Расулова Хамида Айбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шалот пиёзи (Аллиум асcалониcум Л.) нав намунаиарини танлаш ва етиштириш технологиясининг айрим элементларини ишлаб чиқиш (Андижон вилояти мисолида)”, 06.01.06 – сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Qx1473
Илмий раҳбар: Акрамов Умидилла Икрамджанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Адилов Махсуд Мирвоситович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саломов Баҳодир Саломович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картишкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилояти шароитига шалот пиёзи нав намуналарини морфобиологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда етиштиришнинг айрим элементларидан мақбул экиш муддати ва схемаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Андижон вилояти тупроқ-иқлим шароитига 10 та шалот пиёзининг нав намуналари интродуксия қилиниб, йирик бошпиёзли (288,3-279,7 г) ва 19,2-16,3 % юқори ҳосилли “Уралский фиолетовий”, “Звездочка” ва “Крепиш” навлари ажратилган;
Андижон вилояти тупроқ-иқлим шароитида шалот пиёзининг “Спринт” ва “Сибирский янтар” навларида баррапиёз ҳосилдорлиги 67,3-27,6 % юқори бўлиши ҳамда уяда кўп сонли пиёзчалар (9-8 дона) шакилланиш қобилияти аниқланган;
шалот пиёзини ҳосилдорлигига экиш муддатининг таъсири бўйича феврал ойининг биринчи ўн кунлиги (ҳосилдорлик 48,9 т/га) мақбул муддат эканлиги аниқланган;
шалот пиёзи кўчатларини энг мақбул экиш схемалари бошпиёз етиштиришда – уч қаторли лентасимон усулида ўсимликлар оралиғи 10 см (ҳосилдорлик 105,0 т/га), барра пиёзчалар етиштиришда эса – тўрт қаторли лентасимон усулида, ўсимликлар оралиғи 5 см (ҳосилдорлик 82,5 т/га) бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилояти шароитида шалот пиёзининг биологияси ва етиштириш агротехникасини айрим элементларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар натижасида:
“Шалот пиёзи (Аллиум асcалониcум Л.) нав намуналарини танлаш ва етиштириш технологиясининг асосий элементларини ишлаб чиқиш” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/06-04-394-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома сабзавот етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари учун илмий-услубий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Андижон вилояти шароитида шалот пиёзи (Аллиум асcалониcум Л.) нав намуналарини танлаш, мақбул экиш муддатлари ва схемалари бўйича ишлаб чиқилган технология Жалақудуқ туманидаги “Одилжонхожи” фермер хўжалигининг 3,0 гектар, “Элдорбек Мехримох” фермер хўжалигида 2,0 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/06-04-394-сон маълумотномаси). Натижада, шалот пиёзи нав намуналарини етиштириш орқали гектаридан 30,5-128,4 млн сўм даромад олишга эришилган.
Шалот пиёзи (Аллиум асcалониcум Л.) нав намуналарини танлаш, мақбул экиш муддатлари ва схемалари бўйича ишлаб чиқилган технология Қўрғонтепа туманидаги “Гулсанам Улуғбек саодати” фермер хўжалигининг 3,0 гектар майдонида, Избоскан туманидаги “Абдуқодиржон асил мероси” фермер хўжалигининг 1,5 гектар, “Меҳнатобод қут барака” фермер хўжалигиининг 3,0 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/06-04-394-сон маълумотномаси). Натижада, шалот пиёзи нав намуналарини етиштириш орқали гектаридан 47,4-162,8 млн сўм даромад олишга эришилган.