Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураев Акбар Салимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий малакасини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2 .PhD/Ped227.

Илмий раҳбар: Исмадияров Яшин Уткурович, педагогика фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош илмий методик марказ.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.

Расмий оппонентлар: Чориев Абдушукур Чориевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий малакасини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини андрагогик ёндашув асосида такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

андрагогик таълимнинг таянч тушунчаси сифатида малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий малакасини ривожлантириш мазмуни акмеологик мотивацияни таркиб топтириш ва акмеологик муҳитнинг яхлитлик, интеграллик, ўз-ўзини ривожлантириш тамойилларини эдукологик интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;

малака ошириш курси тингловчиларининг касбий малакасини ривожлантириш ижтимоий-психологик (лидерлик, коммуникабеллик) ва интеллектуал (ижтимоий, вербал, новербал интеллект) хусусиятлари андрагогик ёндашувнинг витаген таълимга қўйиладиган талаблар билан интеракциясини жадаллаштириш асосида аниқлаштирилган;

малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий малакасини ривожлантиришнинг тизимли-функционал модели «Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини  ошириш мазмуни, сифати ва уларнинг тайёргарлиги ҳамда компетентлигига  қўйиладиган малака талаблари»ни инновацион фаолият билан уйғунлаштириш ва интенсив қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;

малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий малакасини ривожлантириш йўналишларининг (ўқув, илмий-инновацион, устоз-шогирд) устувор жиҳатлари «Эксперт-омил» матрицаси асосида ишлаб чиқилган муаллифлик ишланмасининг эмпирик даражаси ва валидлигини исботлаш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий малакасини  ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«касбий малака» тушунчасининг мазмуни ҳамда уни ривожлантиришнинг назарий ва амалий асосларига доир таклифлардан «Таълим сифати менежменти», «Таълим тизими менежменти» қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари мазмуни ва методик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 31 январдаги 89-03-522-сон маълумотномаси). Натижада малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий малакасини ривожлантиришнинг малака талаблари белгиланиб, ўқув дастурлари мазмуни бойитилган;

малака ошириш курси тингловчиларининг касбий малакасини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик ва интеллектуал хусусиятлари ва моделини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлардан «Қайта тайёрлаш ва малака  ошириш курслари  мазмуни, сифати ва тингловчиларнинг тайёргарлиги ҳамда компетентлигига  қўйиладиган малака талаблари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 31 январдаги 89-03-522-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий малакасини ривожлантиришда кўчма машғулотлар ва малакавий амалиётни самарали ташкил этиш имконини берган;

малака ошириш жараёнида тингловчиларнинг касбий малакасини ривожланганлигини «Эксперт-омил» матрицаси асосида баҳолаш механизмини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар асосида ЁА1‑20 рақамли  «Таълимда инновацион менежментни  нг ижтимоий-психологик механизмларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги ёш олимлар амалий лойиҳаси доирасида олий таълим муассасалари педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари учун “Таълимда инновацион менежмент” модулининг ўқув-услубий таъминоти ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 31 январдаги 89-03-522-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг касбий малакасини ривожлантиришнинг инновацион йўналишларини малака ошириш жараёнига татбиқ этиш самарарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish