Зарипова Сарагул Орифжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўткир респиратор вирусли инфекциялар орасида TORCH-инфекциясининг клиник-диагностик хусусиятлари” 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5147.
Илмий раҳбар: Мирзоева Меҳринисо Ризоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Хикматуллаева Азиза Сайдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Таджиев Ботир Мирхошимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон Республикаси Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир респиратор вирусли инфекциялар орасида ТОRСН-инфекциясининг клиник-диагностик хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 1 ёшгача бўлган болалар томоғи ва бурнидан олинган суртмада асосан респиратор-синцитиал вирус-инфекцияси, парагрипп ва аденовирусли инфекция, 1-3 ёшдаги болаларда эса, парагрипп, аденовирусли инфекция, грипп, риновирус, COVID-19 инфекцияси устунлик қилиши аниқланган; 
илк маротаба 1 ёшгача бўлган болаларда ЎРВИни TORCH-инфекцияси билан бирга кечиш эҳтимолини юқори бўлиши, ушбу ёшдагиларда иммунитетнинг етарли шаклланмаганлиги ҳамда инфекцияларга кўпроқ мойиллиги билан боғлиқлиги асосланган;
1–3 ёшли болаларда иммун тизимнинг етарлича шаклланмаганлиги натижасида респиратор инфекциялар цитомегаловирус ва герпес вируслари билан бирга учраши, 15–18 ёшли ўсмирларда эса гормонал ўзгаришлар, иммунологик реактивликнинг қайта шаклланиши ҳамда инфекция манбалари билан контактнинг ортиши натижасида TORCH-инфекциялар (цитомегаловирус ва токсоплазмоз) учраш частотасининг кескин ошиши аниқланган;
ЎРВИга TORCH-инфекциясининг қўшилиши 7 ёшгача бўлган болаларда цитокинлар дисбаланси ва яллиғланиш реакцияларининг фаоллашиши фонида нейтрофиллар улушининг ортиши ва лимфоцитлар нисбатан камайиши орқали нейтрофил-лимфоцит индекси ҳамда тизимли яллиғланиш индексининг ишончли даражада ошишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва TORCH-инфекцияси билан касалланган болаларда клиник-лаборатор ўзгаришларни таҳлил қилиш бўйича олинган натижалар асосида:  
биринчи илмий янгилик: илк бор 1 ёшгача бўлган болалар томоғи ва бурнидан олинган суртмада асосан респиратор-синцитиал вирус-инфекцияси, парагрипп ва аденовирусли инфекция, 1-3 ёшдаги болаларда эса, парагрипп, аденовирусли инфекция, грипп, риновирус, COVID-19 инфекцияси устунлик қилиши аниқланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси Болалар юқумли касалликлари шифохонаси 2025 йил 20 августдаги 04/11053-сонли ва Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси 2025 йил 20 авгуcтдаги 04/11054 -сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: замонавий усулларнинг жорий этилиши касаллик асоратини эрта аниқлаш ва тўғри даволаш чораларини олиб бориш касалликни асоратларини олди олишга имкон яратди. Иқтисодий самарадорлиги: касалхонада даволаниш муддатини камайтириш ва асоратларнинг олдини олиш ҳисобига ҳар бир бемор учун  2400000 сўмгача маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: Болаларда респиратор вирус инфекцияларининг этиологияси ёшга боғлиқ ҳолда ўзгаради. 1 ёшгача бўлганларда респиратор-синцитиал вирус устун бўлса, 1–3 ёшда вируслар тури кенгаяди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор 1 ёшгача бўлган болаларда ЎРВИни TORCH-инфекцияси билан бирга кечиш эҳтимолини юқори бўлиши, ушбу ёшдагиларда иммунитетнинг етарли шаклланмаганлиги ҳамда инфекцияларга кўпроқ мойиллиги билан боғлиқлиги асосланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси Болалар юқумли касалликлари шифохонаси 2025 йил 20 августдаги 04/11053-сонли ва Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси 2025 йил 20 авгуcтдаги 04/11054 -сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: замонавий усулларнинг жорий этилиши касаллик асоратини эрта аниқлаш ва тўғри даволаш чораларини олиб бориш касалликни асоратларини олди олишга имкон яратди. Иқтисодий самарадорлиги: касалхонада даволаниш муддатини камайтириш ва асоратларнинг олдини олиш ҳисобига ҳар бир бемор учун 2400000 сўмгача маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: 1 ёшгача бўлган болаларда ЎРВИнинг TORCH-инфекциялар билан бирга кечиш эҳтимоли юқори бўлиб, бу иммунитетнинг етарли шаклланмаганлиги ва инфекцияларга мойиллик билан боғлиқлиги изоҳланган. 
учинчи илмий янгилик: 1–3 ёшли болаларда иммун тизимнинг етарлича шаклланмаганлиги натижасида респиратор инфекциялар цитомегаловирус ва герпес вируслари билан бирга учраши, 15–18 ёшли ўсмирларда эса гормонал ўзгаришлар, иммунологик реактивликнинг қайта шаклланиши ҳамда инфекция манбалари билан контактнинг ортиши натижасида TORCH-инфекциялар (цитомегаловирус ва токсоплазмоз) учраш частотасининг кескин ошиши аниқланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси Болалар юқумли касалликлари шифохонаси 2025 йил 20 августдаги 04/11053-сонли ва Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси 2025 йил 20 авгуcтдаги 04/11054 -сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: замонавий усулларнинг жорий этилиши касаллик асоратини эрта аниқлаш ва тўғри даволаш чораларини олиб бориш касалликни асоратларини олди олишга имкон яратди. Иқтисодий самарадорлиги: касалхонада даволаниш муддатини камайтириш ва асоратларнинг олдини олиш ҳисобига ҳар бир бемор учун 2400000 сўмгача маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: 1–3 ёшдаги болаларда респиратор инфекциялар тез-тез учраб, кўпинча цитомегаловирус ва герпес билан бирга кечиши аниқланди. 15–18 ёшдагиларда эса TORCH-инфекциялар, айниқса цитомегаловирус ва токсоплазмознинг учраш частотаси кескин ошиши исботланди.
тўртинчи илмий янгилик: ЎРВИга TORCH-инфекциясининг қўшилиши 7 ёшгача бўлган болаларда цитокинлар дисбаланси ва яллиғланиш реакцияларининг фаоллашиши фонида нейтрофиллар улушининг ортиши ва лимфоцитлар нисбатан камайиши орқали нейтрофил-лимфоцит индекси ҳамда тизимли яллиғланиш индексининг ишончли даражада ошишига олиб келиши исботланганлиги Қорақалпоғистон Республикаси Болалар юқумли касалликлари шифохонаси 2025 йил 20 августдаги 04/11053-сонли ва Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси 2025 йил 20 авгуcтдаги 04/11054 -сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: замонавий усулларнинг жорий этилиши касаллик асоратини эрта аниқлаш ва тўғри даволаш чораларини олиб бориш касалликни асоратларини олди олишга имкон яратди. Иқтисодий самарадорлиги: касалхонада даволаниш муддатини камайтириш ва асоратларнинг олдини олиш ҳисобига ҳар бир бемор учун 2400000 сўмгача маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: болаларда ЎРВИга TORCH-инфекцияси қўшилиш эҳтимолини эрта башоратлаш ва ташхислашда бир бемор ёши, клиник ва гематологик кўрсаткичлар ва хавф омилларини (ҳамрох касалликлар, ҳаёт анамнезидаги маълумотлар, интокцикация индекси қийматлари) ҳисобга олиш зарурлиги билан изоҳланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish