Тохтаев Ғайратилло Шухратилло ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати пўрсилдоқ яра касаллигини эрта ташхислаш, олдини олиш ва комплекс даволашни такомиллаштириш, 14.00.21 – Стоматология, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Tib1144.
Илмий маслахатчилар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Имамов Отабек Суннатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.02.
Расмий оппонентлар: Назарова Нодира Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шаковец Наталья Вячеславовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Акром Баратович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: М.Ф. Владимирский номидаги Москва вилояти илмий–тадқиқот клиник институти (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: оксидатив стресс кўрсаткичлари, биокимёвий параметрлар, оғиз бўшлиғининг клиник ҳолати ҳамда вегетатив регуляция бузилишларини комплекс баҳолаш асосида акантолитик пўрсилдоқ яра билан оғриган беморларда замонавий ташхислаш ва патогенетик даволаш усулларини илмий жиҳатдан асослаш ҳамда даволаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати акантолитик пўрсилдоқ яраси билан оғриган беморларда эндоген интоксикация даражаси оғиз бўшлиғи стоматологик ҳолатига, яъни оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида кузатиладиган эрозия ва пуфакларнинг тарқалганлик даражасига хамда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги акантолизис ҳолати билан патогенетик боғлиқлиги аниқланган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги акантолитик пўрсилдоқ ярасининг қайталаниш даврида гуморал ва ҳужайравий иммунитетнинг номутаносиблиги, иммуноглобулинлар даражасининг ўзгариши, айланиб юрувчи иммун комплекслар ва иммун ҳужайраларнинг миқдорий ўзгариши билан намоён бўладиган иммунитет ҳолатининг яққол бузилишлари аникланган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг пўрсилдоқ яра касаллигида қондаги цитокинларнинг миқдорий ва сифат хусусиятлари аниқланган, бу уларнинг касалликда патогенетик ролини асослаш ва ушбу кўрсаткичлардан касалликнинг кечиш оғирлиги ва рецидив хавфини башорат қилиш асосланган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг пўрсилдоқ яраси билан оғриган беморларда қон зардобидаги иммуноглобулинлар даражасининг диагностик ва прогностик жиҳатдан муҳим ўзгаришлари аниқланган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати акантолитик пўрсилдоқ яраси билан оғриган беморларда глюкокортикостероид терапияни антиоксидантлар билан биргаликда қўллаш хамда огиз бушлигида даволаш-гигиеник муолажарни ўтказиш орқали даволаш усуллари такомилаштирилган ва стоматологик ҳолатнинг яхшиланиши хамда рецидивлар сонининг камайиши билан даволаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 24 октябрдаги 27-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати акантолитик пўрсилдоқ яраси билан оғриган беморларда эндоген интоксикация даражаси оғиз бўшлиғи стоматологик ҳолатига, яъни оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида кузатиладиган эрозия ва пуфакларнинг тарқалганлик даражасига хамда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги акантолизис ҳолати билан патогенетик боғлиқлиги аниқланганлиги Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси 10.02.2025 йилдаги 13-сонли буйруғи асосида ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар ҳудудий филиалининг 13.02.2025 йилдаги 57-сонли ҳамда Тошкент вилояти ҳудудий филиалининг 12.02.2025 йилдаги 35-сонли буйруқлари асосида амалиётга татбиқ этилган. Тадқиқот давомида оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати пўрсилдоқ яранинг тиббий-ижтимоий ва клиник предикторлари аниқланиб, касалликни эрта ташхислаш ва хавф гуруҳларини белгилаш имконияти яратилган. Ижтимоий самарадорлиги: касалликни клиник придекторларини эрта аниқлаш ва эрта ташхислаш даволаш ишларини самарадорлигини ошириши асосида беморларни ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган ташхислаш ва даволаш ёндашувларини жорий этиш ётоқ кунлари сонини камайтириш, тизимли глюкокортикостероидларга бўлган эҳтиёжни камайтириш ва касалликнинг қайталаниш частотасини қисқартириш ҳисобига бир бемор учун даволаниш харажатларини йилига ўртача 5,08 дан 5,72 миллион сўмгача камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги акантолитик пўрсилдоқ ярасининг қайталаниш даврида гуморал ва ҳужайравий иммунитетнинг номутаносиблиги, иммуноглобулинлар даражасининг ўзгариши, айланиб юрувчи иммун комплекслар ва иммун ҳужайраларнинг миқдорий ўзгариши билан намоён бўладиган иммунитет ҳолатининг яққол бузилишлари аникланганлиги Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси 10.02.2025 йилдаги 13-сонли буйруғи асосида ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар ҳудудий филиалининг 13.02.2025 йилдаги 57-сонли ҳамда Тошкент вилояти ҳудудий филиалининг 12.02.2025 йилдаги 35-сонли буйруқлари асосида амалиётга татбиқ этилган. Иммунологик ўзгаришларни баҳолаш асосида касалликнинг қайталанишини прогнозлаш имконияти яратилди. Ижтимоий самарадорлиги: иммун дисбалансни бузилишини эрта баҳолаш касалликни қайталаниш ҳолатларини олдини олишга ёрдам беради, бу беморларни одатий ҳаёт тарзини сақлаб қолишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши касалликнинг қайталаниши ва қайта госпитализация даражасининг пасайиши, шунингдек, иммунологик кўрсаткичлар асосида медикаментоз терапияни рационаллаштириш билан изоҳланади. Шахсийлаштирилган даволаш схемаларини жорий этиш рецидивлар сонини камайтириш ҳисобига бир бемор учун даволаниш харажатларини йилига ўртача 4,2 млн сўмга қисқартиришни таъминлайди ва комплекс ёндашувда йиғма йиллик тежаш бир бемор учун 5,08 дан 5,72 млн сўмгача, шу жумладан стационар даволаниш муддатини қисқартириш ва тизимли глюкокортикостероид терапиясига бўлган эҳтиёжни камайтириш билан изоҳланади.
учинчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг пўрсилдоқ яра касаллигида қондаги цитокинларнинг миқдорий ва сифат хусусиятлари аниқланган, бу уларнинг касалликда патогенетик ролини асослаш ва ушбу кўрсаткичлардан касалликнинг кечиш оғирлиги ва рецидив хавфини башорат қилиш асосланганлиги Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси 10.02.2025 йилдаги 13-сонли буйруғи асосида ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар ҳудудий филиалининг 13.02.2025 йилдаги 57-сонли ҳамда Тошкент вилояти ҳудудий филиалининг 12.02.2025 йилдаги 35-сонли буйруқлари асосида амалиётга татбиқ этилган. Олинган натижалар оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати пўрсилдоқ яра бўлган беморларда цитокинларининг хусусиятлари ўрганилиб, уларнинг патогенетик роли ва касаллик кечишини прогноз қилиш муҳим эканини тасдиқлайди. Ижтимоий самарадорлиги: касаллик оғирлик даражасини прогноз қилиш беморларнинг турмуш ва меҳнат фаолиятида кескин ўзгаришлар бўлишини олдини олиш, беморларни саломатлик ҳолатидаги ўзгаришларга руҳан тайёрлаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: илмий янгилик касалликнинг прогноз қилинаётган оғирлик даражаси ва қайталаниш хавфини ҳисобга олган ҳолда даволаш чора-тадбирларини оптималлаштириш билан изоҳланади. Цитокин профилига асосланган шахсийлаштирилган терапия схемаларини қўллаш дори воситаларини асоссиз ва ортиқча буюришнинг олдини олиш, стационар даволаниш давомийлигини ва қайталаниш частотасини камайтириш, бир бемор учун йилига камида 4,2 миллион сўм, комплекс ёндашув билан эса йилига 5,72 миллион сўмгача харажатларни тежашни таъминлаш, такрорий касалхонага ётқизишни камайтириш ва дори-дармон терапиясидан оқилона фойдаланиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг пўрсилдоқ яраси билан оғриган беморларда қон зардобидаги иммуноглобулинлар даражасининг диагностик ва прогностик жиҳатдан муҳим ўзгаришлари аниқланганлиги Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси 10.02.2025 йилдаги 13-сонли буйруғи асосида ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар ҳудудий филиалининг 13.02.2025 йилдаги 57-сонли ҳамда Тошкент вилояти ҳудудий филиалининг 12.02.2025 йилдаги 35-сонли буйруқлари асосида амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ремиссия даврини узайиши ва қайталанишларни қамайиши беморларни пациентларни кундалик ҳаётини яхшилаш, касаллик сабабли юзага келадиган ижтимоий ноқулайликларни олдини олишга ёрдам бериши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: илмий янгиликнинг моҳияти оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги акантолитик пўрсилдоқни даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтириш, такрорий касалхонага ётқизиш ва медикаментоз терапияни рационализация қилиш орқали касалликнинг қайталаниш частотасини камайтириш билан изоҳланади. Иммуноглобулин профилига асосланган шахсийлаштирилган даволаш схемаларини жорий этиш бир бемор учун йилига камида 4,2 миллион сўм, ишлаб чиқилган диагностика ва даволаш ёндашувларини комплекс қўллаш билан эса йилига 5,72 миллион сўмгача маблағни тежашни таъминлайди, шу жумладан стационар даволаниш муддатини қисқартириш ва тизимли глюкокортикостероид терапиясига бўлган эҳтиёжни камайтириш билан изоҳланади.
бешинчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати акантолитик пўрсилдоқ яраси билан оғриган беморларда глюкокортикостероид терапияни антиоксидантлар билан биргаликда қўллаш хамда огиз бушлигида даволаш-гигиеник муолажарни ўтказиш орқали даволаш усуллари такомилаштирилган ва стоматологик ҳолатнинг яхшиланиши хамда рецидивлар сонининг камайиши билан даволаш самарадорлиги исботланганлиги Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси 10.02.2025 йилдаги 13-сонли буйруғи асосида ва Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар ҳудудий филиалининг 13.02.2025 йилдаги 57-сонли ҳамда Тошкент вилояти ҳудудий филиалининг 12.02.2025 йилдаги 35-сонли буйруқлари асосида амалиётга татбиқ этилган. Глюкокортикостероид препаратлар билан биргаликда антиоксидант препаратлар асосидаги комплекс терапия ресидивлар сонини камайтириб, даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ижтимоий самарадорлиги: даволаш схемалари асоратлар хавфини камайтиришга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда ишлаб чиқилган клиник тавсиялар ва даволаш алгоритмларини амалиётга жорий этиш орқали соғлиқни сақлаш муассасаларининг ресурсларидан оқилона фойдаланиш, даволаш самарадорлигини ошириш ва иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради.