Тожибаев Фаррух Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий солиқлар йиғилувчанлик даражасини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2190.
Илмий раҳбар: Тўхсанов Қудратилло Нозимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Умиджон Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий солиқ тизимида маҳаллий солиқлар йиғилувчанлик даражасини ошириш бўйича илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларини йиғилувчанлигини оширишга хизмат қилувчи солиқ тўловчиларни СМС-хабарнома тарзида ҳар йили 1-мартдан кечиктирмай хабардор қилиш механизмини жорий этиш бўйича таклиф этилган;
туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ҳудудларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича жорий солиқ даври учун қабул қилган солиқ ставкалари тўғрисидаги маълумотларни ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10-январга қадар тақдим этиши таклиф этилган;
жисмоний шаҳсларнинг яшаша учун мўлжалланмаган кўчмас мулк обектларининг 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам миқдорда солиқ ҳисоблаш ва уларга ушбу меъёр татбиқ этилмайдиган кўчмас мулк обектлари рўйхатини тақдим этиш таклиф этилган;
таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича мавжуд солиқ қарзини ҳисобдан чиқарилиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий солиқлар йиғилувчанлик даражасини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларини йиғилувчанлигини оширишга хизмат қилувчи солиқ тўловчиларни хабардор қилиш механизмини ўзгартириш бўйича, яʻни Солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон тарзда, солиқ тўловчининг номига расмийлаштирилган уяли телефон рақамига ва солиқ органларининг махсус мобил иловасига СМС-хабарнома тарзида ҳар йили 1-мартдан кечиктирмай топшириш тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 28-декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан амалиётга жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 12-мартдаги 05/1048-сон маълумотномаси). Натижада, Соиқ Кодексининг 423 ва 439-моддаларига солиқ тўловчининг номига расмийлаштирилган уяли телефон рақамига ва солиқ органларининг махсус мобил иловасига СМС-хабарнома тарзида хабарнома юбориш ҳақида киритилган ўзгартириш, жисмоний шахслар олдида солиқ мажбурияти пайдо бўлганлигини ўз вақтида хабардор қилиш, уни бажариш муддатларини қисқартириш ва солиқ йиғилувчанлигини ошириш имконини берди;
шунингдек, туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ҳудудларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича жорий солиқ даври учун қабул қилган солиқ ставкалари тўғрисидаги маълумотларни ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10-январга қадар тақдим этиши, солиқ органлари ушбу солиқ ставкаларини беш кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказиши лозимлиги бўйича берган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 28-декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан амалиётга жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 12-мартдаги 05/1048-сон маълумотномаси). Натижада, Соиқ Кодексининг 429-моддасига киритилган мазкур ўзгартириш - қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари учун солиқ тўловчилар томонидан, ушбу солиқ турини ўз вақтида тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб давлат бюджетига ўтказиб беришда муддатларни қисқартириш учун қулай шароит яратиб берди;
солиқ тўловчи тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган, шунингдек яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари жойлашган ердаги солиқ органларига баҳоловчи ташкилотлар томонидан ўтказилган, шу жумладан ўтган икки йил ичида ўтказилган мустақил баҳолаш натижаларини, шунингдек қонунчиликда белгиланган энг кам қиймат татбиқ этилмайдиган кўчмас мулк объектлари рўйхатини тақдим этиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 28-декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг тегишли моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан амалиётга жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 12-мартдаги 05/1048-сон маълумотномаси). Натижада, Соиқ Кодексининг 423-моддасига киритилган ушбу ўзгартириш билан - тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган, шунингдек яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк обектлари эгалари томонидан давлат бюджетига тўланадиган солиқларни ҳисоблашда солиқ базасини қисқа муддатда аниқлаш имконинияти яратилди;
фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича мавжуд солиқ қарзини ҳисобдан чиқарилиши бўйича берган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 9-сентябрдаги ПФ 218-сонли Фармонида акс эттирилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 12-мартдаги 05/1048-сон маълумотномаси). Ўзбекистон Республи-каси Президентининг 2022-йил 9-сентябр-даги ПФ 218-сонли Фармони билан таъсирчан солиқ меҳанизми натижасида ҳосил бўлган қарздорликни ҳисобдан чиқариш, Соиқ Кодексининг 7, 10-моддаларига кўра белгиланган солиқ солиш мажбурийлик, аниқлик ва солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ҳамкорлиги, адолатлилик, солиқ тизимининг ягоналиги, ошкоралик ва солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпсияси принципларига мос келади, солиқлар ва йиғимлар камситиш хусусиятига эга бўлиши ҳамда ижтимоий, ирқий, миллий, диний ва бошқа шу каби мезонлардан келиб чиққан ҳолда қўлланилиши мумкин эмаслиги, мулкнинг шаклига, жисмоний шахсларнинг фуқаро-лигига ёки капиталнинг келиб чиқиш мамлакатига қараб фарқланган солиқ ставкаларини, солиқ имтиёзларини ёки бошқа афзалликларни белгилашга йўл қўйилмаслиги, Фуқа-роларнинг ўз конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қиладиган солиқларни белгилашга йўл қўйилмаслиги тўғри-сидаги қоидалар билан тасдиқланиб, уларга мос равишда қабул қилинган.