Зокиров Қурбоналижон Ғайбулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация  мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тошкент вилояти шароитида тарвуз (Cитруллус ланатус (Тҳунб.) Мацум. Эт Накаи.) нав ва дурагайларини етиштиришнинг ресурстежамкор технологияларини ишлаб чиқиш”, 06.01.06 – сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Qx1528
Илмий раҳбар: Буриев Хасан Чутбаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация  бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Рахматов Анвар Маматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Садуллаев Санжарбек Мадиярович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация  йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилояти шароитида тарвуз нав ва дурагайларини етиштиришнинг ресурстежамкор технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор, Тошкент вилояти шароитида тарвуз кўчатларининг дала тутувчанлиги 25 кунлик кўчатларда (96,0-98,0 %) юқори бўлиши, ушбу ёшдаги кўчатларнинг илдиз тизими ва ер усти органларининг физиологик жиҳатдан энг мутаносиб эканлиги аниқланган;
энг юқори ҳосилдорлик кўрсаткичлари (умумий ҳосилдорлик 63,8-71,1 т/га, товарбоп ҳосил 42,4–47,6 т/га) табақалаштирилган томчилатиб суғоришнинг мақбул режимлари (70...80...75% ЧДНС) ва ўғитлаш меёрига (Н120П100К50 кг/га) боғлиқлиги исботланиб, вегетация фазаларига мос равишда сув ва озиқа элементларини табақалаштириш натижасида ортиқча вегетатив ўсиш ва физиологик стресс ҳолатларининг камайганлиги аниқланган; 
сув ва озиқ элементларининг мутаносиблиги ҳамда уларнинг вегетация давомида мақсадли табақалаштирилиши тарвуз мевасининг энг юқори биокимёвий таркиби (қуруқ моддалар: 11,8-12,3%, қанд: 10,0-11,0%, C витамин: 13,2-14,3 мг) ва экологик хавфсизлигини (нитрат: 46,0-58,0 мг/кг) таъминлаши исботланган;
тарвуз нав ва дурагайларини вегетация давомида мақбул томчилатиб суғориш режими ва ўғитлаш меёрида етиштирилганда анъанавий усулга нисбатан 45,2-58,3% гача сув ва 46,6-54,5% гача минерал ўғитлар тежалиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарвуз етиштиришнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
тарвуз етиштириш билан шуғулланувчи томорқа ер эгалари, деҳқон-фермерлар учун “Тошкент вилояти шароитида тарвуз етиштиришнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги 05/06-04-595 сон маълумотномаси). Ушу тавсиянома тарвуз етиштирувчи аграр соҳа мутахассислари, агроном-маслахатчилар, сабзавотчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига амалий-услубий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
тарвуз нав ва дурагайларини томчилатиб суғоришнинг табақалаштирилган режимлари орқали етиштириш ишланмаси Сурхондарё вилояти, Узун тумани “Зарифжон-Ойбек” фермер хўжалигида 2 га майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги 05/06-04-595 сон маълумотномаси). Натижада томчилатиб суғориш технологиясини қўллаш орқали етиштирилганда “Ширин” ва “Шарқ неъмати” навларидан мос равишда 36-37 т/га, “Долби Ф1” дурагайидан эса 38 т/га ҳосил олинган. Соф фойда “Ширин” навида 65,0 млн/сўм, “Шарқ неъмати” навида 67,5 млн/сўм, “Долби Ф1” дурагайида эса 70,0 млн/сўм ни ташкил этган;
тарвуз нав ва дурагайларини томчилатиб суғоришнинг табақалаштирилган режимлари орқали етиштириш ишланмаси Жиззах вилояти, Зомин тумани “Жилғали сой шаббодаси” фермер хўжалигида 2 га майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 12-ноябрдаги 05/06-04-595 сон маълумотномаси). Натижада томчилатиб суғориш технологиясини қўллаш орқали етиштирилганда “Ширин” ва “Шарқ неъмати” навларидан мос равишда 36-37 т/га, “Долби Ф1” дурагайидан эса 39 т/га ҳосил олинган. Соф фойда “Ширин” навида 65,0 млн/сўм, “Шарқ неъмати” навида 67,5 млн/сўм, “Долби Ф1” дурагайида эса 72,5 млн/сўм ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish