Аҳмаджонов Азимжон Каримжон ўғлининг 
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботлар ва аудиторлик текширувлари методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Iqt1058.
Илмий раҳбар: Тешабаев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Махсудов Бeгматжон Йулдашалиeвич, иқтисодиёт фанлари профессор; Астанакулов Олим Таштемирович, иқтисодиёт фанлари профессор; Илхомов Шавкат Исломович, иқтисодиёт фанлари профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида МҲХС асосида молиявий ҳисоботларни тузиш ва аудиторлик текширувларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий ҳисоботларни МҲХС асосида тузиш ва юритишнинг автоматлаштириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш юқори самара бериши мумкин бўлган жараёнларини аниқлаш орқали молиявий ҳисоботлардаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, кузатиш ва прогнозлаш амалиётлари тезлигини камида 35-40% га ошириш ҳамда инсон омили таъсирини 20% га қисқартириш имкони асосланган;
юридик шахслар томонидан МҲХСга ўтишда консолидациялашган ҳисобот билан бир қаторда, алоҳида молиявий ҳисоботни ҳам МҲХС талабларига мос ҳолда тузишни ихтиёрий тарзда жорий этиш орқали хўжалик субъектларининг ҳисобот шаффофлигини 25% га, аудиторлик ишончлилигини эса 15% га ошириш имкони асосланган;
акциядорлик жамиятларининг ҳисоб сиёсатини халқаро стандартларга мослаштиришда ҳисобга олиш усулларини танлаш, ўзгаришларни ҳужжатлаштириш ва ходимларни тайёрлашни қамраб олган беш босқичли методологик тизимни ишлаб чиқиш асосида ҳисоб сиёсати бўйича хатоларни 18-22% га камайтириш таклифи ишлаб чиқилган;
халқаро стандартлар асосида аудиторлик текширувларини тайёргарлик, дастлабки, технологик ва якуний босқичларга ажратиш орқали тизимлаштирилган услубиёт ёрдамида аудиторлик жараёнида маълумотлар аниқлиги ва ишончлилигини ошириш, текширув вақти ва харажатларини қисқартириш таклифи асосланган;
аудиторлик текширувларини ўтказишда дастурий таъминотдан фойдаланиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган рискларни техник рисклар, бухгалтерия маълумотларини қайтадан ишлаш тизими билан боғлиқ рисклар, мижоз-корхонада дастурий таъминотдан фойдаланишда ички назорат билан боғлиқ рисклар ва аудиторнинг профессионал маҳорати билан боғлиқ рисклар гуруҳларига ажратиш асосида аудитнинг халқаро стандартлари орқали мувофиқлаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботлар ва аудиторлик текширувлари методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиявий ҳисоботларни МҲХС асосида тузиш ва юритишнинг автоматлаштириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш юқори самара бериши мумкин бўлган жараёнларини аниқлаш орқали молиявий ҳисоботлардаги маъмумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, кузатув ва прогнозлаш амалиётлари тезлигини камида 35–40% га ошириш ҳамда инсон омили таъсирини 20% га қисқартириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 сенябрдаги “Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-282-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 
2025 йил 21 ноябрдаги 04-11-2161-сон маълумотномаси, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2025 йил 01-05-33/7932 сон маълумотномаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2025 йил 12 ноябрдаги 01-05-16/1859 сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақамли технологиялар орқали МҲХС ҳисоботларининг сифатини автоматик назорат қилиш тизими яратилган ҳамда маълумотлар алмашуви тезлигини камида 35–40% га ошириш ва инсон омили таъсирини 20% га қисқартиришга эришилган; 
юридик шахслар томонидан МҲХСга ўтишда консолидациялашган ҳисобот билан бир қаторда алоҳида молиявий ҳисоботни ҳам МҲХС талабларига мос ҳолда тузишни ихтиёрий тарзда жорий этиш орқали хўжалик субъектларининг ҳисобот шаффофлигини 25% га, аудиторлик ишончлилигини эса 15% га ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 сенябрдаги “Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-282-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025 йил 21 ноябрдаги 04-11-2161-сон маълумотномаси, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2025 йил 01-05-33/7932 сон маълумотномаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2025 йил 12 ноябрдаги 01-05-16/1859 сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида консолидациялашган ва алоҳида ҳисоботлар ўртасидаги мувофиқликни таъминланган ҳамда хўжалик субъектларининг ҳисобот шаффофлигини 25% га, аудиторлик ишончлилигини эса 15% га оширишга эришилган;
акциядорлик жамиятларининг ҳисоб сиёсатини халқаро стандартларга мослаштиришда ҳисобга олиш усулларини танлаш, ўзгаришларни ҳужжатлаштириш ва ходимларни тайёрлашни қамраб олган беш босқичли методологик тизимни ишлаб чиқиш асосида ҳисоб сиёсати бўйича хатоларни 18-22% га камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қошидаги акциядорлик жамиятлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025 йил 21 ноябрдаги 04-11-2161-сон, Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025 йил 
6 октябрдаги 01-06/1737 сон, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2025 йил 10 ноябрдаги 01-05-33/7932 сон, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2025 йил 
12 ноябрдаги 01-05-16/1859 сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳисоб сиёсатини тузиш услубиёти халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилган ҳамда беш босқичли методологик тизимни ишлаб чиқиш асосида ҳисоб сиёсати бўйича хатоларни 18-22% га камайтиришга эришилган;
халқаро стандартлар асосида аудиторлик текширувларини тайёргарлик, дастлабки, технологик ва якуний босқичларга ажратиш орқали тизимлаштирилган услубият ёрдамида аудиторлик жараёнида маълумотлар аниқлиги ва ишончлилигини ошириш, текширув вақти ва харажатларини қисқартириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қошидаги акциядорлик жамиятлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025 йил 21 ноябрдаги 04-11-2161-сон, Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025 йил 6 октябрдаги 01-06/1737 сон, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2025 йил10 ноябрдаги 01-05-33/7932 сон, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2025 йил 12 ноябрдаги 01-05-16/1859 сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, аудиторлик текширувларини самарали ташкил этиш, далилларни чуқур таҳлил қилиш ва ҳужжатлаштириш жараёнини такомиллаштириш имконияти яратилган;
аудиторлик текширувларини ўтказишда дастурий таъминотдан фойдаланиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган рискларни техник рисклар, бухгалтерия маълумотларини қайтадан ишлаш тизими билан боғлиқ рисклар, мижоз-корхонада дастурий таъминотдан фойдаланишда ички назорат билан боғлиқ рисклар ва аудиторнинг профессионал маҳорати билан боғлиқ рисклар гуруҳларига ажратиш асосида аудитнинг халқаро стандартлари орқали мувофиқлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қошидаги акциядорлик жамиятлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025 йил 21 ноябрдаги 
04-11-2161-сон, Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025 йил 6 октябрдаги 01-06/1737 сон, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2025 йил 10 ноябрдаги 01-05-33/7932 сон, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2025 йил 12 ноябрдаги 01-05-16/1859 сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, аудиторлик текширувларини ўтказишда дастурий таъминотдан фойдаланишда рискларни баҳолашнинг мақбул даражаси оптималлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish