшда жисмоний ривожланишдан ортда қолганлиги аниқланганлиги Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиали 2024-йил  7 август 9-сонли ва Бухоро вилоят Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2024-йил 19 август  3278-2-208-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган.  Ижтимоий самарадорлиги: 8 ёшдан 17 ёшгача бўлган компьютерга юқори даражада тобе бўлган ва тобе бўлмаган болалар ва ўсмирларда тана турли қисмларининг антропометрик ўлчамларини баҳолаш самарадорлигини оширишга имкон берган. Бу кўрсатгичларни баҳолаш ўз навбатида, болалар ва ўсмирларда юзага келадиган ногиронликлар сонини қисқаришига, болаларда руҳий ва жисмоний касалликлар ривожланишини олдини олишга ўз ҳиссасини қўшади. Иқтисодий самарадорлиги: компьютерга юқори даражада тобелик натижасида болалар ва ўсмирлардаги жисмоний ривожланишидаги ўзгаришлар туфайли ривожланадиган патологик ҳолатларни эрта аниқлаш даволаш самарадорлигини ошишига ва бюджет маблағлари харажатларини камайтиришга ҳамда иқтисодий тежамкорликка эришиш, 1 нафар бемор учун умумий антропометрия нархи 32000 сўм бюджет маблағларидан иқтисодий самарадорликка эришилишига имкон беради. Хулоса: Тиббий амалиётда компьютерга юқори даражада тобе бўлган болаларда жинсий диморфизмни ҳисобга олган ҳолда компьютерга тобе бўлмаган  болаларга нисбатан жисмоний ривожланишдан ортда қолганлиги аникланди.
иккинчи илмий янгилик: 8 ёшдан 17 ёшгача компьютерга юқори даражада тобе ва тобе бўлмаган болаларнинг юқори ва пастки мучалар антропометрик кўрсаткичлари  тахлил килиниб, компьютерга юқори даражада тобе бўлган  болаларда юқори мучалар ўртача узунлиги 1,2 марта ва пастки мучалар эса 1,1 мартага  ўсишдан орқада қолганлиги исботланганлиги  Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиали 2024-йил  7 август 9-сонли ва Бухоро вилоят Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2024-йил 19 август  3278-2-208-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: 8 ёшдан 17 ёшгача компьютерга юқори даражада тобе бўлган ўғил ва қиз болаларда юқори мучалар ва пастки мучаларнинг ўртача узунлиги компьютерга тобе бўлмаган ўғил ва қиз болаларга нисбатан ўсишдан орқада қолганлиги унинг натижасида юзага келадиган асоратларнинг олдини олишга ва самарали даволаш тизимини шакллантириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда ногиронликни олдини олишга асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: антропометрик кўрсатгичларни эрта баҳолашнинг аниқлиги диспансер бюджет харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Асоратларни эрта олдини олиш ва тўғри олиб борилган тактика харажатларни сезиларли даражада қисқартиради ҳамда ҳар бир бемор учун ўртача 32000 сўмгача иқтисодий тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: 8 ёшдан 17 ёшгача компьютерга юқори даражада тобе болаларнинг юқори ва пастки мучалар антропометрик кўрсаткичлари тобе бўлмаган болалардан орқада қолганлиги исботланди.
учинчи илмий янгилик: болаликнинг II даври ва ўсмирлик давридаги компьютерга юқори даражада тобе ва тобе бўлмаган болалар ва ўсмирларнинг кўриш ўткирлиги кўрсаткичлари қиёсий таҳлили асосида кўздаги морфофункционал ўзгаришлар сабабли компьютерга юқори даражада тобе қиз болаларда кўриш ўткирлигининг прогрессив пасайиши 12 ёшда, ўгил болаларда  эса 15 ёшда  кузатилиши аниқланганлиги Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиали 2024-йил  7 август 9-сонли ва Бухоро вилоят Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2024-йил 19 август  3278-2-208-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: 8 ёшдан 17 ёшгача компьютерга юқори даражада тобе бўлган болалар ва ўсмирларнинг кўриш ўткирлигини аниқлаш болаларда касалликни эрта ташхислаш имкони яратилди, аниқланган ўзгаришлар клиник амалиётда прогноз беришни енгиллаштирди ҳамда шифокорлар учун беморларни назорат қилиш алгоритмларини такомиллаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу  тахлил натижаларида тўғри ташхис қўйиш орқали асоратлар билан боғлиқ ортиқча харажатлар камайди. компьютерга юқори даражада тобе болалар ва ўсмирларнинг кўз кўриш ўткирлигининг пасайишини вақтида аниқлаб, келажакда педиатр ва офтальмолог шифокорларнинг уларга индивидуал ёндашиши ҳамда мактаб давридан бошлаб алоҳида эътибор қаратишга йўналтирилганлиги орқали 1 нафар бемор учун умумий нарх 32000 сўм бюджет маблағларидан иқтисодий самарадорликка эришилишига имкон беради. Хулоса: болаликнинг II даври ва ўсмирлик давридаги компьютерга юқори даражада тобе болалар ва ўсмирларнинг кўриш ўткирлиги кўрсаткичлари қиз болаларда кўриш ўткирлигининг прогрессив пасайиши 12 ёшда, ўгил болаларда  эса 15 ёшда  кузатилганлиги аникланди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор болаликнинг II даврида  ва ўсмирлик давридаги компьютерга юқори даражада тобе  бўлган болалар ва ўсмирларда  кўз намлигини сақлаб турувчи кўз ёши суюқлигининг ишлаб чиқарилиш миқдорини морфометрик аниқлаш усули ( Ширмер тести) асосида қуруқ кўз синдроми компьютерга юқори даражада тобе 11- 14 ёшдаги ўгил болаларда аниқланганлиги Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Самарқанд минтақавий филиали 2024-йил  7 август 9-сонли ва Бухоро вилоят Когон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2024-йил 19 август  3278-2-208-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган.  Ижтимоий самарадорлиги: компютердан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш оқибатида  кўзда юзага келадиган қуриш синдромини олдини олиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: компьютерга юқори даражада тобе болалар ва ўсмирларнинг шифокорлар амалиётида ушбу болалар ва ўсмирларда келиб чиқадиган кўз касалликларни эрта аниқлаш ва ташхислаш ҳамда индивидуал саломатликнинг таркибий қисми сифатида тавсифлаш ёндашуви амалга оширилгани орқали 1 нафар бемор учун умумий нарх 32000 сўм бюджет маблағларидан иқтисодий самарадорликка эришилишига имкон беради. Хулоса: олиб борилган тадқиқот натижаларига таянган ҳолда компьютерга ҳаддан ташқари тобе болалар ва ўсмирларда юзага келган қуруқ кўз синдромини эрта босқичда аниқлаш, ушбу хасталикка хос бўлган асоратларнинг олдини олиш ҳамда комплекс даволаш алгоритмини қўллаш орқали даволаш самарадорлигининг ошишига эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish